Get Mystery Box with random crypto!

Бугун Тошкент тиббиёт академиясининг Урганч филиали биносида в | Xorazm.uz

Бугун Тошкент тиббиёт академиясининг Урганч филиали биносида вилоят ҳокими Жўрабек Рахимовнинг навбатдаги сайёр қабули ўтказилди.

Қабулда вилоятимиз шаҳар ва туманларидан келган фуқароларнинг турли масалалар юзасидан мурожааатлари тингланди. Ҳар бир мурожаат тааллуқлилиги бўйича қурилиш, кадастр, тиббиёт, бандлик, банк, ҳуқуқ-тартибот ва бошқа тегишли ташкилотлар раҳбарларини жалб қилган ҳолда батафсил ўрганилди. Мурожаатларнинг бир қисми шу жойнинг ўзида ечимини топди, айрим масалалар бўйича фуқароларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди, баъзи муаммолар юзасидан қўшимча ўрганиш тайинланди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбот хизмати
Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram