Get Mystery Box with random crypto!

ҲАЙДОВЧИ МАСТЛИК ҲОЛАТИ БЎЙИЧА ТЕКШИРУВДАН ЎТИШДАН БОШ ТОРТСА | Юрист блогер /расмий канал

ҲАЙДОВЧИ МАСТЛИК ҲОЛАТИ БЎЙИЧА ТЕКШИРУВДАН ЎТИШДАН БОШ ТОРТСА ЖАВОБГАРЛИККА ТОРТИЛАДИ

Қонунчиликка кўра, ҳайдовчи мастлик ҳолати бўйича текширувдан бўйин товласа, 1 йилу 6 ойдан 3 йилгача бўлган муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинади ва 5 млн 100 минг сўм миқдорида жаримага тортилади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахс томонидан содир этилса, 10 млн 200 минг сўм миқдорида жарима ёки 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланилади.

Мазкур ҳуқуқбузарликнинг мопед, велосипед ҳайдовчи, уловли аравани бошқариб борувчи шахс томонидан содир этилиши 1 млн 20 минг сўм миқдорида жарима солишга сабаб бўлади

@Yurist_Blogerr