Get Mystery Box with random crypto!

Коммунал соҳада Сизни қандай муаммолар қийнаяпти? Уйингиз исси | AOKA - Rasmiy kanali

Коммунал соҳада Сизни қандай муаммолар қийнаяпти? Уйингиз иссиқми? Қишлоғингизга тоза ичимлик суви етиб борганми? Ширкатингиз кўрсатаётган коммунал хизматлар сизни қониқтирадими?


Эртага, 26 март куни соат 14:00 да АОКАда бўлиб ўтадиган матбуот анжуманида шу каби муҳим саволларга жавоб олишингиз мумкин.

Иштирок этади:

Шерзод Ҳидоятов, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири;

Соҳиб Саифназаров, «Ўзсувтаъминот» АЖ раиси, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг биринчи ўринбосари;

Қурбон Турсунов, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири ўринбосари.


Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

ОАВ ходимлари таклиф этилади.

https://t.me/aoka_uz