Get Mystery Box with random crypto!

Abdurashid domla ma'ruzalari

Telegram kanalining logotibi abdurashid_hoji_domla — Abdurashid domla ma'ruzalari A
Telegram kanalining logotibi abdurashid_hoji_domla — Abdurashid domla ma'ruzalari
Kanal manzili: @abdurashid_hoji_domla
Toifalar: Kattalashtirilmagan
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 146

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 43

2022-07-15 06:27:43 #quran

Mishariy al-Afasiy - Kahf surasi.

Ibn Umar roziyallohu anhudan rivoyat qilinadi. Rasululloh sollollohu alayhi va sallam:
“Kim «Kahf» surasini juma kuni o‘qisa, qiyomat kuni uning qadami ostidan nur chiqib, osmonu falakni yoritadi va uning ikki juma orasidagi xatolari kechiriladi”, deganlar.

Telegram kanalimiz:

T.me/abdurashid_domla
185 viewsedited  03:27
Ochish/sharhlash
2022-07-14 20:08:56
Juma muborak, qadrdonim!

T.me/abdurashid_hoji_domla
51 views17:08
Ochish/sharhlash
2022-07-14 11:37:21 Qarz olish va berish haqida (1-qism)

Abdurashid domla

T.me/abdurashid_hoji_domla
135 views08:37
Ochish/sharhlash
2022-07-14 09:14:28 ҲАСАД

Ҳасад Аллоҳ таоло бирор бандага охиратда зарари тегмайдиган, дини ва дунёси учун фойдали қилиб берган неъматни ундан кетишини исташдир. Ёки ўша кишининг шундай неъматга эриша олмаслигини хоҳлашдир.

Ҳасад барча уламоларнинг иттифоқига кўра ҳаром ва оғир гуноҳдир. Ҳасад тоат-ибодатларни йўққа чиқаради. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Набий алайҳиссалом айтдилар:
عَنْ أَبِى هُرَيْرَةَ أَنَّ النَّبِىَّ -صلى الله عليه وسلم- قَالَ
« إِيَّاكُمْ وَالْحَسَدَ فَإِنَّ الْحَسَدَ يَأْكُلُ الْحَسَنَاتِ كَمَا تَأْكُلُ النَّارُ الْحَطَبَ »
яъни: “Ҳасаддан жуда эҳтиёт бўлинглар. Чунки ҳасад олов ёғочни егани каби яхшиликларни ейди”, (Имом Ибн Можа ривояти).

Ҳасад кишини ёмон ишларга бошлайди. Ҳасадчи ёлғон, ғийбат, сўкиш ва сўкинишдан қутила олмайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қиладилар:
قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ:"لا يَزَالُ النَّاسُ بِخَيْرٍ مَا لَمْ يَتَحَاسَدُوا".
яъни: “Инсонлар бир-бирларига ҳасад қилмагунларича яхшиликда давом этадилар”, (Имом Табароний ривояти).
Ҳасадчи қиёмат куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шафоатларидан маҳрум бўлади. У зот:
لَيْسَ مِنَّا ذُو حَسَدٍ وَلَا نَمِيمَةٍ وَلَا كِهَانَةٍ وَلَا أَنَا مِنْهُ ثُمَّ تَلَا قَوْله تَعَالَى
: ﴿ وَاَلَّذِينَ يُؤْذُونَ الْمُؤْمِنِينَ ، وَالْمُؤْمِنَاتِ بِغَيْرِ مَا اكْتَسَبُوا فَقَدْ احْتَمَلُوا بُهْتَانًا وَإِثْمًا مُبِينًا ﴾
яъни: «Ҳасадчи, чақимчи, фол очувчи биздан эмас, мен ундан ҳам эмасман”, дедилар ва ушбу оятни: “Мўмин ва мўминаларга қилмаган гуноҳлари билан озор берадиган кимсалар бўҳтон ва аниқ гуноҳни ўзларига олган бўлурлар”», (Имом Аҳмад ривояти).

