Get Mystery Box with random crypto!

Abdurashid domla ma'ruzalari

Telegram kanalining logotibi abdurashid_hoji_domla — Abdurashid domla ma'ruzalari A
Telegram kanalining logotibi abdurashid_hoji_domla — Abdurashid domla ma'ruzalari
Kanal manzili: @abdurashid_hoji_domla
Toifalar: Kattalashtirilmagan
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 146

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 12

2023-01-01 16:07:19 Namoz o'qimagan, ro'za tutmagan odam kofirmi?
(Qo'shtepa tumani "Ismoil Buxoriy" masjidi imom-xatibi Abdurashid domla Mirsaidov)
═════ ✿ ═════

Yaqinlarga ulashing:
https://t.me/abdurashid_hoji_domla
179 viewsedited  13:07
Ochish/sharhlash
2023-01-01 08:22:30 Албатта укинг!
"Шайтоннинг “таржимаи ҳоли”


• Маълумки, шайтон биз мусулмонларнинг ашаддий душманимиз бўлиб, Аллоҳ таолодан қиёматга қадар бизни васваса қилиб, йўлдан уришга рухсат олган. Қуйида ўша душманимизнинг “таржимаи ҳоли” билан танишамиз.

• Исми:Иблис;

• Шаҳри:Ғофилларнинг қалблари;

• Қариндошлари:Бут-санамлар;

• Доимий макони:Жаҳаннам. Нақадар ёмон жой !

• Даражаси:Биринчи даражали фосиқ;

• Мамлакати:Аллоҳнинг исми зикр қилинмайдиган жойлар;

• Кўзлаган мақсади:Қинғирлик, бузуқлик;

• Дастмояси: Бекорчи орзу-истаклар, хомхаёллар;

• Мажлиси: Бозорлар;

• Йўлидаги душманлари: Тақводор мусулмонлар;

• Кўрсатадиган нарсаси: Сароб;

• Ишларидаги бош шиори: Нифоқ хулқларнинг саййидидир;

• Ишининг либоси: Иккиюзламачилик, сохталик;

• Бу дунёдаги хотинлари: Кийимли ялонғоч аёллар;

• Яхши кўрадиганлари: Аллоҳнинг зикридан ғафлатда юрганлар;

• Уни безовта қиладиган нарса: Истиғфор;

• Унинг ёзуви: Баданга игна билан солинган ёзув (татуировка);

• Уйи: Ҳожатхона, ҳаммом;

• Сифати: Доим ўзининг манфаатларини биринчи ўринга қўювчи, худбин;

• Зоҳир бўлган вақти: Одам алайҳиссаломга сажда қилишдан бош тортган кун;

• Шериклари: Мунофиқлар;

• Ризқ манбаи: Ҳаром мол-дунё;
Иш олиб борадиган хонаси: Ифлос, нажосат ҳамда гуноҳлар содир этиладиган жойлар;

• Хизматчилари: Ёмонликка буюриб, яхшиликдан қайтарувчилар;

• Буйруқлари: Фаҳшга буюради;

• Диёнати: Куфр;

• Вазифаси: Барча ғазабга дучор бўлган ва адашганларнинг мудири;

• Хизмат муддати: Қиёмат кунигача;

• Сафар қиладиган жойи: Жаҳаннам йўли;

• Тижоратдан оладиган фойдалари: Беҳуда кетган, шамолга совурилган вақтлар;

• Қизиқишлари: Адаштириш, залолат;

• Сафардаги ҳамроҳи: Ҳақиқатданкўз юмувчи, ҳақни гапиришдан сукут қилувчи;

• Орзуси: Ҳамманинг куфрга кетиши;

• Минадиган улови: Ёлғон;

• Оладиган маоши: Ўзининг ва унга эргашганларнинг гуноҳи;

• Энг ёқтирган иши: Ливота (эркакларнинг бир-бирлари билан жинсий алоқа қилиши), сиҳоқ (аёлларнинг бир-бирлари билан жинсий алоқа қилиши);

• Алоқа воситалари: Ғийбат, чақимчилик, жосуслик;

• Ўзига эргашганларга айтадиган махфий сўзи, пароли: Мутакаббирлар айтадиган “Мен”сўзи;

