Get Mystery Box with random crypto!

Юрист блогер /расмий канал

Kanal manzili: @yurist_blogerr
Toifalar: Bloglar , Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 103.10K
Kanalning ta’rifi

Ҳуқуқий ва бошқа долзарб мавзуларда гаплашамиз.
Реклама учун 👉 @reklama_yu_b_uz
БЕПУЛ МАСЛАҲАТ 👉 @yuristdan_javob_bot
Ариза ва шикоят ёзиб бериш хизмати 👉 @Yurist_ariza_xizmati
Телефон орқали бепул маслаҳат 👉 https://t.me/advokatlar_jamoasi

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 19

2024-04-09 12:53:03 ҲОРИЖГА ЧИҚИШ БИОМЕТРИК ПАСПОРТИ ҚАНЧА МУДДАТГА БЕРИЛАДИ ?

Президентнинг 2018 йилдаги ПҚ-4079-сон қарори билан тасдиқланган Низомга асосан,

хорижга чиқиш биометрик паспорти фуқароларга қуйидаги амал қилиш муддатларига берилади:

туғилган кунидан бошлаб бир ёшгача — икки йил муддатга;

бир ёшдан 25 ёшгача — 5 йил муддатга;

25 ёшдан ошган шахсларга — 10 йил муддатга.

Амал қилиш муддати тугаганидан кейин хорижга чиқиш биометрик паспорти маълумотларни йиғиш пунктига топширилади.


@Yurist_Blogerr
14.5K views09:53
Ochish/sharhlash
2024-04-09 11:18:28 ҲАЙДОВЧИЛИК ГУВОҲНОМАСИНИНГ ҚАЙСИ ТОИФАСИДА ҚАНДАЙ АВТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИ БОШҚАРИШ МУМКИН ?

Қонунчиликка кўра, ҳайдовчи тегишли тоифадаги транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлиши шарт:

«А» — мопед, мотоцикл ва уларга тенглаштирилган мототранспорт воситалари;

«B» — рухсат этилган тўлиқ вазни 3 500 килограммдан ошмайдиган ёки ҳайдовчининг ўриндиғидан ташқари ўриндиқлар сони саккизтадан ортиқ бўлмаган, шунингдек, улар базасида ишлаб чиқарилган қўл билан бошқариладиган автотранспорт воситалари, тиркамасининг рухсат этилган тўлиқ вазни 750 килограммдан ортиқ бўлмаган «B» тоифадаги автотранспорт воситалари, тиркамасининг рухсат этилган тўлиқ вазни 750 килограммдан ортиқ бўлган лекин «B» тоифадаги автотранспорт воситасининг аслаҳаланган вазнидан ортиқ бўлмаган ва автотранспорт воситалари таркибининг рухсат этилган тўлиқ вазни 3 500 килограммдан ортиқ бўлмаган тиркамали «B» тоифадаги автотранспорт воситалари;

«C» — рухсат этилган тўлиқ вазни 3 500 килограммдан ортиқ бўлган автотранспорт воситалари, тиркамасининг рухсат этилган тўлиқ вазни 750 килограммдан ортиқ бўлмаган «C» тоифадаги автотранспорт воситалари;

«D» — йўловчи ташишга мўлжалланган, ҳайдовчи ўриндиғидан ташқари ўриндиқлар сони саккизтадан ортиқ бўлган автотранспорт воситалари, тиркамасининг рухсат этилган тўлиқ вазни 750 килограммдан ортиқ бўлмаган «D» тоифадаги автотранспорт воситалари;

«BЕ» — тиркамасининг рухсат этилган тўлиқ вазни 750 килограммдан ортиқ ёки тиркамасининг рухсат этилган тўлиқ вазни жиҳозланган автотранспорт воситасининг вазнидан ортиқ бўлган «B» тоифадаги автотранспорт воситалари, тиркамасининг рухсат этилган тўлиқ вазни 750 килограммдан ортиқ лекин транспорт воситалари таркибининг рухсат этилган тўлиқ вазни 3 500 килограммдан ортиқ бўлмаган «B» тоифадаги автотранспорт воситалари;

«CЕ» — тиркамасининг рухсат этилган тўлиқ вазни 750 килограммдан ортиқ бўлган «C» тоифадаги автотранспорт воситалари;

«DЕ» — тиркамасининг рухсат этилган тўлиқ вазни 750 килограммдан ортиқ бўлган «D» тоифадаги автотранспорт воситалари ҳамда бўғимли автобуслар.