Ривоят қилинишича:
ستة يدخلون النار بغير حساب الأمراء بالجور والعرب بالعصبية والدهاقين بالكبر
والتجار بالكذب والعلماء بالحسد والأغنياء بالبخل
Яъни: “Олти тоифа киши ҳисоб-китобсиз дўзахга тушади: 1) адолатсиз бошлиқлар; 2) миллатчи араблар; 3) мутакаббир деҳқонлар; 4) ёлғончи тижоратчилар; 5) ҳасадчи олимлар; 6) бахил бойлар” (Имом Дайламий ривояти).

Ҳасад бировга зарар беришга бошлайди. Шу боис Аллоҳ таоло шайтондан паноҳ сўрагандек ҳасадчилардан ҳам паноҳ сўрашни ўргатади:
﴿ وَمِنْ شَرِّ حَاسِدٍ إِذَا حَسَدَ ﴾
яъни: «ҳамда ҳасадчининг ҳасади ёвузлигидан» (Фалақ сураси, 5-оят).

Муоз ибн Жабар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилдилар:
عَنْ مُعَاذِ بن جَبَلٍ، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ:
"اسْتَعِينُوا عَلَى إِنْجَاحِ الْحَوَائِجِ بِالْكِتْمَانِ، فَإِنَّ كُلَّ ذِي نِعْمَةٍ مَحْسُودٌ"
Яъни: “Ишларингиз муваффақиятли якунланишини истасангиз, уларни сир тутинг. Чунки ҳар бир неъмат эгасининг ҳасадчиси бордир” (Имом Табароний ривояти).

Ҳасадчи ҳар доим куйиб-ёнади, бировларни кўра олмайди. Шу боис доимо унинг қалбида ғам, алам бўлади. Аллоҳнинг ҳикматларини англамайди.

Суфёни Саврий раҳматуллоҳи алайҳ айтади: “Ҳасадчи бўлма, калтафаҳм бўлиб қоласан. Ҳасадчи ҳар доим маҳрумдир. Чунки у ҳеч қачон муродига эриша олмайди, балки душманига унинг мақсадига етишишида ўзи билмаган ҳолда кўмаклашиб юборади. Шу боис ҳасадчининг косаси оқармайди”.

Ҳасад ҳаром амал, шу боис ундан узоқ туриш керак. Ҳасад сенинг дунёингга ва динингга фойда келтирмайди. Ҳасаддан душманга зарар эмас, фойда келади. Лекин сенинг динингга зарар бўлади. Ҳасадинг туфайли Аллоҳнинг ғазабига дучор бўласан. Сен ҳасад қилаётиб, гўё Аллоҳ бировга берган неъматни нодонлик билан ёмон кўргандек бўласан. Бунинг оқибатида гуноҳкорга айланасан.
Аллоҳ таоло барчамизни ҳасаддан асрасин!

“Мусулмон учун 30 ваъз” китобидан.
158 views06:14
Ochish/sharhlash
2022-07-13 16:58:03 “СИЗЛАРНИНГ ЯХШИЛАРИНГИЗ..."

– Инсонларнинг яхшиси қалби тоза, ростгўй бўлган кишидир.
– Қалби тозалиги қандай? – деб сўралди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
– У (инсон шундайки,) жуда ҳам тақволи, қалби мусаффо, унинг калбида ҳеч қандай гуноҳ, ҳеч қандай зулм, ҳеч қандай ҳасад йўқдир.
Яна сўрашди: – Ундан кейинги даражада ким?
Айтдилар:
– Дунëни ëмон кўрадиган, охиратни севадиган киши (дунё билан машғул бўлишни ёмон кўрадиган).
– Ундан кейин ким?
– Гўзал хулқ билан сифатланган мўминдир.
("Саҳиҳул жомиъ", 3291-ҳадис).

"Одамларнинг энг яхшиси уларга энг кўп манфаат келтирадиган кишидир".
("Силсилатус саҳиҳа", 426-ҳадис).

