Get Mystery Box with random crypto!

ҚАНДАЙ ҲОЛЛАРДА АРАЗЛАШИШ МАН ҚИЛИНАДИ? Абу Айюб розияллоҳу а | Abdurashid domla ma'ruzalari

ҚАНДАЙ ҲОЛЛАРДА АРАЗЛАШИШ МАН ҚИЛИНАДИ?

Абу Айюб розияллоҳу анҳу шундай ривоят қилади: "Ҳазрат Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бир мусулмонга биродари билан уч кундан зиёд аразлашиб юриши ҳалол эмас. Яъни, улар учрашиб қолганида бири иккинчисидан юзини ўгириб кетади. Бу иккисидан хайрли бўлгани аразлашган бўлса ҳам биринчи бўлиб салом берганидир".

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу шундай ривоят қилади: "Расули акрам шундай марҳамат қиладилар: “Бир мўминнинг бошқа мўминга уч кундан зиёд аразлаши ҳалол эмас. Орадан уч кун ўтгач у билан ярашиб, салом берсин. Агар бу саломга жавоб берилса, ажрда ҳар иккиси ҳам шерикдир. Агар саломга жавоб қайтармаса, унга гуноҳ ёзилади”.

Яна бир ривоятда шундай марҳамат қилинади: "Ким уч кундан ортиқ аразлашиб юрса ва вафот этса, жаҳаннамга киради".

Абу Хирош ас-Суламий розияллоҳу анҳу шундай ривоят қилади: "Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким биродари билан бир йил аразлашиб юрса, бу худди унинг қонини тўкканга ўхшайди”, дея марҳамат қиладилар.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу шундай ривоят қилади: "Расули акрам: "Амаллар ҳар пайшанба ва душанба куни арз қилинади. Азиз ва жалил бўлган Аллоҳ таоло ўша куни Раббисига ҳеч нарсани шерик қилмаган қулининг гуноҳларини афв қилади. Бундан фақат биродари билан орасида душманчилиги бор кишилар мустаснодир. (Улар афв қилинмайди) ва "Бу иккисини то ярашгунга қадар тарк этинг”, дея буюради”, деб марҳамат қиладилар.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бир соат суҳбат» китобидан.