Get Mystery Box with random crypto!

Xorazm.uz

Telegram kanalining logotibi xorazm_uz_rasmiy — Xorazm.uz X
Telegram kanalining logotibi xorazm_uz_rasmiy — Xorazm.uz
Kanal manzili: @xorazm_uz_rasmiy
Toifalar: Telegram
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 8.41K
Kanalning ta’rifi

Xorazm viloyati hokimligining rasmiy sahifasi
Sayt: www.xorazm.uz
Facebook: facebook.com/xorazmviloyatihokimligi
Instagram: instagram.com/xorazmviloyatihokimligi

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 5

2023-04-20 07:56:52
РАСМАН: РАМАЗОН ҲАЙИТИ 2023 ЙИЛ 21 АПРЕЛЬ КУНИ НИШОНЛАНАДИ

Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Рамазон ойи ва ҳайитини аниқлаш учун тузилган Ишчи гуруҳи хориждаги нуфузли астрономия марказлари ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси қошидаги Астрономия институтидан олган маълумотларга кўра, 1444 ҳижрий йил Шаввол ойининг янги ой фазаси (ҳилоли) шу йил 20 апрель, пайшанба куни Тошкент вақти билан соат 09:12 да содир бўлган (туғилган).

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши ислом дини таълимотлари ва мазкур астраномик маълумотларга асосланган ҳолда диёримизда жорий йилда Рамазон ҳайити 2023 йил 21 апрель жума кунига тўғри келиши ҳақида қарор қабул қилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram
3.7K viewsedited  04:56
Ochish/sharhlash
2023-04-19 14:30:20
«Тошкент — Хива — Тошкент» йўналишида қўшимча қатновлар йўлга қўйилди

http://xs.uz/uzkr/96269

Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram
2.8K viewsedited  11:30
Ochish/sharhlash
2023-04-19 07:48:43 #Қонунчиликдаги_янгиликлар

Маъмурий жарималар 15 кун ичида тўланса, 50 фоиз чегирма қўлланилади

Маъмурий жарималарни тўлашда аҳолига қўшимча қулайликлар яратилиши муносабати билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиш киритиш бўйича Қонун (ЎРҚ–830-сон, 18.04.2023 й.) Президент томонидан имзоланди

Кодекснинг 332-1-моддасига киритилган ўзгартишга кўра:

Ҳуқуқбузар унга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб 15 кун ичида жарима миқдорининг 50 фоизини ёки 30 кун ичида жарима миқдорининг 70 фоизини ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда, у жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилинади.

Жарима солиш тўғрисидаги қарорни ижро этишнинг соддалаштирилган тартиби қуйидаги ҳолларда қўлланилмайди:

Кодекснинг 131, 132, 136 ва 140-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар содир этилганда;

жарима солиш тўғрисидаги қарор устидан шикоят қилинганда ёки протест билдирилганда;

худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такрор содир этилганда.

Қонун 2023 йил 1 майдан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
1.9K views04:48
Ochish/sharhlash
2023-04-19 06:50:30
Президент Шавкат Мирзиёев сув хўжалигида ва фармацевтика саноатида амалга оширилаётган лойиҳалар ҳамда келгуси вазифалар муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по обсуждению проектов, реализуемых в сельском хозяйстве и фармацевтике, а также задачам на перспективу.

#Mirziyoyev #yigilish #suvxujaligi #farmatsevtika

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
1.3K views03:50
Ochish/sharhlash
2023-04-15 18:43:52
Яқинда давлатимиз раҳбари раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида мамлакатимизда ёшлар билан ишлашнинг янги тизими жорий қилинди.

Унга кўра 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар ижтимоий аҳволи, қобилияти ва қизиқишларидан келиб чиқиб уч тоифага ажратилди. Давлатнинг эътибори ва кўмагига муҳтож ёшлар ҳар бир вазир, вилоят, шаҳар ва туман ҳокимлари, сектор раҳбарлари, ректорлар, миллий гвардия ва ҳарбий қисм командирларига 50 нафардан номма- ном бириктирилди.

