Get Mystery Box with random crypto!

Xorazm.uz

Telegram kanalining logotibi xorazm_uz_rasmiy — Xorazm.uz X
Telegram kanalining logotibi xorazm_uz_rasmiy — Xorazm.uz
Kanal manzili: @xorazm_uz_rasmiy
Toifalar: Telegram
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 8.41K
Kanalning ta’rifi

Xorazm viloyati hokimligining rasmiy sahifasi
Sayt: www.xorazm.uz
Facebook: facebook.com/xorazmviloyatihokimligi
Instagram: instagram.com/xorazmviloyatihokimligi

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 7

2023-04-11 14:52:27
Ёшларни ишга қабул қилиш тизими тубдан қайта кўриб чиқилади.

Ўтган йили 11 та давлат олийгоҳининг 11 мингдан зиёд битирувчиларидан 6,5 минг нафари ишга жойлашмаган. Ёки грантда ўқиган 3 минг талаба ҳам ишга кирмаган. Профессионал таълимда ҳам, ўтган йили коллеж ва техникумларни 143 минг нафар ёшлар битирган бўлса, шундан 30 минг нафари иш топа олмаган.

Шу муносабат билан бундан буён ҳар бир вазир тармоғидаги касбларга малака талабини ўзи белгилаши, бунда 70 фоиз касбларга ўрта махсус, 30 фоизига олий маълумот талаб этиладиган тизим бўлиши таъкидланди.

Шунингдек, вазирликлар олийгоҳ ва коллеж-техникумларга буюртма бериш билан бирга уларнинг ўқув дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этади.

Ҳар бир вазир ва вилоят ҳокими йил бошида ўзининг Ёшлар бандлиги дастурларини ишлаб чиқиб, аҳолига эълон қилиши ва йил якунида натижалари бўйича жамоатчиликка ҳисобот бериши белгиланди.

Facebook|Instagram|Twitter
857 views11:52
Ochish/sharhlash
2023-04-11 14:35:47
Давлатимиз раҳбари учинчи тоифага батафсил тўхталди.

116 минг нафар ёшларнинг ногиронлиги бўлса, 30 мингтасида сурункали касалликлар борлиги, 32 минг нафар ёшлар профилактика, 16 минг нафари пробация назоратида, 9 минг нафари мунтазам дарс қолдиришини маълум қилди.

Ҳар бир вазир, вазир ўринбосарлари, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари, сектор раҳбарлари, олийгоҳ ректорлари, Миллий гвардия ва ҳарбий қисм командирларига учинчи тоифадаги 50 нафардан эътиборга муҳтож ёшлар номма-ном бириктирилиши белгиланди.

Вазирлик ва идоралар, маҳаллий ҳокимликлар асосий эътиборини “ўрта” тоифага кирган 4,6 миллион ёшлар билан ишлашга қаратиши лозимлиги таъкидланди.

Facebook|Instagram|Twitter
914 views11:35
Ochish/sharhlash
2023-04-11 14:22:02
Йиғилишда ёшлар билан ишлаш бўйича мутлақо янги тизим жорий қилиниши таъкидланди.

14 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшларнинг ижтимоий аҳволи, қобилияти ва қизиқишлари ўрганилиб, улар 3 тоифага ажратилди. Эндиликда улар билан манзилли, аниқ мезонлар асосида ишланиши таъкидланди.

Бунда:

- яхши ўқиётган, тадбиркорлигини йўлга қўйган, расмий секторда ишлайдиган, қобилияти бор, ижтимоий фаол бўлган 4,4 миллион ёшлар “яхши” тоифага;

- турмуш тақозоси билан расмий сектордан иш топа олмаган, лекин иқтисодий фаол 4,6 миллион ёш “ўрта” тоифага киритилди;

- давлатнинг ғамхўрлиги ва эътиборини кутаётган ҳамда кўмакка муҳтож 396 минг нафар ёшлар “аҳволи оғир” тоифасига алоҳида ажратиб олинди.

Facebook|Instagram|Twitter
917 views11:22
Ochish/sharhlash
2023-04-11 14:12:59
Ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича ҳам сезиларли ишлар амалга оширилди. Жумладан:

- 130 минг талаба ёшларга 1,7 триллион сўм таълим кредити берилди, хотин-қизларнинг магистратурада ўқиши бепул бўлди;

- 53 минг нафар эҳтиёжманд талабаларга ўқиш учун контракт пуллари тўланди;

- 81 минг талабага уй-жой ижара тўлови ажратилди, 15,5 минг ёшларга ҳарбий хизмат учун маблағ тўлаб берилди;

- 13 минг ёшларга чет тиллари бўйича сертификат олиш харажати тўлаб берилди;

- “Ёшлар дафтари” орқали 300 минг ёшларга қарийб 600 миллиард сўмлик ёрдам кўрсатилди.

Шунча шароит яратилганига қарамасдан, айрим ҳокимлар ва вазирлар ёшлар масалалари билан жиддий шуғулланмаётгани, айниқса Термиз шаҳри, Чироқчи, Касби, Ургут, Шеробод, Ангор, Узун, Музработ, Амударё, Деҳқонобод, Олтинсой, Шароф Рашидов, Асака, Қамаши, Тахиатош ва Пешку туманларида ёшларнинг бандлигини таъминлаш оқсаётгани танқид қилинди.