@Yurist_Blogerr
16.1K views08:18
Ochish/sharhlash
2024-04-08 11:59:18 ЯНГИ ФАРМОН

МЕҲНАТ МИГРАЦИЯСИДАН ҚАЙТГАН ШАХСЛАРНИ ИШГА ОЛГАНЛАРГА СУБСИДИЯ БЕРИЛАДИ

Президентнинг 04.04.2024 йил кунги ПФ-59-сон Фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра, 2024 йил 1 июндан:

Меҳнат миграциясидан қайтган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга ҳар бир ишга олинган ходим учун 12 ой давомида ойига 500 минг сўмдан субсидия тўланади (бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар мустасно).

субсидия 2024 йил 1 июндан 2026 йил 1 январга қадар ишга қабул қилинган шахсларга нисбатан тўланади;

меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахс билан тузилган ва Ягона миллий меҳнат тизимида рўйхатдан ўтказилган меҳнат шартномаси субсидия тўлаш учун асос бўлиб ҳисобланади;

меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахслар деб хорижда 3 ва ундан ортиқ ой мобайнида меҳнат фаолияти билан шуғулланиб, яшаш манзилига қайтиб келганлигига бир йилдан кўп вақт бўлмаган шахслар тушунилади;

Шунингдек 2024 йил 1 июндан:

меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахслар ҳамда уларнинг оила аъзоларини бепул тиббий кўрикдан ўтказиш;

меҳнат миграциясидан қайтиб келган, ижтимоий аҳамиятли касалликка чалинган шахсларга тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари рўйхатига мувофиқ бепул тиббий ёрдам кўрсатиш амалиёти йўлга қўйилади

@Yurist_Blogerr
17.2K viewsedited  08:59
Ochish/sharhlash
2024-04-08 11:19:54 10 апрель – Рамазон ҳайити

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг маълум қилишича, жорий йилда диёримизда Рамазон ҳайити 2024 йил 10 апрель, чоршанба кунига тўғри келмоқда.

@Yurist_Blogerr
12.8K views08:19
Ochish/sharhlash
2024-04-08 06:37:06 ШАХСНИНГ СУДЛАНГАНЛИК ҲОЛАТИ УНИ ҚАРИНДОШЛАРИНИНГ ҲУҚУҚЛАРИГА ТАЪСИР ҚИЛМАЙДИ

Жиноят содир этганликда айбланаётган шахс унинг айби қонунда назарда тутилган тартибда ошкора суд муҳокамаси йўли билан исботланмагунча ва суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланмагунча айбсиз деб ҳисобланади. Айбланувчига ўзини ҳимоя қилиш учун барча имкониятлар таъминланади.

Айбдорликка оид барча шубҳалар, агар уларни бартараф этиш имкониятлари тугаган бўлса, гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг ёки маҳкумнинг фойдасига ҳал қилиниши керак.

Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи ўзининг айбсизлигини исботлаши шарт эмас ва исталган вақтда сукут сақлаш ҳуқуқидан фойдаланиши мумкин.

Ҳеч ким ўзига ва яқин қариндошларига қарши гувоҳлик беришга мажбур эмас.

Агар шахснинг ўз айбини тан олганлиги унга қарши ягона далил бўлса, у айбдор деб топилиши ёки жазога тортилиши мумкин эмас.

Озодликдан маҳрум этилган шахслар ўзига нисбатан инсоний муомалада бўлиниши ҳамда инсон шахсига хос бўлган шаъни ва қадр-қиммати ҳурмат қилиниши ҳуқуқига эга.

