Get Mystery Box with random crypto!

Юрист блогер /расмий канал

Kanal manzili: @yurist_blogerr
Toifalar: Bloglar , Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 103.10K
Kanalning ta’rifi

Ҳуқуқий ва бошқа долзарб мавзуларда гаплашамиз.
Реклама учун 👉 @reklama_yu_b_uz
БЕПУЛ МАСЛАҲАТ 👉 @yuristdan_javob_bot
Ариза ва шикоят ёзиб бериш хизмати 👉 @Yurist_ariza_xizmati
Телефон орқали бепул маслаҳат 👉 https://t.me/advokatlar_jamoasi

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 18

2024-04-12 15:56:04 ХОРИЖГА ЧИҚИШ БИОМЕТРИК ПАСПОРТИНИ ОЛИШ УЧУН ТЎЛОВ ҚАНЧА ?

"Давлат божи тўғрисида"ги Қонунга кўра,
миграция ва фуқароликни расмийлаштириш соҳасидаги хизматлар учун қуйидаги миқдорларда бож ундирилади:

Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспортини берганлик учун — БҲМнинг 1 баравари;


Ўзбекистон Республикасининг ўн олти ёшга тўлмаган фуқароларига хорижга чиқиш биометрик паспорт берганлик учун — БҲМнинг 80 фоизи;


Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахсга, шу жумладан ўн олти ёшга тўлмаган шахсга хорижга чиқиш учун ҳаракатланиш ҳужжатини берганлик учун — БҲМнинг 1 баравари;


Ўзбекистон Республикаси фуқароларига, чет эл фуқароларига ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ўзбекистон Республикасига таклиф қилиш тўғрисидаги ҳужжатларни, шу жумладан йўқотиб қўйилганларининг ўрнига янгиларини берганлик учун — БҲМнинг 5 фоизи;


Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиш, уни тиклаш ва ундан чиқиш тўғрисидаги илтимосномаларни ёки Ўзбекистон Республикасининг фуқароси деб тан олиш ҳақидаги аризаларни кўриб чиққанлик учун— БҲМнинг 2 баравари;

@Yurist_Blogerr
13.6K views12:56
Ochish/sharhlash
2024-04-12 11:26:12 МАЪЛУМОТ УЧУН:

Вояга етмаган шахсни спиртли ичимликлар истеъмол қилишга, гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп ҳисобланмаган, лекин кишининг ақл-идрокига, иродасига таъсир қиладиган моддалар ёки воситаларни истеъмол этишга жалб қилиш:

БҲМнинг 10 бараваридан 20 бараваригача (3 млн 400 минг сўмдан 6 млн 800 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.


@Yurist_Blogerr
13.3K views08:26
Ochish/sharhlash
2024-04-12 10:20:24 АЙБСИЗ ОДАМНИ ЖИНОИЙ ЖАВОБГАРЛИККА ТОРТГАН ШАХСЛАРНИНГ ЎЗЛАРИ ЖАВОБГАРЛИККА ТОРТИЛАДИ !

Жиноят кодексининг 230-моддасига кўра,

суриштирувчи, терговчи ёки прокурор томонидан айбсизлиги аён бўлган шахсни ижтимоий хавфли қилмишни содир этганликда айблаб жавобгарликка тортиш — икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша ҳаракат оғир ёки ўта оғир ижтимоий хавфли қилмиш содир этганликда айблаб содир этилса, — беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

@Yurist_Blogerr
14.3K views07:20
Ochish/sharhlash
2024-04-12 06:37:01 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАРГА ИМТИЁЗЛИ ИПОТЕКА КРЕДИТИ БЕРИЛИШИДАН ҲАБАРДОРМИСИЗ?

Вазирлар Маҳкамасининг 11.08.2017 йилдаги 619-сон қарорига асосан, Қуролли Кучларнинг ҳарбий хизматчиларига турар жой сотиб олиш ёки қуриш учун узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредитлари берилади.

Имтиёз уй-жой нархининг 25 фоизини давлат томонидан қоплаб бериш шаклида берилади.

Шунингдек, уй қуриб битказулгунига қадар ҳарбийларга хизмат турар жойи квартира учун ҳар ойлик пул компенсация берилади.

Кредит олган ҳарбий хизматчи ҳалок бўлган ёки хизмат вазифаларини бажаришда оғир тана шикастланиши оқибатида меҳнат қобилиятини йўқотганда кредит ва унинг фоизлари ташкилот раҳбарининг қарори асосида бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан қоплаб берилади.

