Get Mystery Box with random crypto!

Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларни ишга | Юрист блогер /расмий канал

Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларни ишга олганларга субсидия берилади

Вазирлар Маҳкамасининг “Аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд айрим тоифаларини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг бандлигига кўмаклашиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 450-сон қарори қабул қилинган

Қарорга кўра, 2023 йил 1 октябрдан жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга ҳар бир шахс учун 3 ойдан ортиқ муддатда меҳнат фаолиятини давом эттиргандан сўнг БҲМнинг 3 баравари (1 050 000 сўм) миқдорида бир марталик субсидия ажратилиши белгиланган.

Бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав (фонди) капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар бундан мустасно.

@Yurist_Blogerr