Get Mystery Box with random crypto!

Xorazm.uz

Telegram kanalining logotibi xorazm_uz_rasmiy — Xorazm.uz X
Telegram kanalining logotibi xorazm_uz_rasmiy — Xorazm.uz
Kanal manzili: @xorazm_uz_rasmiy
Toifalar: Telegram
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 8.41K
Kanalning ta’rifi

Xorazm viloyati hokimligining rasmiy sahifasi
Sayt: www.xorazm.uz
Facebook: facebook.com/xorazmviloyatihokimligi
Instagram: instagram.com/xorazmviloyatihokimligi

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 3

2023-04-29 19:51:23
Вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази фаолияти билан танишди. 412 шифо ўрнига мўлжалланган ушбу марказда 140 нафар шифокор, 800 нафардан зиёд ўрта ва кичик тиббиёт ходимлари меҳнат қилади. Ўтган йил марказ биноларининг бир қисми 3 млдр. 107 млн. сўм маблағ сарфланиб реконструкция қилинди. 2022 йил давомида тиббиёт  марказининг  бўлимларида 15 минг нафардан зиёд беморлар стационар шароитда ётиб даволанди,  51 минг нафар фуқаро  поликлиникада тиббий кўрикдан ўтказилиб, амбулатор ёрдам кўрсатилди.  
Вилоят ҳокими  шифо масканида яратилган  шароитларни кўздан кечирди, марказ ҳудудида ташкил қилинган ижтимоий дорихонадаги дори-дармонлар нархи билан қизиқди, беморлар билан суҳбатлашди. Марказда тиббий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, беморлар учун қўшимча қулайликлар яратиш бўйича топшириқлар берди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram
5.3K views16:51
Ochish/sharhlash
2023-04-29 17:13:08
Бугун Тошкент тиббиёт академиясининг Урганч филиали биносида вилоят ҳокими Жўрабек Рахимовнинг навбатдаги сайёр қабули ўтказилди.

Қабулда вилоятимиз шаҳар ва туманларидан келган фуқароларнинг турли масалалар юзасидан мурожааатлари тингланди. Ҳар бир мурожаат тааллуқлилиги бўйича қурилиш, кадастр, тиббиёт, бандлик, банк, ҳуқуқ-тартибот ва бошқа тегишли ташкилотлар раҳбарларини жалб қилган ҳолда батафсил ўрганилди. Мурожаатларнинг бир қисми шу жойнинг ўзида ечимини топди, айрим масалалар бўйича фуқароларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди, баъзи муаммолар юзасидан қўшимча ўрганиш тайинланди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбот хизмати
Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram
3.8K views14:13
Ochish/sharhlash
2023-04-27 11:19:55
Президент Шавкат Мирзиёев ялпи мажлисдаги нутқини якунлар экан, Ўзбекистон бугунги форум барча учун янги-янги имкониятларни очиб беришига, иштирокчилар бўлиб ўтадиган мулоқотлар орқали Янги Ўзбекистондаги бизнес учун беқиёс имкониятларни кашф қилишига ишонч билдирди.

“Сизлар ўзингиз истаган тинчлик ва барқарорлик, қулай инвестиция муҳити ҳамда зарур кафолатларни айнан бизнинг юртимизда топасиз. Бунга мен Президент сифатида кафолат бераман.

Янги Ўзбекистон Сизнинг бизнес фаолиятингизда алоҳида ёрқин из қолдирадиган макон бўлиб хизмат қилади, деб ишонаман”
, - деди давлатимиз раҳбари ва форум ишида ўзаро манфаатли келишувларга эришилишини тилади.

Айни пайтда ялпи сессияда фикр алмашиш ва муҳокамалар давом этмоқда.

Facebook|Instagram|Twitter
1.9K views08:19
Ochish/sharhlash
2023-04-27 11:19:54
Президент Марказий Осиёда яхши қўшничилик сиёсатини давом эттириб, иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича қўшни давлатлар билан фаол ишланаётганини таъкидлади.

Ушбу мақсадларда қўшма инвестиция фондлари ташкил қилиниб, саноат, энергетика, транспорт ва сув хўжалиги соҳаларида йирик минтақавий лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Иқтисодиётларимизнинг “бир-бирини тўлдириши” тамойили асосида саноат ва агро кооперациялари қатъий давом эттирилиши таъкидланди.

Масалан, Қирғизистон билан ҳамкорлик натижасида сўнгги йилларда ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 5 баробар ва қўшма корхоналар сони 8 баробар ошди. Хусусан, тўқимачилик, автомобилсозлик, геология, кимё саноати, қишлоқ ва сув хўжалиги, чорвачилик каби йўналишларда биргаликда катта-катта лойиҳалар бошланди. Буларнинг барчаси 2021 йилда ташкил этилган Ўзбекистон–Қирғизистон тараққиёт жамғармаси томонидан молиялаштирилмоқда.

