Get Mystery Box with random crypto!

Давлат хавфсизлик хизмати кубоги мусобақаларига старт берилд | Xorazm.uz

Давлат хавфсизлик хизмати кубоги мусобақаларига старт берилди
Бугун вилоятимизда Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати кубоги учун футбол, мини-футбол ва шахмат мусобақалари саралаш босқичининг очилиш маросими ўтказилди.

Тадбирда Хоразм вилояти ҳокими Жўрабек Рахимов иштирок этиб, ёшлик, шижоат ва ақл-идрок баҳси бўлган мазкур мусобақалар қатнашчиларига омад тилади.Шундан сўнг вилоят сектор раҳбарлари рамзий тугмани босиб, кубок мусобақаларига старт бердилар. Соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, жисмоний тарбия ва спортни кенг оммалаштириш мақсадида ташкил қилинган ушбу беллашувларда вилоятимиз маҳаллаларининг 16 ёшдан 30 ёшгача бўлган ўғил-қизларидан иборат жамоалар ўзаро куч синашадилар.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram