2022-07-21 08:09:32
Эй Одам фарзанди!
Ғазабимни эслаб, яна Менга осийлик қилдингми?
Қайтарганларимдан қайтдингми?
Фарзимни сенга буюрганимдек адо қилдингми?
Молингдан бериб, мискинларнинг кўнглини олдингми?
Сенга ёмонлик қилганга яхшилик қилдингми?
Сенга зулм этганни кечирдингми?
Сендан узилган киши билан боғландингми?
Сенга хиёнат этган кишига инсоф қилдингми?
Сендан аразлаган кишига гапирдингми?
Фарзандингга тарбия бердингми?
Қўшнингни рози қилдингми?
Олимлардан дининг ва дунёингга боғлиқ ишлар хусусида сўрадингми?
Албатта, Мен сизларнинг на суратларингизга, на чиройларингизга қарайман. Балки қалбларингизга назар соламан ва сизлардаги яхши хислатлардан рози бўламан».
Имом Ғаззолий “Қирқ ҳадиси қудсий”дан.
61 views05:09