Get Mystery Box with random crypto!

Abdurashid domla ma'ruzalari

Telegram kanalining logotibi abdurashid_hoji_domla — Abdurashid domla ma'ruzalari A
Telegram kanalining logotibi abdurashid_hoji_domla — Abdurashid domla ma'ruzalari
Kanal manzili: @abdurashid_hoji_domla
Toifalar: Kattalashtirilmagan
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 146

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 10

2023-01-14 11:32:39 БАХТ БУ...

Бахт - одобли бўлмоқдир.
Бунинг мезони, одоб пайғамбари Муҳаммад алайҳиссаломга эргашмоқдир.
Бахт - Ҳақни ва халқни рози қилиб севинмоқдир.
Бахт - севганларимизни севинтириб, ҳузур топмоқдир.
Бахт - нафсимиз билан бирга, руҳимизни ҳам севинтирмоқдир.
Бахт - жаннатга элтувчи йўлни танламоқдир.
Бахт - бошқаларни бахтли қилмоқдир.

"Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)" китобидан.
147 views08:32
Ochish/sharhlash
2023-01-13 14:36:18
Umri eng uzun bo'lgan payg'ambar
(Qo'shtepa tumani "Ismoil Buxoriy" masjidi imom-xatibi Abdurashid domla Mirsaidov)
═════ ✿ ═════

Yaqinlarga ulashing:
https://t.me/abdurashid_hoji_domla
177 views11:36
Ochish/sharhlash
2023-01-13 12:16:27 Ёлғон гапирган кимсанинг нури кетади, бадфеъл кимсанинг ғам-алами кўпаяди. Гапга тушунмайдиган кишига бир гапни уқтиришдан қоя тошни жойидан қимирлатиш осонроқдир.

Луқмони Ҳаким.
173 views09:16
Ochish/sharhlash
2023-01-12 10:27:36
Жисми ва хулқи гўзал Ҳошимий Набий

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу у зоти бобаракотни шундай хотирлаган: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кўра гўзалроқ кишини кўрмаганман. Гўё юзларида қуёш балқиб тургандек бўларди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кўра илдам юрадиган кишини кўрмаганман, гўё ер масофаси у зот оёқлари остида ўралиб, қисқариб кетаётганга ўхшарди, у зотнинг бемалол эркин одим ташлаб юришларига етишиб юриш учун, бизлар жидду-жаҳд билан тез юриб ҳам ортда қолиб кетардик”.
54 views07:27
Ochish/sharhlash
2023-01-11 11:43:30
Инсон замонга қараб эмас, борлиқга қараб севиши керак.
Ёмон бўлганда куз, яхши бўлганда баҳор бўлиши керакмас.
Ишқ, кўнгилга ҳар доим баҳорни бахш этсин!

Жалолиддин Румий
152 views08:43
Ochish/sharhlash
2023-01-10 15:31:11
ЖАВОБ: Шаръий никоҳ эр ва хотинни бир-бирига боғлайдиган ақддир. У вақтлар ўтиши билан эскирадиган, тўзийдиган нарса эмас. Шунинг учун, талоқни ифода қиладиган сўз айтилмагунича, никоҳ ақди узилмайди. Янгилаш деб эскирган, таъмирталаб нарсани тузатишга айтилади. Никоҳ эса эскирмайди, янгиланмайди. Узилган бўлса, тиклашнинг шаръий имкони бўлса, тикланади – қайта никоҳ ўқилади.
Шу ўринда бир масалани айтиб ўтиш лозим. Куфр сўзларни, уларнинг моҳиятини англаб ё англамай, жаҳл билан ёки ҳазиллашиб айтган одам диндан чиқади ва эр бўлса хотини билан, хотин бўлса эри билан ўрталарида ажралиш бўлади. Мисол учун, бир ёмон иш қилаётган одамга "Аллоҳдан қўрқ" дейилса, у: "Йўқ, қўрқмайман" деб жавоб берса, имондан ажрайди. Ана шундай ҳолатларда имонни янгилаш ва никоҳни қайта ўқитиш лозим бўлади.
Имонни янгилаш калимаи тавҳидни сидқидилдан айтиш билан амалга ошади. Никоҳ эса шоҳидлар ҳузурида, шартларига риоя қилган ҳолда, томонларнинг розилиги билан қайта ўқилади.
193 views12:31
Ochish/sharhlash
2023-01-10 12:33:03 Ҳукамолар айтишади: “Тўрт нарса оқибатида киши динидан айрилиши мумкин:
1) беш вақт намозни енгил санаш;
2) май ичиш;
3) ота-онага оқ бўлиш;
4) мусулмонга озор бериш.
168 views09:33
Ochish/sharhlash
2023-01-09 18:39:05
Islomiy mazhablarning haritada ko'rinishi.
193 views15:39
Ochish/sharhlash
2023-01-09 13:48:14 Sahobalarning Payg'ambarimiz alayhissalomga muhabbatlari
(Qo'shtepa tumani "Ismoil Buxoriy" masjidi imom-xatibi Abdurashid domla Mirsaidov)
═════ ✿ ═════

