Get Mystery Box with random crypto!

Албатта укинг! 'Шайтоннинг “таржимаи ҳоли” • Маълумки, шайтон | Abdurashid domla ma'ruzalari

Албатта укинг!
"Шайтоннинг “таржимаи ҳоли”


• Маълумки, шайтон биз мусулмонларнинг ашаддий душманимиз бўлиб, Аллоҳ таолодан қиёматга қадар бизни васваса қилиб, йўлдан уришга рухсат олган. Қуйида ўша душманимизнинг “таржимаи ҳоли” билан танишамиз.

• Исми:Иблис;

• Шаҳри:Ғофилларнинг қалблари;

• Қариндошлари:Бут-санамлар;

• Доимий макони:Жаҳаннам. Нақадар ёмон жой !

• Даражаси:Биринчи даражали фосиқ;

• Мамлакати:Аллоҳнинг исми зикр қилинмайдиган жойлар;

• Кўзлаган мақсади:Қинғирлик, бузуқлик;

• Дастмояси: Бекорчи орзу-истаклар, хомхаёллар;

• Мажлиси: Бозорлар;

• Йўлидаги душманлари: Тақводор мусулмонлар;

• Кўрсатадиган нарсаси: Сароб;

• Ишларидаги бош шиори: Нифоқ хулқларнинг саййидидир;

• Ишининг либоси: Иккиюзламачилик, сохталик;

• Бу дунёдаги хотинлари: Кийимли ялонғоч аёллар;

• Яхши кўрадиганлари: Аллоҳнинг зикридан ғафлатда юрганлар;

• Уни безовта қиладиган нарса: Истиғфор;

• Унинг ёзуви: Баданга игна билан солинган ёзув (татуировка);

• Уйи: Ҳожатхона, ҳаммом;

• Сифати: Доим ўзининг манфаатларини биринчи ўринга қўювчи, худбин;

• Зоҳир бўлган вақти: Одам алайҳиссаломга сажда қилишдан бош тортган кун;

• Шериклари: Мунофиқлар;

• Ризқ манбаи: Ҳаром мол-дунё;
Иш олиб борадиган хонаси: Ифлос, нажосат ҳамда гуноҳлар содир этиладиган жойлар;

• Хизматчилари: Ёмонликка буюриб, яхшиликдан қайтарувчилар;

• Буйруқлари: Фаҳшга буюради;

• Диёнати: Куфр;

• Вазифаси: Барча ғазабга дучор бўлган ва адашганларнинг мудири;

• Хизмат муддати: Қиёмат кунигача;

• Сафар қиладиган жойи: Жаҳаннам йўли;

• Тижоратдан оладиган фойдалари: Беҳуда кетган, шамолга совурилган вақтлар;

• Қизиқишлари: Адаштириш, залолат;

• Сафардаги ҳамроҳи: Ҳақиқатданкўз юмувчи, ҳақни гапиришдан сукут қилувчи;

• Орзуси: Ҳамманинг куфрга кетиши;

• Минадиган улови: Ёлғон;

• Оладиган маоши: Ўзининг ва унга эргашганларнинг гуноҳи;

• Энг ёқтирган иши: Ливота (эркакларнинг бир-бирлари билан жинсий алоқа қилиши), сиҳоқ (аёлларнинг бир-бирлари билан жинсий алоқа қилиши);

• Алоқа воситалари: Ғийбат, чақимчилик, жосуслик;

• Ўзига эргашганларга айтадиган махфий сўзи, пароли: Мутакаббирлар айтадиган “Мен”сўзи;

• Энг яхши кўрган таоми: Ғийбат орқали ейиладиган ўлган биродарнинг гўшти;

• Қўрқадиган кишиси: Тақводор мўмин;

• Ваъдаси: Садақа қилувчиларга камбағал бўлиб қолишни ваъда қилади;

• Уни йиғлатадиган нарса: Кўп сажда қилиш;

• Мудофааси: Албатта, шайтоннинг макри, хийласи заифдир;

• Тузоғи,ов қиладиган тўри: Аёллар;

• У учун энг даҳшатли фожеа: Душманларининг унинг устидан кулишлари;

• Энг кўп ёмон кўрган одами: Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам;

• Яна ёмон кўрадиган одами: Аллоҳни кўп зикр қилувчи эркаклар ва аёллар;

C Ундан кейин ёмон кўрадиган одами: Шубҳали ишлардан узоқ юрадиган, сабрли олим;

• Ундан кейин ёмон кўрадиган одами: Сабрли, эҳтиёжини ва камбағаллигини ҳеч кимга билдирмайдиган, ўз ҳолидан шикоят қилмайдиган фақир;

• Ундан кейин ёмон кўрадиган одами: Шукр қилувчи бой;

• Уни иситма тутиб, титрайдиган пайти: Мусулмонлар намозга турганда;

• Боғланадиган вақти: Рамазон ойи;

• Уни ақлдан оздирадиган нарса: Мусулмонлар ҳаж қилиши;

• Уни оловда эриган қўрғошиндек қилиб қўядиган нарса: Қуръон тиловати;

• Уни арралаб, иккига бўлиб қўядиган нарса: Ихлос билан қилинган садақа;

• Қаттиқ қўрқадиган одами: Умар розияллоҳу анҳу;

• Қаттиқ уяладиган одами: Усмон розияллоҳу анҳу;

• Суҳбатдоши: Судхўр;

• Дўсти: Зино қилувчи;

• Ётоқдаги дўсти: Ароқ ичувчи;

• Меҳмони: Ўғри;

• Элчиси: Сеҳргарлар;

• Кўзининг нури: Талоқ;

• Севгилиси: Жума намозини ташлаганлар;

• Кўзларини кўр қиладиган нарса:
Кечаси ўқилган намоз;

• Биродарлари: Молларини бекорга сарф этиб исроф қилувчилар.

• Мана азизлар ашаддий душманимизни яқиндан таниб олдик.
Энди бор имкониятимизни ишга солиб ундан сақланишга ҳаракат қилайлик !
Аллоҳ таоло барчамизни шайтоннинг макридан, васвасасидан асрасин !

Дўстларингизга улашинг!