Шахснинг судланганлиги ва бундан келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлар унинг қариндошлари ҳуқуқларини чеклаш учун асос бўлиши мумкин эмас.

Асос: Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 28-модда

@Yurist_Blogerr
14.3K views03:37
Ochish/sharhlash
2024-04-08 06:31:41
Барча чарчоқлардан ҳалос бўлиб, тунда мириқиб ором олишни ҳоҳлайсизми ?

EMS оёқ массажёри — қон айланишини яхшилаш учун паст частотали инновацион импулсдан фойдаланади.

6 та режимда ишлайди;
9 хил даражага эга;
тугулган лимфа томирларни кенгайтиради;
барча оёқлар учун мос келади.

Аксия нархи: 49 000 сўм

Манзилингизга етказиб бериш хизмати мажуд

Тўловни маҳсулотни қабул қилиб олганда қиласиз.

БУЮРТМА БЕРИШ


https://100k.uz/oqim/270876
https://100k.uz/oqim/270876
https://100k.uz/oqim/270876
12.6K views03:31
Ochish/sharhlash
2024-04-07 19:47:19 МАЪЛУМОТ УЧУН:

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 37-моддасига кўра,

башарти маъмурий жазога тортилган шахс шу жазони ўташ муддати тугаган кундан бошлаб бир йил мобайнида янги маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этмаган бўлса, мазкур шахс маъмурий жазога тортилмаган деб ҳисобланади.

@Yurist_Blogerr
15.3K views16:47
Ochish/sharhlash
2024-04-07 18:52:13 ҲАЙДОВЧИ МАСТЛИК ҲОЛАТИ БЎЙИЧА ТЕКШИРУВДАН ЎТИШДАН БОШ ТОРТСА ЖАВОБГАРЛИККА ТОРТИЛАДИ

Қонунчиликка кўра, ҳайдовчи мастлик ҳолати бўйича текширувдан бўйин товласа, 1 йилу 6 ойдан 3 йилгача бўлган муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинади ва 5 млн 100 минг сўм миқдорида жаримага тортилади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахс томонидан содир этилса, 10 млн 200 минг сўм миқдорида жарима ёки 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланилади.

Мазкур ҳуқуқбузарликнинг мопед, велосипед ҳайдовчи, уловли аравани бошқариб борувчи шахс томонидан содир этилиши 1 млн 20 минг сўм миқдорида жарима солишга сабаб бўлади

@Yurist_Blogerr
14.7K views15:52
Ochish/sharhlash
2024-04-07 16:56:05 Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларни ишга олганларга субсидия берилади

Вазирлар Маҳкамасининг “Аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд айрим тоифаларини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг бандлигига кўмаклашиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 450-сон қарори қабул қилинган

Қарорга кўра, 2023 йил 1 октябрдан жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга ҳар бир шахс учун 3 ойдан ортиқ муддатда меҳнат фаолиятини давом эттиргандан сўнг БҲМнинг 3 баравари (1 050 000 сўм) миқдорида бир марталик субсидия ажратилиши белгиланган.

Бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав (фонди) капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар бундан мустасно.

@Yurist_Blogerr
16.4K viewsedited  13:56
Ochish/sharhlash
2024-04-07 11:22:26 МАЪЛУМОТ УЧУН:

  “Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида”ги Қонунининг 7-моддасига асосан;

Қуйидаги ҳолатларда фуқароларга Давлат томонидан текинга уй-жой берилади.

Фуқароларнинг жамоат эҳтиёжлари учун ер участкалари олиб қўйилиши муносабати билан уйлари бузилиши натижасида, агар уларга бузилган уйлари эвазига пул товони тўланмаган бўлса, давлат уй-жой фонди уйларидан олган турар жойлари, шунингдек табиий офатлар оқибатида уйлари бузилиши муносабати билан олган квартиралари, бу квартиралар қачон ажратилганидан қатъи назар, уларга ёки уларнинг ворисларига текинга берилади.


@Yurist_Blogerr
19.7K views08:22
Ochish/sharhlash