Get Mystery Box with random crypto!

Бугун парламент ОАВ, журналист ва блогерлар билан ишлашни қанд | AOKA - Rasmiy kanali

Бугун парламент ОАВ, журналист ва блогерлар билан ишлашни қандай йўлга қўяди?

Одилжон Тожиев, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари:


«Ўзбекистонда биргина «Telegram» ижтимоий тармоғининг ўзида 18 миллионга яқин аккаунт бор экан. Агар биз қонунлар ва юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар тарғиботини йўлга қўйишда «Telegram»дан фойдалансак, 18 миллион аҳолини қамраб оламиз. «Facebook» ёки «Одноклассники» тармоқларида ҳам мамлакатимиз бўйича 10 миллиондан ошиқ фойдаланувчи бор.

Жамиятда юз бераётган барча долзарб масалалар, муаммолар, ислоҳотларни халққа ОАВ ва ижтимоий тармоқлар орқали етказиш, тушунтириш, бунда депутатларнинг фаол иштирокини таъминлашни йўлга қўймоқчимиз.

Ҳар бир депутат журналистлар билан тўғридан-тўғри мулоқотда бўлиш тизими жорий этилади».

Халқаро пресс-клуб

https://t.me/aoka_uz