Get Mystery Box with random crypto!

XOJAGON.UZ

Telegram kanalining logotibi xojagonuz — XOJAGON.UZ X
Kanaldagi mavzular:
Nocomment
Haj
Telegram kanalining logotibi xojagonuz — XOJAGON.UZ
Kanaldagi mavzular:
Nocomment
Haj
Kanal manzili: @xojagonuz
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 16.20K
Kanalning ta’rifi

BUXORO VILOYATI G'IJDUVON TUMANI ABDUXOLIQ GʻIJDUVONIY JOME‘ MASJIDI TELEGRAM RASMIY KANALI
MUROJAAT UCHUN: @Xojaijahon_bot

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 5

2023-06-06 05:01:22 Бир киши Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: Ё расулуллоҳ! Раббимга дуо қилганимда нимани сўрай?-деди.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Аллоҳим, мени мағфират эт, менга раҳм қил, офият бер, мени ризқлантир дегин. Мана шу дуо дунё ва охиратингни ўзида жамлайди", дедилар (Имом Муслим ривояти).
Дўстларингизга ҳам улашинг, https://t.me/XojagonUz
1.6K views02:01
Ochish/sharhlash
2023-06-06 05:00:36 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРАКОТУҲ!

Тирикчилик ғамида ҳизматга отланаётганларга Аллоҳ мададкор бўлсин. Барча ишларингиз бароридан келсин. Аллоҳ таоло барчамизни ибодатларимиздан, қилаётган хайрли, савобли ишиларимиздан, босган ҳар бир қадамимиздан рози бўлсин.

КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ БӮЛСИН!

Яқинларингиз ва дўстларингизга улашинг. https://t.me/XojagonUz
1.8K views02:00
Ochish/sharhlash
2023-06-05 07:10:43 #Долзарб_мавзу

ҚИМОР ЎЙНАШ – БУТЛАРГА СИҒИНИШ КАБИ ОҒИР ГУНОҲ

Афсуски, бугунги кунда баъзи ижтимоий тармоқларда айрим кишилар спорт ўйинларига пул тикиб, кимнинг жамоаси ютса, ўша одам нариги жамоага тикилган пулларни олиши билан боғлиқ ўйинлар тобора авж олмоқда. Бу каби нарсалар қимор ҳисобланади. Бошқача қилиб айтганда, ғолиб мағлубдан бирор нарса оладиган ҳар бир ўйин қимор бўлиб, динимизда бу амал қаттиқ қораланади ва бундан қайтарилади.

Аллоҳ таоло мўминларга қарата бундай хитоб қилади: “Эй иймон келтирганлар, хамр (маст қиладиган ичимлик ичиш), қимор (ўйнаш), тиклаб қўйилган бутлар (яъни уларга сиғиниш) ва чўплар (билан фолбинлик қилиш) шайтон амалидан бўлган нопок ишдир. Бас, ундан узоқ бўлингиз, шояд нажот топсангизлар! Хамр ва қимор сабабли шайтон ўрталарингизга бузғу адоват солишни ҳамда сизларни Аллоҳни зикр қилишдан ва намоз ўқишдан тўсишни истайди, холос! Энди тўхтарсизлар!” (Моида сураси, 90-91-оятлар).

Батафсил... Дўстларингизга ҳам улашинг, https://t.me/XojagonUz
3.5K views04:10
Ochish/sharhlash
2023-06-05 06:15:28
#Маъруза

"Солиҳа аёл қандай бўлади?"

Ҳикматуллоҳ домла Рўзиев
Жондор тумани "Дарвеши"
жомеъ масжиди
имом - хатиби

Дўстларингизга ҳам улашинг!!! https://t.me/XojagonUz
3.1K views03:15
Ochish/sharhlash
2023-06-05 06:14:55 #Ҳадис

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Агар Аллоҳ ва расули сизни яхши кўришини хуш кўрсангиз, уч хислатни муҳофаза қилинглар:

1. Ростгўйлик, рост сўз.
2. Омонатга риоя қилиш, ўз ўрнида адо қилиш.
3. Яхши қўшничилик.

Чунки, қўшнига озор бериш худди қуёш қаттиқ музни эритиб юборгани каби яхшиликларни эритиб, ўчириб юборади.
Имом Табароний ривояти.

Аллоҳ розилиги учун тарқатинг аввало амал билан! https://t.me/XojagonUz
2.7K views03:14
Ochish/sharhlash
2023-06-05 06:06:34
#Маъруза

"Тинчлик - энг олий неъмат"

Луқмон домла Раҳмонов
Ғиждувон тумани "Тошмасжид"
жомеъ масжиди
имом-хатиби
Дўстларингизга ҳам улашинг!!! https://t.me/XojagonUz
2.6K views03:06
Ochish/sharhlash
2023-06-05 04:54:02 Аллоҳга тўрт марта ҳамд айтаман

Қози Шурайҳ айтадилар: «Менга битта мусибат етса, Аллоҳ азза ва жаллага тўрт маротаба ҳамд айтаман:
Биринчиси — бундан ҳам каттароқ мусибат етмагани учун ҳамд айтаман.
Иккинчиси — мусибатга сабр бергани учун ҳамд айтаман.
Учинчиси — мусибат етганда истиржо айтишга тавфиқ бергани учун ҳамд айтаман, чунки истиржо айтиб, савоб умид қиламан.
Тўртинчиси — бу мусибатни динимдаги мусибат қилмагани учун ҳамд айтаман».

