Get Mystery Box with random crypto!

AOKA - Rasmiy kanali

Telegram kanalining logotibi aoka_uz — AOKA - Rasmiy kanali A
Telegram kanalining logotibi aoka_uz — AOKA - Rasmiy kanali
Kanal manzili: @aoka_uz
Toifalar: Siyosat , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 13.44K
Kanalning ta’rifi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали.
▫️Facebook: https://www.facebook.com/aoka.uz/
▫️Instagram: https://www.instagram.com/aoka_uz/
🌐 https://aoka.uz

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 95

2021-03-21 12:50:01
Видео: Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Наврўз табриги

https://t.me/aoka_uz
1.5K views09:50
Ochish/sharhlash
2021-03-21 12:31:01
Шавкат Мирзиёев Наврўзга бағишланган тантанали маросимдан сўнг, байрам сайлида иштирок этди. Сайилга келган одамлар билан суҳбатлашиб, уларни табриклади.

Нуронийлар Аллоҳдан байрам қутлуғ келиб, ҳосиллар мўл, ризқу насибамиз кўп бўлишини, янаги Наврўзларга тинчлик-фаровонликда етказишини сўраб дуолар қилди.

Давлатимиз раҳбари миллий маданият марказлари, фольклор-энографик жамоалар чиқишларини кузатди. Ёш ижрочиларга доим ўқиш ва изланишда бўлиш кераклигини таъкидлаб, ижодий муваффақиятлар тилади.

https://t.me/aoka_uz
2.2K views09:31
Ochish/sharhlash
2021-03-21 11:25:56
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги барча юртдошларимизни Наврўз айёми билан табриклайди! Дилимиздаги барча олижаноб орзу-интилишларимиз рўёбга чиқсин! Мамлакатимиз тинч, халқимиз омон бўлсин!

Наврўз ҳар бир оила, ҳар бир хонадонга хотиржамлик, бахту саодат, файзу барака олиб келсин!

https://t.me/aoka_uz
2.0K views08:25
Ochish/sharhlash
2021-03-21 11:17:33
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Наврўз табригидан

https://t.me/aoka_uz
30.2K viewsedited  08:17
Ochish/sharhlash
2021-03-21 10:37:42 Президент: «Уйғониш даври — Учинчи Ренессанс орзуси қалбларимизга беқиёс куч ва ишонч олиб кирмоқда»

Давлатимиз раҳбари «Humo Arena» мажмуасидаги байрам шодиёнасида иштирок этиб, халқимизга табрик йўллади:

«Янги кун, янги фасл рамзи бўлмиш Наврўзнинг ўлмас руҳи ва боқий фалсафаси биз бугун бунёд этаётган янги Ўзбекистон ғояси билан уйғун ва ҳамоҳангдир.

Бутун олам, еру кўк уйғонаётган шу ажиб фаслда юртимиздаги янги Уйғониш даври — Учинчи Ренессанс орзуси қалбларимизга беқиёс куч ва ишонч олиб кирмоқда. Халқимизнинг фидокорона меҳнати, қатъий сиёсий иродамиз билан кенг кўламли ислоҳотларимизни бундан кейин ҳам жадал давом эттирамиз. Қанчалик қийин бўлмасин, эл-юртимиз манфаатини, жондан азиз фарзандларимиз келажагини таъминлашга хизмат қиладиган тўғри йўлимиздан ҳеч қачон ортга қайтмаймиз.

Айни шу мақсадни кўзлаб, мамлакатимизда ўнлаб замонавий корхоналар, саноат ҳудудлари ва кластерлар, «IT-парк» ва технопарклар, транспорт-коммуникация тармоқлари, шинам уй-жойлар, янги-янги боғча ва мактаблар, олий ўқув юртлари, тиббиёт, маданият ва спорт масканлари барпо этилмоқда. Шаҳар ва қишлоқларимиз тобора обод бўлиб, юртимиз янада чирой очмоқда».

https://t.me/aoka_uz
1.6K viewsedited  07:37
Ochish/sharhlash
2021-03-21 10:06:15
Шавкат Мирзиёев:

«Бизнинг кучимиз бирлик ва аҳилликда. Бизнинг қудратимиз меҳр-оқибат, ўзаро кўмак ва саховатдадир. Бизнинг ютуғимиз эртанги кунга бўлган юксак ишончимиздадир. Бу адолатли ҳақиқатни бошимиздан кечирган синовли кунлар яна бир бор исботлади».