“Қамбарота ГЭС-1” ва “Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” темир йўлини қуриш лойиҳалари бўйича ҳам ишлар жадал давом этмоқда.

Facebook|Instagram|Twitter
1.6K views08:19
Ochish/sharhlash
2023-04-27 11:19:54
Бу йил Ўзбекистонда давлат мулкини хусусийлаштириш бўйича “1 минг + 1 минг + 40” дастури қабул қилинди.

Бу 1 мингта корхонадаги давлат улушлари ҳамда яна 1 мингта давлатга тегишли кўчмас мулк объектлари очиқ аукцион савдоларига чиқарилади, иқтисодиётимиз учун стратегик аҳамиятга эга 40 та корхона IPO га олиб чиқилади дегани. Жумладан, олтин, мис ишлаб чиқарувчи йирик корхоналар, телекоммуникация ва суғурта компаниялари ҳамда банклар акциялари инвесторларга таклиф этилади.

Биз индустриал ривожланишни янги босқичга олиб чиқишга устувор аҳамият берамиз”, - деди давлат раҳбари.

Масалан, ҳозирги кунда тўқимачилик, чарм-пойабзал, қурилиш материаллари, электр техникаси, машинасозлик тармоқлари етарли хомашё базаси ва малакали кадрларга эга. Яъни, шу соҳаларда “катта сакраш” қилиб, улардаги ишлаб чиқариш ва экспортни 2 баробар ошириш учун етарли имкониятлар бор. Бунинг учун йирик брендлар билан ҳамкорлик, ташқи бозорларга чиқиш, инновация ва замонавий технологиялар керак.

Ўзбекистон буларни олиб келадиган инвесторларга барча шароитларни яратиш, алоҳида технопарк ҳамда саноат зоналари ташкил қилиш ва бошқа қўшимча имтиёзларни яратиб беришга тайёр.

Facebook|Instagram|Twitter
1.2K views08:19
Ochish/sharhlash
2023-04-27 11:19:54
Яқин-яқингача иқтисодиётнинг муҳим тармоқлари фақат давлат корхоналаридан иборат эди.

Ислоҳотлар натижасида олдинлари “ёпиқ” бўлган тармоқларга хусусий инвестициялар фаол кириб келмоқда. Мисол учун, аввал 100 фоиз давлат тармоғи ҳисобланган авиация соҳасида хусусий секторга кенг йўл очилди.

“Биз транспорт соҳасида рақобат муҳитини яратишга қаратилган ислоҳотларни давом эттирамиз. Бу йил Андижон, Наманган, Бухоро ва Урганч аэропортлари бошқарувини ҳам хусусий секторга топширамиз.

Темир йўл соҳасида ҳам катта ўзгаришларни бошлаяпмиз ва бунда инвесторлар фаол иштирок этишларини сўраб қоламан”, - деди Президент.

Шу билан бирга, тез ўсиб келаётган IT, туризм, таълим, тиббиёт каби соҳаларда Ўзбекистон минтақавий хабга айланиб бораётгани ҳам бу йўналишдаги катта имконият.

Бу йил давлат-хусусий шерикликни жорий қилиш бўйича 14 миллиард долларлик алоҳида дастурлар халқаро молия институтлари кўмагида ишлаб чиқилди. Булар давлат учун муҳим бўлган транспорт, коммунал ва сув хўжалиги, соғлиқни сақлаш каби тармоқларни қамраб олади.

Facebook|Instagram|Twitter
1.1K views08:19
Ochish/sharhlash
2023-04-27 10:44:53
Давлатимиз раҳбари хорижий инвесторлар билан ҳамкорликни кенгайтириш борасидаги янги имкониятларни санаб ўтди.

Ўзбекистон “яшил иқтисодиёт”га ўтиш йўлини қатъий давом эттиради.

Айниқса, “ACWA Power”, “Masdar”, “Total Eren” каби жаҳоннинг энг нуфузли компаниялари мамлакатимизда йирик қуёш ва шамол электр станциялари лойиҳаларини амалга оширмоқда. Шу йилнинг ўзида 2 минг мегаваттдан зиёд, кейинги йилда эса 8 минг мегаваттли қувватлар ишга тушади.

“Яшил иқтисодиёт” саноатнинг янги йўналишларини ҳам олиб келмоқда. Қуёш панеллари, шамол турбиналари, инвертор ва бошқа электротехника маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналар барпо этилмоқда. Бу – инвесторлар учун 8 миллиард долларлик имконият, дегани.

Давлатимиз раҳбари сармоядорларни шу каби лойиҳаларни амалга оширишга таклиф қилди ва бунинг учун барча шароитларни яратиб беришга тайёрлигини билдирди.