Бугун вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов ўзига бириктирилган 50 нафар ёшлар билан учрашди. Вилоят раҳбари ушбу ёшларнинг ҳар бири билан батафсил суҳбатлашди, уларнинг муаммоларини ўрганди. Мулоқот натижасида уларнинг ўқиш ва меҳнат фаолиятларини давом эттиришлари, даволаниш, тадбиркорлик билан шуғулланиш, қобилиятларини юзага чиқариш учун амалий ёрдам бериш чора- тадбирлари белгиланди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram
3.1K views15:43
Ochish/sharhlash
2023-04-15 12:08:39
15 апрель – Маданият ва санъат ходимлари куни вилоятимизда кенг нишонланди.

Шу муносабат билан ташкил қилинган тантанали тадбирга соҳада узоқ йиллар сидқидилдан хизмат қилган меҳнат фахрийлари, бугунги кунда самарали фаолият юритиб келаётган фаоллар таклиф этилди. Вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов соҳа вакилларини касб байрами билан самимий табриклаб, уларнинг Хоразм маданияти ва санъатини ривожлантириш ҳамда дунёга тарғиб этишдаги фидокорона меҳнатларини эътироф этди. Байрам муносабати билан фаолиятида муносиб ютуқларга эришиб келаётган маданият ва санъат соҳасининг бир гуруҳ ходимлари вилоят ҳокимининг ташаккурномаси ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram
3.3K views09:08
Ochish/sharhlash
2023-04-14 16:57:06
Viloyatimizga kelayotgan sayyohlarni vaqtini mazmunli o‘tkazish hamda ularni viloyatimizda qolish muddatlarini uzaytirish maqsadida "Ichan qal'a" davlat muzey-qo‘riqxonasi hududida "Har kuni bir tadbir" loyihasi doirasida madaniy ko‘ngil-ochar dasturlar namoyish etilmoqda.

Quyidagi havola orqali ushbu dasturlar bilan tanishishingiz mumkin: Dasturlar

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
9.9K views13:57
Ochish/sharhlash
2023-04-13 13:26:09
Диққат!

Давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари, кадрлар хизмати ходимлари, давлат фуқаролик хизматчилари диққатига!

Маъмурий ислоҳотлар даврида сизга юридик хизмат кўрсатиш ва қонуний ҳақ-ҳуқуқларингизни таъминлаш мақсадида қулайлик яратилди.

"Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент Фармони билан амалга оширилаётган ислоҳотларга оид ҳар қандай мурожаатларингизга тезкор жавоб бериш мақсадида 1136 Call маркази ҳамда @murojaat_argos_bot телеграм боти фаолиятини давом эттиради.

Мурожаатлар ҳафтанинг душанба кунидан жума кунигача (байрам кунларидан ташқари) соат 09:00 дан 13:00 гача ва 14:00 дан 18:00 гача қабул қилинади.

Унутманг, ҳар бир мурожаат бизнинг назоратимизда!

Каналга уланиш —
t.me/argos_uz
1.7K views10:26
Ochish/sharhlash
2023-04-13 02:07:39
Давлат хавфсизлик хизмати кубоги мусобақаларига старт берилди
Бугун вилоятимизда Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати кубоги учун футбол, мини-футбол ва шахмат мусобақалари саралаш босқичининг очилиш маросими ўтказилди.

Тадбирда Хоразм вилояти ҳокими Жўрабек Рахимов иштирок этиб, ёшлик, шижоат ва ақл-идрок баҳси бўлган мазкур мусобақалар қатнашчиларига омад тилади.Шундан сўнг вилоят сектор раҳбарлари рамзий тугмани босиб, кубок мусобақаларига старт бердилар. Соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, жисмоний тарбия ва спортни кенг оммалаштириш мақсадида ташкил қилинган ушбу беллашувларда вилоятимиз маҳаллаларининг 16 ёшдан 30 ёшгача бўлган ўғил-қизларидан иборат жамоалар ўзаро куч синашадилар.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram
1.6K views23:07
Ochish/sharhlash
2023-04-12 08:01:18
Факт 24 |Бокуда Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти тақдимоти

Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram
1.5K viewsedited  05:01
Ochish/sharhlash