• Энг яхши кўрган таоми: Ғийбат орқали ейиладиган ўлган биродарнинг гўшти;

• Қўрқадиган кишиси: Тақводор мўмин;

• Ваъдаси: Садақа қилувчиларга камбағал бўлиб қолишни ваъда қилади;

• Уни йиғлатадиган нарса: Кўп сажда қилиш;

• Мудофааси: Албатта, шайтоннинг макри, хийласи заифдир;

• Тузоғи,ов қиладиган тўри: Аёллар;

• У учун энг даҳшатли фожеа: Душманларининг унинг устидан кулишлари;

• Энг кўп ёмон кўрган одами: Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам;

• Яна ёмон кўрадиган одами: Аллоҳни кўп зикр қилувчи эркаклар ва аёллар;

C Ундан кейин ёмон кўрадиган одами: Шубҳали ишлардан узоқ юрадиган, сабрли олим;

• Ундан кейин ёмон кўрадиган одами: Сабрли, эҳтиёжини ва камбағаллигини ҳеч кимга билдирмайдиган, ўз ҳолидан шикоят қилмайдиган фақир;

• Ундан кейин ёмон кўрадиган одами: Шукр қилувчи бой;

• Уни иситма тутиб, титрайдиган пайти: Мусулмонлар намозга турганда;

• Боғланадиган вақти: Рамазон ойи;

• Уни ақлдан оздирадиган нарса: Мусулмонлар ҳаж қилиши;

• Уни оловда эриган қўрғошиндек қилиб қўядиган нарса: Қуръон тиловати;

• Уни арралаб, иккига бўлиб қўядиган нарса: Ихлос билан қилинган садақа;

• Қаттиқ қўрқадиган одами: Умар розияллоҳу анҳу;

• Қаттиқ уяладиган одами: Усмон розияллоҳу анҳу;

• Суҳбатдоши: Судхўр;

• Дўсти: Зино қилувчи;

• Ётоқдаги дўсти: Ароқ ичувчи;

• Меҳмони: Ўғри;

• Элчиси: Сеҳргарлар;

• Кўзининг нури: Талоқ;

• Севгилиси: Жума намозини ташлаганлар;

• Кўзларини кўр қиладиган нарса:
Кечаси ўқилган намоз;

• Биродарлари: Молларини бекорга сарф этиб исроф қилувчилар.

• Мана азизлар ашаддий душманимизни яқиндан таниб олдик.
Энди бор имкониятимизни ишга солиб ундан сақланишга ҳаракат қилайлик !
Аллоҳ таоло барчамизни шайтоннинг макридан, васвасасидан асрасин !

Дўстларингизга улашинг!
184 views05:22
Ochish/sharhlash
2022-12-31 14:39:16 Bir ayolga Allohning lanati bo'ladi!..

Qo'shtepa tumani  "Ismoil Buxoriy" jome masjidi imom xatibi Abdurashid domla

T.me/abdurashid_hoji_domla
185 views11:39
Ochish/sharhlash
2022-12-31 11:15:14
КИМ УНГА АМАЛ ҚИЛСА АЖР ОЛАДИ...

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Унда сиздан олдинги ва кейингиларнинг хабари бор, ораларингиздаги ҳукмлар бор, у чиндир, ҳазил эмас. Ким уни тарк этса, Аллоҳдан қисматини олади, ундан бошқасидан ҳидоят истаганни Аллоҳ залолат қилади, у Аллоҳнинг мустаҳкам арқонидир. У ҳикматли зикрдир, у тўғри йўл бўлиб, фикрларни оғдирмайди, тиллар у билан мавҳумликка учрамайди, уламолар ундан тўймайди, раддияларнинг кўплиги туфайли хулқлар бузилмайди, унинг ажойиблари туганмас, уни ҳатто жинлар ҳам эшитади. Ким у билан гапирса, тўғри сўзлабди, ким унга амал қилса ажр олади, ким у билан ҳукм қилса адолат қилади ва ким унга чақирса, тўғри йўлга ҳидоят қилинади” (Имом Термизий ривояти).
202 views08:15
Ochish/sharhlash
2022-12-30 13:43:26 ҒУСЛ

- Ғуслнинг маъноси нима?
- Бутун баданни ювиш.