"Солиҳлар гулшани" китобидан. Дўстларингизга ҳам улашинг, https://t.me/XojagonUz
2.8K views01:54
Ochish/sharhlash
2023-06-05 04:52:43 «Аллоҳ ўзи истаганларга беҳисоб ризқ беради»
(Бақара сураси, 212 оят).

Аллома Саъдий роҳимаҳуллоҳ ушбу оятнинг тафсири шундай деганлар: «Дунёвий ризқ мўминга ҳам, кофирга ҳам берилаверади. Аммо Аллоҳ қалбнинг ризқи бўлмиш илм, иймон, Аллоҳга муҳаббат, Аллоҳдан қўрқиш, Аллоҳдан умид қилиш ва шунга ўхшаш неъматларни фақат яхши кўрганларига беради, холос».

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲУ!

БОШЛАНГАН ЯНГИ ХАФТА БАРЧАМИЗГА ХАЙРЛИ ВА БАРАКОТЛИ БӮЛСИН! ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! https://t.me/XojagonUz
3.1K views01:52
Ochish/sharhlash
2023-06-04 07:51:40 ҚУРЪОНИЙ ОЛТИ НАСИҲАТ

1. Болангизга насиҳат қилишдан чарчаманг...
Нуҳ алайҳиcсалом ҳам ўғилларига 950 йил насиҳат қилди.
«Батаҳқиқ, Нуҳни ўз қавмига юбордик. Бас, у: «Эй қавмим, Аллоҳга ибодат қилинглар. Сизларга Ундан ўзга илоҳ йўқ. Албатта, мен сизларнинг буюк Куннинг азобига гирифтор бўлишингиздан қўрқаман», деди» (Аъроф сураси, 59-оят).

2. Фарзандларингизнинг баъзи хатолатини кўрмасликка олинг...
Яъқуб алайҳиcсалом ўғиллари ёлғон гапириб турганини билса ҳам ҳеч нарса демади.
«Ва унинг ёлғон қонга бўялган кўйлагини келтирдилар. У: «Йўқ! Ҳавои нафсингиз сизга бирор ишни чиройли кўрсатибди. Энди ишим – чиройли сабр. Сиз васф қилаётган нарсада ёрдам сўраладиган Зот ёлғиз Аллоҳнинг Ўзи», деди» (Юсуф сураси, 18-оят).

3. Ўғлингиз йўқлигидан маҳзун бўлманг...
Нуҳ алайҳиcсаломга ўғил синов бўлди. Шуъайб алайҳиcсаломга қизлари раҳмат бўлди. Қизлари Мусо каби улул азм пайғамбарга аёл бўлиш шарафига эришди.
«Осмонлару ернинг подшоҳлиги Аллоҳникидир. У Зот хоҳлаган нарсасини яратур. У Зот хоҳлаган кишисига қизлар ҳадя этур ва хоҳлаган кишисига ўғиллар ҳадя этур» (Шуро сураси, 49-оят).

4. Тақво барча нарсанинг калити...
Иброҳим алайҳиcсалом тақвосига муносиб тарзда Исмоил алайҳиcсалом билан тақдирланди.
«Ўшанда улар унинг ҳузурига кириб: «Салом», дедилар. У: «Биз сизлардан қўрқмоқдамиз», деди. Улар: «Қўрқма, биз сенга билимдон ўғилнинг хушхабарини берамиз», дедилар» (Ҳижр сураси, 52-53-оятлар).

5. Она тарбиячидир...
Ҳазрати Марям ҳам Ийсо алайҳиcсаломни бир ўзи тарбия қилди ва бу вазифани жуда гўзал тарзда амалга оширди.
«(Ийсо) деди: «Албатта, мен Аллоҳнинг бандасиман. У менга китоб берди ва мени набий қилди. Мени қаерда бўлсам ҳам, муборак қилди. Модомики, ҳаёт эканман, намоз ва закотни адо этмоқни тавсия қилди. Мени волидамга меҳрибон қилди, димоғдор, бадбахт қилмади» (Марям сураси, 30 – 32-оятлар).

6. Доимо дуо бўлинг...
«Роббимиз, Ўзинг бизга жуфти ҳалолларимиздан ва зурриётларимиздан кўзимиз қувонадиган нарса ҳадя эт ҳамда бизларни тақводорларга йўлбошчи эт» (Фурқон сураси, 74-оят).
ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! https://t.me/XojagonUz
4.1K views04:51
Ochish/sharhlash
2023-06-04 07:10:41
"ИСЛОМ ТИНЧЛИК ДИНИ ТАРАФДОРИ"

Ҳайит домла Ширинов
Ромитан тумани "Хожа Муҳаммад Бобойи Самосий"
жомеъ масжиди
имом-хатиби
https://t.me/XojagonUz
3.4K views04:10
Ochish/sharhlash