Get Mystery Box with random crypto!

Тошкент вилоятида давлат хизматчилари малакасини оширувчи плат | AOKA - Rasmiy kanali

Тошкент вилоятида давлат хизматчилари малакасини оширувчи платформа татбиқ этилмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 18-19 март кунлари Тошкент вилоятига ташрифи давомида қатор вазифа ва топшириқлар берилган эди.

Мазкур вазифалар ижросини таъминлаш, сектор раҳбарларининг фаолият самарадорлигини янада ошириш мақсадида Нурафшон шаҳрида ўқув-семинар ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда барча сектор раҳбарлари, тегишли ташкилот мутасаддилари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Семинар давомида Агентлик томонидан ишлаб чиқилган Давлат хизматчилари малакасини ошириб бориш платформаси тақдимоти бўлиб ўтди. Унда сектор фаолиятини яхшилаш, ходимларнинг ўз устида ишлаши учун Сиёсий (маърифат) соатлари, шунингдек платформада электрон кутубхона, норматив ҳуқуқий ҳужжатлар базаси жойланган.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz