2022-07-17 09:18:40
Эрнинг зиммасига юкланган вазифалар
Биласизлар, оилада эрнинг зиммасига юкланган вазифалар ушбу оиланинг шаъни учун хизмат қилади. Оиланинг шаъни оила бошлиғи бўлмиш эрнинг шаънидир. Оиланинг юзи унинг юзидир.
Эрнинг зиммасига аёлининг учта молиявий ҳаққи юкланган.
Биринчиси маҳр. Эр хотинига маҳр бериши керак. Маҳрни ҳам мамнуният билан, розилик билан, чин кўнгилдан бериш керак. Маҳр аёл кишининг ҳаққидир.
Иккинчиси таъминот. Эркак киши аёлини озиқ-овқат билан, кийим-кечак билан таъминлайди. Ўзи яшаётган макон ва замонда урф қандай бўлса, шу даражада егулик ва либос билан таъминланиш аёлнинг ҳаққидир.
Учинчиси бошпана. Турар жой билан таъминлаш ҳам аёлнинг эр зиммасидаги молиявий ҳақларидан биридир.
Биродарлар, оилада эрнинг қадри, мартабаси улуғ деганимизнинг сабаби шуки, ўтган жумада ҳам айтганимиздек, бошида эри бор аёл гўё бир қўрғон билан ҳимояланган бўлади. Эри йўқ аёл ўзини қанчалик сақласа ҳам, барибир номаҳрамларнинг фикрию назарларига, гап-сўзларига нишон бўлиб қолаверади. Эри бор аёл эса бу нарсалардан ҳимояланган, қўриқланган бўлади. Инсон ёлғиз яшай олмайдиган хилқатдир. Шунинг учун Ислом доим оила қуриб яшашга тарғиб қилади.
Устоз Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ҳафизаҳуллоҳ
132 views06:18