Get Mystery Box with random crypto!

Xorazm.uz

Telegram kanalining logotibi xorazm_uz_rasmiy — Xorazm.uz X
Telegram kanalining logotibi xorazm_uz_rasmiy — Xorazm.uz
Kanal manzili: @xorazm_uz_rasmiy
Toifalar: Telegram
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 8.41K
Kanalning ta’rifi

Xorazm viloyati hokimligining rasmiy sahifasi
Sayt: www.xorazm.uz
Facebook: facebook.com/xorazmviloyatihokimligi
Instagram: instagram.com/xorazmviloyatihokimligi

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 11

2023-03-29 15:31:26
Шунингдек, темир йўл ва автотранспорт соҳасида:

- 1 июнгача 34 та замонавий электричка сотиб олиш бўйича тендерлар якунланиб, йил охирига қадар камида 8 таси олиб келинади;

- 1 апрелдан туроператор, меҳмонхона ва ташувчиларга 10 ва ундан ортиқ ўриндиқли ҳамда ишлаб чиқарилганига 5 йилдан ортиқ бўлмаган автотранспортни олиб киришда божхона имтиёзлари берилади;

- 2023 йилда сайёҳлик ташкилотларига ушбу автобусларни олиш учун 30 миллион доллар кредит ресурслари таклиф қилинади;

- 10 апрелдан хавфсизлик чораларини кўриб, “Қамчиқ” довони орқали туристик микроавтобус (15 кишигача), Жиззах довони, Чимён ва Чорвоқда туристик автобус ва микроавтобуслар қатновини йўлга қўйишга рухсат берилади.

Facebook|Instagram|Twitter
774 views12:31
Ochish/sharhlash
2023-03-29 15:31:26
Сўнгги йилларда 5 та янги хусусий авиакомпания ташкил қилинди, авиапарк 44 тага етди.

Ўтган йили янги Самарқанд аэропорти “бешинчи осмон” режимида ишлашига ўтгани ҳисобига, ҳафталик авиақатновлар сони 46 тадан 78 тага, йўловчи оқими эса 6,5 мингдан 10 мингтага кўпайди.

Лекин, ички рейслар тақчиллиги кузатилмоқда, темир йўлда ҳафтасига 68 та қўшимча қатновга, 350 та янги вагонга талаб бор. Қорақалпоғистон, Жиззах, Наманган ва Сурхондарёда сайёҳларга автобус етишмайди.

Шу муносабат билан фуқаролик авиацияси раҳбарларига:

- йил якунига қадар 20 та қўшимча замонавий самолётларни олиб келиб, миллий авиация паркини 64 тага етказиш;

- авиақатновлар сонини ҳафтасига ҳозирги 461 тадан 700 тага етказиб, йиллик йўловчи ташишни 7,5 миллионга олиб чиқиш;

- 1 майдан бошлаб водий – Урганч, водий – Термиз, водий – Бухоро, водий – Самарқанд, Термиз – Нукус, Самарқанд – Урганч, Бухоро – Урганч каби йўналишлар бўйича мунтазам авиарейсларни йўлга қўйиш топширилди. Бунда, авиабилет харажатларининг 25 фоизига субсидия берилади ва бунга 60 миллиард сўм ажратилади.

Умуман, жами маҳаллий рейслар сони 2 баравар оширилиб, 100 тага етказилиши кераклиги кўрсатиб ўтилди.

Facebook|Instagram|Twitter
633 views12:31
Ochish/sharhlash
2023-03-29 14:34:10
Жорий йилда вилоят ҳокимлари ва элчилар 7 миллион хорижий ва 15 миллион ички сайёҳларни жалб қилиш, экспортни 2,5 миллиард долларга етказиш устида аниқ режа ва мажбурият билан ишлашлари шартлиги кўрсатиб ўтилди.

Президент топшириғига кўра, туроператор, меҳмонхона, транспорт корхоналари, олийгоҳлар вакиллари билан бир неча бор учрашилиб, уларнинг муаммолари ва таклифлари ўрганилди.

Ўрганишлар кўрсатганидек, туристларни фаол жалб қиладиган жойлар ҳақида контент кам, бори ҳам қизиқарли эмас, сайёҳларни 4-5 кун олиб қоладиган турпакетлар етишмайди. Йўл чипталарини 3-6 ой олдиндан брон қилиш, сотиб олишда ноаниқликлар жуда кўп. Музей, театр, маданият масканлари туризм дастурлари билан боғланмаган, уларнинг ишлаш вақти ҳам сайёҳлар талабидан келиб чиқмаган.

Давлатимиз раҳбари соҳа мутасаддилари шу ва бошқа камчиликлар билан тизимли ишламаётганини танқид қилди ва кескин ўзгариш қилиниши зарур бўлган йўналишларни кўрсатиб ўтди.

Facebook|Instagram|Twitter
257 views11:34
Ochish/sharhlash
2023-03-29 14:34:10
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида мамлакатимиз туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди.

Бу борада қабул қилинган чоралар катта натижалар беришни бошлагани таъкидланди.

Жумладан, 2022 йилда юртимизга ташриф буюрган хорижий туристлар сони 2021 йилга нисбатан 3 бараварга ошди (5,2 миллион, соҳа экспорти – 1,6 миллиард доллар).

Ички туризм дастурлари доирасида 11,5 миллион, шундан 1,5 миллион эҳтиёжманд аҳоли, ёшлар ва кексалар саёҳатлари ташкил этилди.

Самарқандда янги туризм маркази барпо этилгани қўшимча 2 миллион сайёҳ жалб қилиш имконини берди.

Бу йили юртимизда Бутунжаҳон туризм ташкилотининг Бош ассамблеяси йиғилишини ўтказишга катта тайёргарлик кўрилмоқда.

