Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.
5 stars
1
4 stars
0
3 stars
0
2 stars
1
1 stars
1
Oxirgi xabar 2
2023-04-23 16:03:19
897. Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Менинг қиёмат кунидаги дўстларим муттақийлардир. Агар насаб насабдан яқин бўлса ҳам. Одамлар ҳузуримга амаллар ила келганларида сизлар бўйнингизда дунёни кўтариб келиб, «Эй Муҳаммад деманглар. Мен «Йўқ: Йўқ» демайин», деб бир йўла ўгирилиб олдилар».
Шарҳ: Бу ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тақвонинг фазли ҳақида, ҳар бир амал фақат ўз эгасига фойда бериши ҳақида айтмоқдалар. Қиёмат куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга яқин бўламан, деган одам фақат тақвони ўзига лозим тутиши керак экан. Ҳатто насаби у зотга яқин бўлган одам ҳам қиёмат куни бўйнига дунёни юклаб борса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ундан юз ўгирар эканлар. Бундай ҳолдан Аллоҳ таолонинг Ўзи сақласин.
РАСМАН: РАМАЗОН ҲАЙИТИ 2023 ЙИЛ 21 АПРЕЛЬ КУНИ НИШОНЛАНАДИ
Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Рамазон ойи ва ҳайитини аниқлаш учун тузилган Ишчи гуруҳи хориждаги нуфузли астрономия марказлари ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси қошидаги Астрономия институтидан олган маълумотларга кўра, 1444 ҳижрий йил Шаввол ойининг янги ой фазаси (ҳилоли) шу йил 20 апрель, пайшанба куни Тошкент вақти билан соат 09:12 да содир бўлган (туғилган).
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши ислом дини таълимотлари ва мазкур астраномик маълумотларга асосланган ҳолда диёримизда жорий йилда Рамазон ҳайити 2023 йил 21 апрель жума кунига тўғри келиши ҳақида қарор қабул қилди.