Facebook|Instagram|Twitter
1.3K views07:44
Ochish/sharhlash
2023-04-27 10:24:18
Ислоҳотлар натижасида Ўзбекистоннинг минтақадаги иқтисодиёти энг юқори диверсификация қилинган мамлакат сифатидаги мақоми янада мустаҳкамлангани қайд этилди.

Бир йилнинг ўзида 100 мингга яқин янги корхоналар ташкил қилинди, киритилган хорижий сармояларнинг йиллик ҳажми 10 миллиард долларга етди ёки ислоҳотлар бошланган 2017 йилга нисбатан 3 баробар ошди, 1 миллионга яқин аҳоли камбағалликдан чиқарилиб, камбағаллик даражаси 17 фоиздан 14 фоизга туширилди. Ислоҳотлар бошланган даврда бу кўрсаткич 30 фоиздан юқори эди.

"Албатта, бу ютуқларда сиз, ҳурматли ҳамкорларимизнинг ўрни беқиёс. Охирги йилларда сизларнинг кўмагингиз билан мамлакатимизда минглаб замонавий корхоналар ташкил қилинди, йирик лойиҳалар амалга оширилди, юз минглаб юқори даромадли янги иш ўринлари яратилди", - деди Президентимиз.

Давлатимиз раҳбари ана шундай ютуқларга муносиб ҳисса қўшаётган барча хорижий ва маҳаллий инвесторларга, ҳамкор давлатлар ҳукуматларига, халқаро молия институтларига чуқур миннатдорлик ҳамда юксак ҳурмат ва эҳтиромини билдирди.

Facebook|Instagram|Twitter
1.2K views07:24
Ochish/sharhlash
2023-04-27 10:24:18
Мен хорижий компаниялар ва тадбиркорлар билан кўпроқ мулоқот қилишга интиламан. Сизларнинг ғоя, таклиф ва ташаббусларингиз менга куч-ғайрат беради, янги ислоҳотларга ундайди. Шу боис, янги-янги инвесторлар билан тез-тез учрашувлар ўтказишга, сизларнинг юртимиздаги ютуқларингизни шахсан кафолатлашга тайёрман”, - деди Президент.

Инвесторлар ҳуқуқларини суд орқали кафолатли ҳимоя қилиш борасида катта қадамлар қўйилмоқда.

Бундан буён, тадбиркор ва инвесторлар судда ўз талабининг тўғрилигини исботлаши шарт эмас. Энди давлат идораси ўз қарорининг қонунийлигини исботлаб беришга мажбур бўлади. Юзага келган ҳар қандай ноаниқликлар эса инвесторлар фойдасига ҳал қилинади.

Қонунларимизда халқаро арбитраж судлари қарорларини мажбурий ижрога қаратиш механизмлари мустаҳкамлаб қўйилди.

"Жорий йилда ҳам тадбиркорлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича ислоҳотларимиз давом эттирилади. Жумладан, халқаро экспертлар кўмагида тарихимизда илк бор Халқаро тижорат суди фаолияти йўлга қўйилади", - деди давлатимиз раҳбари.

Facebook|Instagram|Twitter
1.2K views07:24
Ochish/sharhlash
2023-04-27 10:24:18
Давлатимиз раҳбари сўзини давоми эттирар экан, ижро ҳокимияти тизимида бюрократияни камайтириш, коррупцияни йўқ қилиш, ихчам, самарали бошқарувни жорий қилиш мақсадида дадил маъмурий ислоҳот бошланганини қайд этди.

Бу борада барча вазирликлар ислоҳ қилиниб, уларнинг сони 61 тадан 28 тага келтирилди, вазифа ва ваколатлари аниқ белгиланди.

Шунингдек, давлатнинг бизнесни тартибга солишга қаратилган 500 та функцияси бекор қилинди. Яна 70 та функцияси хусусий секторга давлат-хусусий шериклик ва аутсорсинг асосида ўтказилди. Ҳозирги кунга қадар 132 та лицензия ва рухсат беришга оид ҳужжатлар бекор қилинди, 33 таси бўйича хабардор қилиш тартиби киритилди.

Инвестиция, саноат ва савдо вазирлигида лойиҳа ташаббусидан бошлаб, то уни ишга туширишгача бўлган барча жараёнларда инвесторларга “ягона дарча” орқали кўмаклашиш йўлга қўйилди.

Инвесторлар масалаларини тезкор ҳал этиш, уларнинг давлат раҳбари билан бевосита мулоқотини йўлга қўйиш мақсадида Президент ҳузурида Хорижий инвесторлар кенгаши иш бошлади.

Facebook|Instagram|Twitter
1.1K views07:24
Ochish/sharhlash