Get Mystery Box with random crypto!

Ҳақдан қўрққан кишидан ҳар кимса қўрқар Бахтсизлик нишонаси б | Abdurashid domla ma'ruzalari

Ҳақдан қўрққан кишидан ҳар кимса қўрқар

Бахтсизлик нишонаси беш нарсадир:
биринчиси – кўнгил қаттиқлиги, иккинчиси – кўз ёшланмаслик, учинчиси – ҳаёсизлик, тўртинчиси – дунёни севмоқлик, бешинчиси – дунё учун жондан андиша айламоқликдир.

Мўмин кишининг кўнгли Ҳақдан қўрқувли бўлур ва беҳуда сўздан тилини тияр ва шул қўрқув муносибати билан шаҳват (шиддатли истаклар) оловини сўндирар, дунё севгисини ичидан чиқариб ташлар.

Ҳақдан қўрққан кишидан ҳар кимса қўрқар. Қулнинг Аллоҳдан қўрқуви Аллоҳни билгани қадарликдир (Яъни Аллоҳни қанча билса, ундан шунча қўрқар).

Ҳазрати Молик ибн Динор.