- Ғусл қай тариқа қилинади?
1. Aввало, истинжо қилинади.
2. Сўнг қўл ювилади.
3. Таҳорат қилинади (бундан фақат оёқ ювилиши мустасно).
4. Ундан сўнг бошга, сўнгра ўнг елкага, сўнгра таннинг бошқа аъзоларига сув етказилиб, ҳамма жой ювилади.
5. Сўнг яна икки марта шу тариқа ювинилади.
6. Якунда оёқ ювилади.

- Ғусл таҳорат ўрнига ўтадими?
- Ўтади.

- Ғуслнинг фарзи нечта?
- Учта:
1. Оғизга сув солиб ғарғара қилиш.
2. Бурун ичини ювиш.
3. Баданнинг ҳамма жойини ювиш.

- Ғуслнинг суннатлари нечта?
- Ўнта:
1. Истинжо қилиш.
2. Нажас бор ерни ювиш.
3. Қўлни ювиш.
4. Ўн саккизта суннатга амал қилиб таҳорат қилиш. Лекин оёқлар ювилмай турилади.
5. Aввал бошга, сўнг ўнг елкага, сўнг таннинг қолган барча аъзоларига бир маротаба сув етказиб ювиш.
6. Қўл етган жами жойларни бир маротаба ишқалаб ювиш.
7. Ҳар бир аъзога уч бора сув етказиш.
8. Ўнг тарафни чап тарафдан олдин ювиш.
9. Сувни кераклича сарфлаш.
10. Ғусл вақти қиблага олдини ўгирмаслик, яъни терс туриш лозим.

- Соч ва соқолнинг ҳар бир толасига сув етказиш фарзми?
- Эркакларга фарз. Aммо аёлларнинг соч остиларига сув етса, бас. ўрилган сочларни ёйиш лозим эмас.

"Ибодати исломия"дан.
155 views10:43
Ochish/sharhlash
2022-12-29 19:30:40
Ayyom muborak!

Allohning sizu biz uchun bergan yana bir Jumasi Muborak bo’lsin! Alloh har birimizga oila a’zolarimizga Jamiki Ummati Muhammad(s.a.v)ga jannat ne'matini nasib qilsin!
393 views16:30
Ochish/sharhlash
2022-12-29 18:49:22 ҚАНДАЙ ҲОЛЛАРДА АРАЗЛАШИШ МАН ҚИЛИНАДИ?

Абу Айюб розияллоҳу анҳу шундай ривоят қилади: "Ҳазрат Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бир мусулмонга биродари билан уч кундан зиёд аразлашиб юриши ҳалол эмас. Яъни, улар учрашиб қолганида бири иккинчисидан юзини ўгириб кетади. Бу иккисидан хайрли бўлгани аразлашган бўлса ҳам биринчи бўлиб салом берганидир".

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу шундай ривоят қилади: "Расули акрам шундай марҳамат қиладилар: “Бир мўминнинг бошқа мўминга уч кундан зиёд аразлаши ҳалол эмас. Орадан уч кун ўтгач у билан ярашиб, салом берсин. Агар бу саломга жавоб берилса, ажрда ҳар иккиси ҳам шерикдир. Агар саломга жавоб қайтармаса, унга гуноҳ ёзилади”.

Яна бир ривоятда шундай марҳамат қилинади: "Ким уч кундан ортиқ аразлашиб юрса ва вафот этса, жаҳаннамга киради".