Facebook|Instagram|Twitter
899 views11:12
Ochish/sharhlash
2023-04-11 14:12:59
Президент раислигида ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш борасидаги долзарб вазифалар юзасидан йиғилиш бошланди.

- Барча раҳбарлар бир нарсани билиб олсин: эртанги кунимиз эгалари бўлган ёшлар билан ишлаш – биз учун ҳаёт-мамот масаласи! Биз ёшларга бугунданоқ шароит қилиб бермасак, уларни қўллаб-қувватлаш бўйича инқилобий ташаббусларни илгари сурмасак, Янги Ўзбекистонни қандай барпо қиламиз? – деди давлатимиз раҳбари сўзининг аввалида.

Ўтган даврда ёшлар сиёсати бўйича ишларни маҳаллада ташкил этиш бўйича мутлақо янги вертикал бошқарув тизими яратилди. 9 минг 400 та маҳаллага фидойи ва ташаббускор ўғил-қизлардан иборат ёшлар етакчилари танлаб олинди. Маҳаллада бу тизим орқали ёшларга 100 дан ортиқ имконият яратилди. Ўтган йилнинг ўзида:

- ёшлар тадбиркорлиги учун 4 триллион сўм кредит ажратилиб, 150 мингта лойиҳа ишга тушди, 325 мингта иш ўрни яратилди;

- 43 минг гектар экин майдони ажратилиб, 435 минг ёшлар бандлиги таъминланди;

- 32 мингдан зиёд ёшларга субсидия ажратилиб, уларга асбоб-ускуна, меҳнат қуроллари ва компьютер олиб берилди.

Facebook|Instagram|Twitter
923 views11:12
Ochish/sharhlash
2023-04-11 13:28:45
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ёшлар сиёсати соҳасидаги ишлар натижадорлигини ошириш ҳамда улар билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по мерам повышения результативности в сфере молодежной политики и дальнейшего совершенствования системы работы с молодежью.

Facebook|Instagram|Twitter
1.1K views10:28
Ochish/sharhlash
2023-04-08 18:19:51
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни фаол қўллаб-қувватлаш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни рағбатлантириш, экспорт фаолиятини амалга оширувчи корхоналар учун қулай шарт-шароитларни яратиб бериш мақсадида вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов томонидан ҳар ҳафтада тадбиркорлар учун қабул ўтказилиб келинмоқда.

Бугун вилоят “Тадбиркорлар уйи”да ўтказилган навбатдаги қабулда 15 нафар тадбиркорнинг мурожаатлари ва таклифлари ўрганилиб, фаолиятларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари белгиланди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram
2.7K views15:19
Ochish/sharhlash
2023-04-08 15:29:10
Бугун Гурлан туманидаги Мевазор маҳалласида вилоят ҳокими Жўрабек Рахимовнинг навбатдаги сайёр қабули ўтказилди.

Қабулда вилоятимизнинг турли ҳудудларидан келган фуқароларнинг мурожаатлари Халқ қабулхонаси ва тегишли ташкилотлар раҳбарлари иштирокида ўрганилди. Муаммоли масалаларнинг бир қисми шу жойнинг ўзида ечимини топди, айрим мурожаатлар бўйича фуқароларга ҳуқуқий тушунтириш берилди, ечими муайян муддат талаб қиладиган аризалар ижроси қатъий назоратга олинди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram
3.9K views12:29
Ochish/sharhlash
2023-04-07 22:24:31
Вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов Хитойнинг “XCMG” корпорациясининг Марказий Осиё бўйича ҳудудий менеджери Ма Дешан билан учрашди.

Маълумки, ушбу корпорация билан ҳамкорликда вилоятимизда “UzXCMG” қўшма корхонаси ташкил қилинган бўлиб, 13 турдаги экскаваторлар, 10 турдаги қурилиш ва автомобиль йўлларини таъмирловчи техника воситалари ишлаб чиқарилади. Корхонада тайёрланаётган занжирли ва ғилдиракли экскаваторлар, бульдозерлар, асфальт зичловчи катоклар, юк ортгичлар, автогрейдер, йўл фрезаси каби қурилиш ва сув хўжалиги соҳаларида фойдаланиладиган техникаларга ички ва ташқи бозорда талаб катта. Мулоқот жараёнида ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш даражасини ошириш, ходимларнинг тажриба алмашиши ва Хитойда малака оширишини ташкил қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram
3.7K views19:24
Ochish/sharhlash
2023-04-07 22:24:13
Вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов Буюк Британиянинг “Конкрит Канвас” компанияси таъсисчиси Иан Вудкокни қабул қилди.

Ушбу компания АҚШ, Россия, Хитой, Бразилия ва бошқа мамлакатларда ишлаб чиқариш қувватларига эга бўлиб, инновацион технология асосида рулон шаклидаги бетон қопламаларни ишлаб чиқаради. Ушбу маҳсулот оддий бетон қоришмага қараганда таннархи арзонлиги, ташиш қулайлиги, монтаж ишларини қиш мавсумида ҳам олиб бориш мумкинлиги каби қатор афзалликларга эга бўлгани боис, дунёнинг 80 та давлатида қўлланилади.

Учрашувда ирригация ва мелиорация тизимлари, шаҳар коммунал хўжалигида кенг ишлатиладиган бундай инновацион маҳсулотни вилоятимизда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram
3.3K views19:24
Ochish/sharhlash