Get Mystery Box with random crypto!

​​ ЎҚИШНИ КЎЧИРИШ УЧУН АРИЗАЛАР 20-ДЕКАБРДАН БЕРИЛИШИ МУМКИН | Юрист Хизмати | Расмий канал

​​ ЎҚИШНИ КЎЧИРИШ УЧУН АРИЗАЛАР 20-ДЕКАБРДАН БЕРИЛИШИ МУМКИН

Талабалар ўқишини кўчириш қуйидаги узрли сабабларга кўра баҳорги семестрдадан олдин ҳам амалга оширилиши мумкин:

республиканинг бир ҳудудидан иккинчи ҳудудига доимий яшаш кўчганда;
турмушга чиқиш муносабати билан турмуш ўртоғи доимий яшайдиган ҳудудга кўчиб ўтганда;
турмуш ўртоғи ёки ота-онаси ҳарбий хизмат ўташ жойини ўзгартирганда;
ота-онаси (турмуш ўртоғи) хориждаги давлат хизматидан қайтганда.


Бунда:
ўқишини кўчириш бўйича ариза топшириш – ҳар йили 20 декабрдан кейинги йилнинг 20 январигача;
ўқишини кўчириш бўйича аризани кўриб чиқиб, қарор қабул қилиш – ҳар йили 25 январдан 15 февралгача амалга оширилади.

Аризалар:
• ўқишни кўчириш бир ОТМ доирасида бўлганда ОТМнинг қабул комиссиясига топширилади;
• бошқа ҳолатларда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ташкил этиладиган Ҳудудий ишчи гуруҳларга топширилади.

Ўқишни кўчирмоқчи бўлган талаба яқинларга юборинг
@Yurist_Xizmati