Абу Хирош ас-Суламий розияллоҳу анҳу шундай ривоят қилади: "Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким биродари билан бир йил аразлашиб юрса, бу худди унинг қонини тўкканга ўхшайди”, дея марҳамат қиладилар.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу шундай ривоят қилади: "Расули акрам: "Амаллар ҳар пайшанба ва душанба куни арз қилинади. Азиз ва жалил бўлган Аллоҳ таоло ўша куни Раббисига ҳеч нарсани шерик қилмаган қулининг гуноҳларини афв қилади. Бундан фақат биродари билан орасида душманчилиги бор кишилар мустаснодир. (Улар афв қилинмайди) ва "Бу иккисини то ярашгунга қадар тарк этинг”, дея буюради”, деб марҳамат қиладилар.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бир соат суҳбат» китобидан.
181 views15:49
Ochish/sharhlash
2022-12-29 12:55:47 Ғаззолий ҳазратлари айтадилар:
“Фараз қил, бир подшоҳ сенга мана бу саватни олиб боғга кир. Бу боғ жуда кўп бўлмалардан иборат. Ҳар бўлмада турли мевалар бор. Саватни хоҳлаган мева билан тўлдир. Нақадар яхши мева билан тўлдирсанг, шу қадар мукофот олурсан. Лекин шуни яхши ёдингда тутгинки, бир бўлмадан иккинчи бўлмага ўтганингдан кейин ортга йўл йўқ. Орқангда қолган бўлмадаги боғга ҳаргиз кира олмассан”.
Сен саватни олиб биринчи бўлмадаги боғга кирдинг. У ердан бирор мева олмадинг-да, иккинчи бўлмага кириб кўрайин-чи, янада яхшироқ мевалар бордир, дединг. Иккинчи бўлмага кирдинг, ҳақиқатда янада яхшироқ экан. У ердан ҳам бирор нарса олмай, учинчиси бундан ҳам яхшироқдир, деб ўтиб кетдинг. Шу аснода бўлмалардан ўтавериб, охир-оқибат, энг сўнгги бўлмага кириб қолдинг.
Энг охирги бўлмада эса дарахтларнинг қовжираб, қуриб қолган ҳолатига дуч келдинг, орқага эса йўл йўқ. Подшоҳ эса сени шу бўлмадан чиқаверишда кутиб турибди. Саватни бўш кўтариб чиқишдан ўзга чоранг йўқ энди. Бу ўша подшоҳнинг қонуни эди. Сен эса афсус-надоматдан ўзга нарсага эриша олмадинг.
Сен ўтган умрингдаги кунларингни ғанимат билмадинг. Эртага қиларман деб нафснинг алдови билан кунларингни беҳуда ўтказиб юбординг.
Сен бадбахтнинг эртанг ҳеч келмади-да.
Охир-оқибат бўш сават билан ўлимнинг остонасига келиб қолдинг, айтганимиздай, орқага эса йўл йўқ.
Подшоҳ бу - Аллоҳ таолодир.
Сават эса бу - номаи аъмолинг.
Бўлмалар эса бу - сенинг кунларинг.
Мевалар эса бу - сенинг солиҳ амалларинг,

"Жаннат зийнати" китобидан.
198 views09:55
Ochish/sharhlash
2022-12-28 14:07:07
Zayd ibn Xorisa r.a.ning iymonga kelishlari
(Qo'shtepa tumani "Ismoil Buxoriy" masjidi imom-xatibi Abdurashid domla Mirsaidov)
═════ ✿ ═════

Yaqinlarga ulashing:
https://t.me/abdurashid_hoji_domla
144 views11:07
Ochish/sharhlash
2022-12-28 10:17:54 ҲАЙВОНЛАРНИ БИР-БИРИ БИЛАН УРИШТИРИШ ЖОИЗМИ?


Ибн Аббос розияллоҳу анҳу шундай ривоят қилади: "Ҳазрат Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам (уриштириш учун) ҳайвонларни бир-бирига гижгижлаш, ғазаблантиришни ман қилдилар" (Абу Довуд ва Термизий ривояти).

Яна Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан шундай ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Жони ва руҳи ўзида бўлган ҳеч кайси жонзотни (камон-ўқингиз ёки завқу шавқингиз учун овлашга) нишон қилмангиз", дея марҳамат қилдилар.

Шарид ибн Сувайд розияллоҳу анҳу шундай ривоят қилади: Ҳазрат Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бир қушни беҳудага, фақат кўнгилхушлик учун ўлдирса, қиёмат куни ўша қуш бор овозича Аллоҳга шундай мурожаат қилади: "Эй Раббим! Фалончи мени беҳудага ўлдирди, бирор манфаат учун ўлдирмади” (Имом Насоий ривояти).

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бир соат суҳбат» китобидан.
152 views07:17
Ochish/sharhlash