«Humo Arena» мажмуасида ўтказилаётган байрам шодиёнасидаги нутқдан

https://t.me/aoka_uz
760 views07:06
Ochish/sharhlash
2021-03-21 09:58:12
Президент Шавкат Мирзиёев «Humo Arena» мажмуасидаги байрам шодиёнасида Ўзбекистон халқини Наврўз билан табриклаб, пандемия даврида амалга оширилган ишлар, саъй-ҳаракатлар учун халқимизга миннатдорлик билдирди.

https://t.me/aoka_uz
1.9K views06:58
Ochish/sharhlash
2021-03-21 09:38:50
Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг «Humo Arena» мажмуасида бўлиб ўтаётган байрам шодиёнасидаги нутқидан:

«Ям-яшил далалар ва гуллаган боғларда, майдон ва хиёбонларда, қишлоқ ва овулларда, маҳалла ва кўчаларда Наврўзнинг дилбар тароналари, Янги кун наволари янграмоқда. Қир-адирларда мард ўғлонларимиз кўпкари чопиб, курашга тушмоқда. Кексаю ёш юртдошларимиз сумалак тўла қозонлар атрофида ўйин-кулгилар қилиб, баҳор неъматлари ва байрам қувончини ўзаро баҳам кўрмоқдалар.

Шундай шукуҳли ва бетакрор дамларда барчамиз тинч ва осойишта ҳаёт ва хотиржамлик қадрини янада теранроқ ҳис этмоқдамиз.

Бугун муродбахш ва файзли кунларда миришкор деҳқон ва фермерларимиз улкан ният ва режалар билан қадрдон даласи сари йўл олмоқда. Фурсатдан фойдаланиб, азму шижоатли бободеҳқонларимизни янги меҳнат мавсуми билан самимий қутлаймиз. Ушбу қутлуғ байрам кунларида жорий йилда ҳам далаларда ҳосилларимиз мўл ва баракали, ризқу насибамиз янада зиёда бўлсин деб бутун юртимизда барчамиз дуолар қиламиз».

https://t.me/aoka_uz
6.9K views06:38
Ochish/sharhlash
2021-03-21 09:23:26
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги «Humo Arena» мажмуасида бўлиб ўтаётган байрам шодиёнасида Ўзбекистон халқини Наврўз билан табриклаб, жумладан шундай деди:


«Коронавирус пандемияси туфайли дунёда кўп нарсалар ўзгармоқда. Лекин халқимизнинг она табиатга, муқаддас заминимизга муҳаббати, азалий қадриятларга эҳтиром ва садоқати асло ўзгаргани йўқ. Аксинча бундай олижаноб хислатларимиз янада зиёда бўлмоқда, сайқал топмоқда. Шу боис азалдан баҳорий уйғониш ва нафосат тимсоли бўлган Наврўзи олам биз учун тобора ардоқли бўлиб бормоқда.

Шу йилги Наврўзнинг яна бир муҳим жиҳати шундаки, у жонажон Ватанимиз мустақиллигининг қутлуғ 30 йиллик байрами тадбирларига тўғри келмоқда.

Наврўз — чинакам халқ байрами. Миллий ўзлигимиз кўзгуси. Маънавий ва маданий ҳаётимизнинг ажралмас қисмидир. Минг йиллар олдин ота-боболаримиз бу улуғ айёмни қандай пок ният ва ёруғ умидлар билан кутиб олган бўлсалар, бугун ҳам халқимиз мана шундай баланд кайфият билан Наврўзга пешвоз чиқмоқда».

https://t.me/aoka_uz
789 viewsedited  06:23
Ochish/sharhlash
2021-03-21 09:07:27
Тошкент шаҳридаги «Humo Arena» мажмуасида Наврўз байрами шодиёнаси бўлиб ўтмоқда. Унда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда.

Байрам тадбиридан трансляцияни қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин:






https://t.me/aoka_uz
1.8K views06:07
Ochish/sharhlash