Get Mystery Box with random crypto!

Xorazm.uz

Telegram kanalining logotibi xorazm_uz_rasmiy — Xorazm.uz X
Telegram kanalining logotibi xorazm_uz_rasmiy — Xorazm.uz
Kanal manzili: @xorazm_uz_rasmiy
Toifalar: Telegram
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 8.41K
Kanalning ta’rifi

Xorazm viloyati hokimligining rasmiy sahifasi
Sayt: www.xorazm.uz
Facebook: facebook.com/xorazmviloyatihokimligi
Instagram: instagram.com/xorazmviloyatihokimligi

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 4

2023-04-26 15:27:30
“SILK AVIA ” авиакомпанияси Урганчга илк парвозини амалга оширди.

Жорий йилнинг 25 апрел куни Урганч халқаро аэропортига Ўзбекистоннинг янги истиқболли авиакомпанияси — “SILK AVIA”нинг биринчи мунтазам рейси “Тошкент-Бухоро-Урганч” йўналиши бўйича илк парвоз амалга оширилди.

Мазкур авиакомпания Урганч халқаро аэропортидан қуйидаги мунтазам авиақатновларни амалга оширади:

Урганч - Бухоро - Тошкент йўналишида ҳафтанинг ҳар куни;
Урганч - Бухоро -  йўналишида ҳафтасига 5-марта;
Урганч - Самарқанд -  йўналишида ҳафтанинг ҳар куни.

Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram
1.3K views12:27
Ochish/sharhlash
2023-04-26 09:30:47
#2023_йил_1_майдан

Фойдаланишга топшириладиган кўп қаватли уйлар томлари бўш қисмининг камида 50 фоизида қуёш панелларини ўрнатиш талаби жорий қилинади.

Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram
2.3K viewsedited  06:30
Ochish/sharhlash
2023-04-26 09:28:59
Бугун халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг олтмиш бешинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессия ишини вилоят ҳокими, халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгаши раиси Жўрабек Рахимов бошқариб борди. Сессия кун тартибига 2023 йилда Хоразм вилоятида энергия ресурсларидан самарали фойдаланиш, қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш тўғрисидаги масала киритилди. Кун тартибидаги масала бўйича вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари М.Ачиловнинг ахбороти эшитилди. Қизғин фикр алмашувлардан сўнг муҳокама этилган масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram
4.7K views06:28
Ochish/sharhlash
2023-04-25 10:23:20
Вилоят ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони асосида фуқароликка қабул қилинган шахсларга ID- карталар тантанали равишда топширилди.

Вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов фуқароликка қабул қилинган юртдошларимизни самимий табриклади. Эндиликда улар мамлакатимиз Конституциясида белгиланган фуқаролик ҳуқуқларидан тўла фойдалана оладилар. Фуқароликка қабул қилинганлар инсон қадри улуғланадиган юрт фуқароси бўлиш бахтига муяссар бўлганликлари учун давлатимиз раҳбарига миннатдорчилик билдирдилар.
Маълумот учун, Хоразм вилоятида 2016 йилдан буён 906 нафар шахс мамлакатимиз фуқаролигига қабул қилинган.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram
5.9K views07:23
Ochish/sharhlash
2023-04-22 16:04:35
Ҳайит кунларида бир -бировга меҳр оқибат, нуроний отахону онахонларга эҳтиром кўрсатиш халқимизнинг эзгу қадрияти ҳисобланади.

Вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов ушбу қутлуғ айёмда Боғот туманининг Ҳуррият маҳалласида истиқомат қилувчи фахрий ўқитувчи Шокир Раззоқов хонадонида бўлди.


Эллик тўрт йилдан буён тумандаги 1-сон умумтаълим мактабида ўқувчи ёшларга тарих фанидан сабоқ бериб келаётган бу фидойи муаллимни бутун вилоятимиз аҳли яхши билади ва юксак қадрлайди. Вилоят ҳокими устоз билан юртимиздаги ўзгаришлар, таълим-тарбия соҳасидаги янгиликлар ҳақида суҳбатлашди. Отахон дуога қўл очиб, инсон қадрини улуғлаш, ўқитувчи меҳнатини рағбатлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар, нуронийларга бўлган эътибор ва эъзоз учун Президентимизга самимий миннатдорчилик билдирди, юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлигини тилади.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram
2.4K views13:04
Ochish/sharhlash
2023-04-22 15:58:25
Бутун мусулмон олами қутлуғ айём - Рамазон ҳайитини кенг нишонламоқда.

Азал-азалдан ушбу муборак кунларда ўзгаларга меҳр -мурувват кўрсатиш, беморлар ҳолидан хабар олиш, кўмакка муҳтож инсонларни қўллаб-қувватлаш эзгу анъанага айланган.

Байрам муносабати билан вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш марказида бўлиб, беморлар ҳолидан хабар олди.

Айни кунда марказда 49 нафар ногиронлиги бўлган фуқаролар даволаниб, саломатликларини тикламоқдалар. Вилоят ҳокими уларни муборак Рамазон ҳайити билан самимий табриклаб, байрам совғаларини топширди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram
2.4K views12:58
Ochish/sharhlash
2023-04-22 15:52:38
Вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов Рамазон ҳайити муносабати билан Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология марказининг Хоразм филиалида даволанаётган беморлар ҳолидан хабар олди.

Вилоят ҳокими соғлигини тиклаш, даволаниш зарурати туфайли улуғ айём кунларини шифохонада ўтказаётган элдошларимиз билан самимий суҳбатлашди, уларни Ийд ал -Фитр билан табриклаб, байрам совғаларини топширди. Даволанувчилар кўрсатилаётган эътибор учун миннатдорчилик билдириб, юртимиз тинчлиги ва осойишталиги, халқимиз фаровонлигини тиладилар.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram
2.7K views12:52
Ochish/sharhlash
2023-04-20 19:26:45 #Адлия_хабари

541 нафар шахс афв этилди

“Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди.

Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддаси 23-бандига асосан, жазо муддатини ўтаётган ҳамда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 541 нафар шахс афв этилди.

Афв этилган шахсларнинг 374 нафари асосий жазодан тўлиқ озод этилди, 110 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди, 18 нафарининг озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилди. Шунингдек, 39 нафар шахсга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилди.

Афв этилганларнинг 36 нафарини чет эл фуқаролари, 136 нафарини аёл, 75 нафарини 60 ёшдан ошган эркаклар ҳамда 6 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахслар ташкил этади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
1.2K views16:26
Ochish/sharhlash
2023-04-20 09:31:05
#Адлия_хабари

Рамазон ҳайити муносабати билан неча кун дам оламиз?

“Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2023 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 21 апрель – жума кунига тўғри келиши муносабати билан Рамазон ҳайити байрами сифатида нишонланади.

Рамазон ҳайити арафасида қуйидаги кунлар дам олинади:

21 апрель (жума) Рамазон ҳайити байрами;
22 апрель (шанба) дам олиш куни (шу жумладан,
6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун)
;
23 апрель (якшанба) дам олиш куни;
24 апрель (душанба) – иш ҳафтасининг туридан қатъи назар барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни.

Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram
5.1K viewsedited  06:31
Ochish/sharhlash
2023-04-20 09:18:46
Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

http://xs.uz/uz/96314

Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram
6.7K viewsedited  06:18
Ochish/sharhlash