@Yurist_Blogerr
16.1K views03:37
Ochish/sharhlash
2024-04-12 06:31:36
БУҒ ДАЗМОЛ

Ҳонадонингиз учун керакли бўлган буғ дазмол

Буғ дазмоли ёрдамида;

Вируслардан ҳалос бўласиз,
Енгил кийимларни,
Қалин кийимларни,
Ҳар қандай турдаги пардаларни,
Хулласки, оддий дазмол қила олмайдиган хар қандай матони тез ва осон дазмол қила оласиз

Нархи 163 000 сўм

Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизмати мавжуд

БУЮРТМА БЕРИШ


https://100k.uz/oqim/455786
https://100k.uz/oqim/455786
https://100k.uz/oqim/455786
13.3K views03:31
Ochish/sharhlash
2024-04-10 11:16:08
Оиласи кам таъминланган оилалар рўйхатида турган хотин-қизлар "Аёллар дафтари"ни қайси тоифаларига киритилиши мумкин ?

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йилдаги 145-сон қарорига асосан,

«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида кам таъминланган оила сифатида рўйхатга олинган оилалардаги хотин-қизлар «Аёллар дафтари»нинг фақат «ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизлар», «тадбиркорлик қилиш истагида бўлган эҳтиёжманд хотин-қизлар» ва «уй-жойга муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар» тоифаларига киритилиши мумкин.

@Yurist_Blogerr
13.3K views08:16
Ochish/sharhlash
2024-04-10 06:35:24 Рамазон ҳайитида неча кун дам оламиз

Рамазон ҳайити арафасида қуйидаги кунлар дам олинади:

10 апрель (чоршанба) Рамазон ҳайити байрами;

11 апрель (пайшанба) барча ходимлар учун дам олиш куни (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар)

12 апрель (жума) 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун 13 апрель куни шанбадан кўчирилган дам олиш куни;

13 апрель – (шанба) барча учун иш куни;

14 апрель – (якшанба) дам олиш куни.

@Yurist_Blogerr
12.9K views03:35
Ochish/sharhlash
2024-04-09 19:42:43 ҚАНДАЙ ҲОЛЛАРДА ШАХС БЕДАРАК ЙЎҚОЛГАН ДЕБ ТОПИЛАДИ ?

Фуқаролик кодексининг 33-моддасига асосан, агар фуқаронинг қаердалиги ҳақида унинг яшаш жойида бир йил давомида маълумотлар бўлмаса, манфаатдор шахсларнинг аризасига мувофиқ суд бу фуқарони бедарак йўқолган деб топиши мумкин.

Йўқолган шахс тўғрисида охирги маълумотлар олинган кунни аниқлаш мумкин бўлмаса, бедарак йўқолган деб ҳисоблаш муддати йўқолган шахс тўғрисида охирги маълумотлар олинган ойдан кейинги ойнинг биринчи кунидан, бу ойни белгилаш мумкин бўлмаган тақдирда эса —кейинги йилнинг биринчи январидан бошланади.

@Yurist_Blogerr
13.8K views16:42
Ochish/sharhlash
2024-04-09 18:10:44 ИШ БЕРУВЧИ ҚАНДАЙ ҲОЛЛАРДА ҲОДИМГА ЕТКАЗИЛГАН ЗАРАРНИ ЎРНИНИ ҚОПЛАШИ КЕРАК ?

Амалдаги Меҳнат кодексининг 319-моддасига асосан, иш берувчи қуйидаги ҳолларда ходимга етказилган зиённинг ўрнини қоплаши шарт:

ходим меҳнат қилиш имкониятидан ғайриқонуний равишда маҳрум қилинганда;

ходимнинг ҳаёти ёки соғлиғига зиён етказилганда;

ходимга иш ҳақи тўлаш ва унга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловлар кечиктирилганда;

ходимнинг мол-мулкига зиён етказилганда.

Агар иш берувчининг қонунга хилоф ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) билан ходимга жисмоний ёки маънавий азоб етказилган бўлса, ходимга етказилган маънавий зиён компенсация қилиниши лозим.

@Yurist_Blogerr
14.4K views15:10
Ochish/sharhlash
2024-04-09 18:10:41
Сабзи Тўғрайдиган

Иш қуролинг соз бўлса, машаққатинг оз бўлур!

Узоқ кутилган маҳсулотимиз энди сотувда

Ошпазлар ва уй бекаларимиз учун ажойиб танлов

Ушбу мослама сабзи хамда бошқа барча сабзавот махсулотларини керакли шаклга келтириб майдалаб беради

Туй-базмларда ва ҳар-бир хўжалик учун жуда керакли мослама

Маҳсулот нархи: 157 000 сўм

Тўловни маҳсулотни қўлингизга олганда қиласиз

Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизмати мавжуд

БУЮРТМА БЕРИШ


https://100k.uz/oqim/392386
https://100k.uz/oqim/392386
https://100k.uz/oqim/392386
12.8K views15:10
Ochish/sharhlash