Бундан ташқари, Самарқанд 2023 йилги Бутунжаҳон туризм пойтахти мақомини олгани ҳам бу борадаги ишларнинг юқори натижаларидан биридир.

Facebook|Instagram|Twitter
223 views11:34
Ochish/sharhlash
2023-03-28 19:13:31 #Қонунчиликдаги_янгиликлар

Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдори ошади

“Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди

Фармонга кўра:

2023 йил 1 апрелдан пенсиялар ва нафақалар миқдори 7 фоизга оширилади.

2023 йил 1 апрелдан Ўзбекистон ҳудудида:

пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 347 000 сўм;

ёшга доир энг кам пенсия миқдори – ойига 677 000 сўм;

ногиронлик пенсиялари, жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори – ойига 747 000 сўм;

меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа миқдори – ойига 747 000 сўм;

1941–1945 йиллардаги уруш оқибатида ногирон бўлган шахслар ва унинг қатнашчилари, шунингдек, фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган шахсларнинг энг кам пенсия миқдори устамаларни инобатга олган ҳолда – ойига 3 296 000 сўм;

белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (677 000 сўмдан) 747 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари миқдори – ойига 747 000 сўм;

зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа миқдори – ойига 535 000 сўм;

иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – ойига 535 000 сўм;

ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига бериладиган нафақа миқдори – ойига 535 000 сўм;

боқувчисини йўқотганлик нафақаси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун нафақа миқдори – ойига 535 000 сўм этиб белгиланади ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун – 198 000 сўмдан қўшилади;

боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори – ойига 535 000 сўм этиб белгиланади ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун амалдаги тартибга мувофиқ пенсия тўланади.

Шунингдек, 2023 йил 1 майдан бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори 7 фоизга оширилади.

2023 йил 1 майдан Ўзбекистон ҳудудида:

меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 980 000 сўм;

базавий ҳисоблаш миқдори – ойига 330 000 сўм этиб белгиланади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
5.4K views16:13
Ochish/sharhlash
2023-03-27 14:34:12
#befarqmasman

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОННИНГ ЯНГИ КИТОБИ!

Ўзбекистон! Жаҳон саҳнида танҳо,
Буюк аждодларим нур сочган маъво,
Ҳар сатри, саҳфаси умримга маъно,
Конституция – меники!

Болам, юрагингга бўлгай у фонус,
Сен учун ор бўлсин, сен учун номус!
Бир қўлга Қуръон тут, бирига Қомус,
Конституция – сеники!

Юрт учун яшамоқ асли бахт эрур,
Ҳам уни асрамоқ дилда шаҳд эрур,
Ватан, шаънинг бўлиб авлодлар келур,
Конституция – бизники!

Миллатнинг кун-у тун ботмас офтоби,
Дилимнинг энг эзгу, ёруғ хитоби,
Янги Ўзбекистоннинг янги Китоби –
Конституция – ўзимизники!

Сайёра Самандар,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси.

Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram
2.3K views11:34
Ochish/sharhlash
2023-03-27 13:52:40
#befarqmasman

Абдулла Собиров,
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, “Олтин қалам” Миллий мукофоти соҳиби, публицист

Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram
1.0K viewsedited  10:52
Ochish/sharhlash
2023-03-27 13:33:51
Янгиликлар 24 | «Конституция меники, сеники, бизники! Конституция ўзимизники» шиори остидаги тарғибот тадбири

Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram
3.3K viewsedited  10:33
Ochish/sharhlash
2023-03-27 12:00:03
e-auksion.uz электрон савдо платформаси Xоразм вилоятида 4153 га яқин ер участкаларини таклиф этади.

3690 та тадбиркорлик учун ерлар (кўриш)
11 та кўп қаватли турар жой учун ерлар (кўриш)
73 та деҳқон xўжалиги учун ерлар (кўриш)
58 та қишлоқ xўжалиги учун ерлар (кўриш)
220 та ёшлар саноат зоналаридаги ерлар (кўриш)
60 та кичик саноат зоналаридаги ерлар (кўриш)
34 та эркин иқтисодий зоналардаги ерлар (кўриш)
2 та Янги Ўзбекистон массивларида хизмат кўрсатиш жойлари (кўриш)
5 та Нодавлат умумтаълим ва мактабгача таълим муассасалари учун (кўриш)

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
1.2K views09:00
Ochish/sharhlash
2023-03-27 12:00:03 ДАВЛАТ АКТИВЛАРИНИ АРЗОН НАРҲДА ВА ТЎЛОВЛАРНИ БЎЛИБ ТЎЛАШ АСОСИДА СОТИБ ОЛИНГ ВА МУЛК ЭГАСИГА АЙЛАНИНГ.

Бошланғич савдога қўйиш нархининг 50 фоиз пасайтириш механизми қўлланилган ДАВЛАТ АКТИВЛАРИ билан танишинг

Урганч шаҳрида Музлатгич биноси (кўриш)

Қўшкўпир туманида Мустакиллик» шаxобчаси (кўриш)

Хива туманида «Қорақум» минерал ўғит саклаш шаxобчаси (кўриш)

Шовот туманида «О.Xидиров» минерал ўғит саклаш шаxобчаси (кўриш)

Янгиариқ туманида Собиқ "Янгиариқ дон қабул қилиш шахобчаси" бино ва иншоотлари (кўриш)

e-auksion.uz электрон савдо платформаси орқали шаффоф аукционларда иштирок этинг ва мулк эгасига айланинг!

Видео қўлланма

Саволларга жавоб олиш

: 71 202 21 11
: 99 207 26 03

Xабардор бўлиш учун
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
962 views09:00
Ochish/sharhlash