Yaqinlarga ulashing:
https://t.me/abdurashid_hoji_domla
203 viewsedited  10:48
Ochish/sharhlash
2023-01-09 08:04:57 ҚИЁМАТ КУНИ АЛЛОҲНИНГ
ЮЗИГА ҚАРАЙ ОЛМАЙДИГАН
КИШИЛАР КИМЛАР?

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ таоло қиёмат куни уч кишига гапирмайди, қарамайди ва покламайди: чўлда суви бўла туриб йўловчиларга бермайдиган киши; Асрдан кейин савдо молини Аллоҳ номига ундай-бундай деб қасам ичиб сотади. Харидорни ишонтиради, харидор унинг сўзларига лаққа ишонади. У бундан бошқа ишларда ҳам (шундай қилади). (Учинчиси)
Имомга фақат мол-дунёга эришиш учун байъат қиладиган киши. Агар берса (аҳдига) вафо қилади, бермай қўйса вафо қилмайди”, дедилар.

Бошқа ривоятда: "Бири савдо моли устида унинг бераётганидан кўпроқ берганман, деб ёлғон қасам ичган киши. Бири бир мусулмон кишининг мол-мулкидан уриб қолиш учун асрдан кейин ёлғон қасам ичган киши. Ортиқча суви бўла туриб бермаган киши. Аллоҳ унга: “Ўзинг қилмаган нарсани бермаганингдек, Мен ҳам бугун сенга фазлимдан бермайман", дейди", дейилган (Имом Муслимва Бухорий ривояти).

Абу Зарр розияллоҳу анҳу шундай ривоят қилади: Ҳазрат Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қиладилар: “Уч киши борки, қиёмат куни Аллоҳ таоло улар билан на сўзлашади, на назар солади, на гуноҳларини енгил қилади, улар учун қаттиқ азоб бордир!" дея буни уч бора такрорладилар. Шунда мен сўрадим:
- Эй Аллоҳнинг Расули! Ундай бўлса, улар улкан зарар ва азобга дучор бўлибдилар. Улар
ким?
– Либосини кибр билан ерларга судраб юрадиган, қилган яхшилигини миннат қиладиган, молини ёлғон ташвиқотлар билан одамларга таништирадиган кишилар! – дедилар ул зот. (Имом Муслим ва Абу Довуд ривояти).

Абу Ҳурайра розиялллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Уч киши борки, Аллоҳ қиёмат куни уларга гапирмайди, покламайди ва назар ҳам солмайди. Улар учун аламли азоб бор: зинокор чол, каззоб подшоҳ ва кибрли камбағал", дедилар (Имом Муслим ривояти).

Ҳазрат Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Уч киши борки, қиёмат куни Аллоҳ таоло уларга назар солмайди: Ота-онасининг ҳақларига риоя қилмаган киши, ўзини эркакларга ўхшаттан аёл ва ёмон ишларда воситачилик қилган киши”, дея марҳамат қиладилар.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бир соат суҳбат» китобидан.
193 views05:04
Ochish/sharhlash