Get Mystery Box with random crypto!

Ташқи ишлар вазири ўринбосари Шерзод Асадов Президент Админист | AOKA - Rasmiy kanali

Ташқи ишлар вазири ўринбосари Шерзод Асадов Президент Администрацияси раҳбари ўринбосари — Президент матбуот котиби этиб тайинланди.

Бу ҳақда ҳозир бўлиб ўтаётган видеоселектор йиғилишида Шавкат Мирзиёев маълум қилди:

«Президент Администрацияси тузилмасига ўзгартириш киритиш бўйича Фармонни имзоладим. Шунингдек, бугунгача Ташқи ишлар вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келган Шерзод Икромович Асадовни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот котиби лавозимига тайинладим. Тажрибаси жуда катта, мен уни кўп синадим. Тилни билади, дунёни кўрган. Ҳозир мана шундай ақлли одамлар керак.

Шерзод Асадов бугундан бошлаб, давлатнинг ахборот сиёсатини амалга оширишга шахсан масъул бўлади. Барча давлат, хўжалик, бошқарув органлари ва ҳокимларнинг матбуот соҳасидаги фаолиятига баҳо беради. Шунингдек, давлат ва нодавлат оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш, уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича иш олиб боради».

https://t.me/aoka_uz