Get Mystery Box with random crypto!

ҲАЙВОНЛАРНИ БИР-БИРИ БИЛАН УРИШТИРИШ ЖОИЗМИ? Ибн Аббос розия | Abdurashid domla ma'ruzalari

ҲАЙВОНЛАРНИ БИР-БИРИ БИЛАН УРИШТИРИШ ЖОИЗМИ?


Ибн Аббос розияллоҳу анҳу шундай ривоят қилади: "Ҳазрат Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам (уриштириш учун) ҳайвонларни бир-бирига гижгижлаш, ғазаблантиришни ман қилдилар" (Абу Довуд ва Термизий ривояти).

Яна Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан шундай ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Жони ва руҳи ўзида бўлган ҳеч кайси жонзотни (камон-ўқингиз ёки завқу шавқингиз учун овлашга) нишон қилмангиз", дея марҳамат қилдилар.

Шарид ибн Сувайд розияллоҳу анҳу шундай ривоят қилади: Ҳазрат Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бир қушни беҳудага, фақат кўнгилхушлик учун ўлдирса, қиёмат куни ўша қуш бор овозича Аллоҳга шундай мурожаат қилади: "Эй Раббим! Фалончи мени беҳудага ўлдирди, бирор манфаат учун ўлдирмади” (Имом Насоий ривояти).

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бир соат суҳбат» китобидан.