"Одамларнинг энг яхшиси умри узун бўлиб, амали яхши бўлган кишидир"
("Саҳиҳул жомиъ", 329-ҳадис).
122 views13:58
Ochish/sharhlash
2022-07-13 10:27:52 Тавба хакида | Tavba haqida | ︎ Абдурашид домла
96 views07:27
Ochish/sharhlash
2022-07-13 07:51:23 Қалбни ибодат дорилари билан муолажа қилиш энг яхши даводир

Бадан уни хаста этган сабабларни йўқ қилиб, тузалишига сабаб бўладиган даволарни қабул қилиш билан шифо топганидек қалбни даволашнинг ҳам ўз услуби бордир. Жасадга таъсир қилиб, унга сиҳатни жалб қилувчи дориларнинг хоссалари ақли бор ҳар қандай одамга маълум бўлавермагани, улар воситасида даволаниш учун киши табибларга эргашиши лозим бўлгани каби, қалб хасталигини даволаш, унинг шифосига сабаб бўладиган маънавий дориларнинг лозим миқдори ҳамда қабул қилиш усуллари ҳам ибодат хоссаларини нубувват нури билан идрок қилувчи анбиёларгагина маълум бўлиб, бунда уларга эргашишга муҳтождирмиз.

Абу Ҳомид Ғаззолий,
"Залолатдан қутулиш" китобидан.
127 views04:51
Ochish/sharhlash
2022-07-12 12:05:32
#мулохаза

-Қани бой?

-Қани камбағал?

-Қани оқтанли?

-Қани қоратанли?

-Қани раҳбар?

-Қани қул?

Ҳеч қандай фарқ йўқ, ҳаммаси бир хил, АЛЛОҲнинг ҳузурида фарқ фақатгина тақво билан
.

Абдулҳодий Юсуф
186 views09:05
Ochish/sharhlash
2022-07-08 20:36:18 ​​ Қурбон ҳайити куни бажариладиган 13 амал

1.
Арафа куни кечаси, яъни, ҳайит кунига ўтар кечасини бедор ўтказиш.
2. Ғусл қилиш.
3. Энг яхши, янги ёки тоза кийимларни кийиш.
4. Хушбўйланиш.
5. Қурбон ҳайити намозига чиқишдан олдин ҳеч нарса емаслик.
6. Масжидга имкон бўлса пиёда ва эртароқ бориш.
7. Йўлда таҳлил (Лаа илаҳа иллаллоҳ), такбир (Аллоҳу акбар) ва таҳмид (Алҳамдулиллаҳ) айтиш. "Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Лаа илааҳа иллаллоҳу Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар ва лиллааҳил ҳамд".
8. Ҳайит намозидан олдин бошқа бирор нафл намоз ўқимаслик. Масжидга боргандан сўнг таҳийятул масжид ёки бошқа бирор нафл намоз ўқимасдан зикр қилиб ўтириш лозим.
9. Намозга бир кўчадан бориб, бошқасидан қайтиш.
10. Ҳайит билан муборакбод этиш. Саҳобалар: "Тақоббал Аллоҳ минна ва минкум (Аллоҳ биздан ҳам, сиздан ҳам қабул этсин)", деб бир-бирларини байрам билан табриклашарди.
11. Аҳли аёл ва ёш болаларни хурсанд қилиш. Оилада байрам кайфиятини пайдо қилиш, совға-ҳадялар улашиш.
12. Қавм-қариндош, ёш улуғларни зиёрат қилиш.
13. Таниш-билиш, ёру дўст, қўни-қўшниларни байрам билан табриклаш.

Қурбон ҳайитингиз муборак бўлсин!

Улашинг:
https://t.me/Alhidoya_kanali
234 views17:36
Ochish/sharhlash
2022-07-08 20:32:12
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
Барча мусулмон аҳлига Қурбон ҳайити муборак бўлсин!
425 views17:32
Ochish/sharhlash