Get Mystery Box with random crypto!

XOJAGON.UZ

Telegram kanalining logotibi xojagonuz — XOJAGON.UZ X
Telegram kanalining logotibi xojagonuz — XOJAGON.UZ
Kanal manzili: @xojagonuz
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 14.46K
Kanalning ta’rifi

BUXORO VILOYATI G'IJDUVON TUMANI ABDUXOLIQ GʻIJDUVONIY JOME‘ MASJIDI TELEGRAM RASMIY KANALI
MUROJAAT UCHUN: @Xojaijahon_bot

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 6

2023-06-04 06:59:01
Ғийбатдан сақланиш учун энг гўзал чора

Муфтий Устоз Нуриддин домла ҳазратлари
Дўстларингизга ҳам улашинг!!! https://t.me/XojagonUz
2.8K views03:59
Ochish/sharhlash
2023-06-04 06:45:27 «КИШИ САОДАТИДАН...»

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қиладилар:

1. «Аллоҳ таолонинг тақдирига рози бўлиш Одам боласининг саодатидандир...» (Имом Термизий ривояти).
2. «Тўрт нарса киши саодатидандир: 1) солиҳа аёл; 2) кенг уй; 3) солиҳ қўшни; 4) соз маркаб (улов)» (Имом Ибн Ҳиббон ривояти).
3. «Соз маркаб (улов), солиҳ қўшни ва кенг уй киши саодатидандир» (Имом Ибн Шайба ривояти).
4. «Аллоҳ таолога истихора (бирор нарсанинг яхшисини сўраш) Одам боласининг саодатидандир» (Имом Ҳоким ривояти).
5. «Киши умрининг узоқ бўлиши ҳамда Аллоҳ таоло уни чин тавба билан ризқлантириши киши саодатидандир» (Имом Ҳоким ривояти).
6. «Гўзал хулқли бўлиш киши саодатидандир» (Имом Байҳақий ривояти). Дўстларингизга ҳам улашинг. https://t.me/XojagonUz
3.0K views03:45
Ochish/sharhlash
2023-06-04 06:42:47 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲУ!

Барчамизга яна бир янги тонгдан бахраманд бўлиш насиб айлади, Алҳамдулиллаҳ!
Бошланаётган янги кунимиз бизларни орзу - ниятларимиз ижобати томон йўлласин. Ҳар бир отаётган тонгларимизни, ўтказаётган кунларимизни Аллоҳ таоло ҳайрли қилсин!

ДАМ ОЛИШ КУНИНГИЗ ҲАЙРЛИ БЎЛСИН!

Яқинларингиз ва дўстларингизга улашинг. https://t.me/XojagonUz
3.3K views03:42
Ochish/sharhlash
2023-06-03 07:53:46 Имом Бухорий бажарган иш шундайин улкан ишки, Аллоҳ бу ишни уммат ичида Бухоролик йигитга лойиқ кўрди.

Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий ушбу меҳнати орқали:

1. Аллоҳни рози қилди;
2. Умматни рози қилди;
3. Ота-онаси хоҳлаганидан ортиқ даражали фарзанд бўлди;
4. Динига, ватанига хизмат қилди ва бутун дунёга ўз юртини танита олди;
5. Ўзидан кейинги авлод у билан фахрлана оладиган даражада буюк иш қилди;
6. Номи шундай абадийлашдики, қиёматга қадар у минбарларда ҳануз ваъз ўқийди.

Бизларнинг ҳам фарзандларимиздан шундай кишиларни чиқар, Аллоҳим. Бу эса, Аллоҳ учун осон ишдир. Яқинларингиз ва дўстларингизга улашинг. https://t.me/XojagonUz
4.5K views04:53
Ochish/sharhlash
2023-05-21 07:14:35 Эр-хотин ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамловчи омиллар:

Бир-бирлари билан хушмуомала бӯлиш;
Ҳуда-беҳудага аразлашмаслик;
Ғазаб келганда икки тарафнинг сукут сақлаши. Чунки шайтон ғазаб орқали эру хотиннинг ўртасини осонлик билан бузади;
Баҳс-тортишувлардан узоқлашиш;
Турмушда икки тараф муросаи мадора қилиб, бир-бирларининг хато- камчиликларини кечиришлари;
Эру хотин бир-бирига ёмон гумонда бўлмасликлари. Чунки баъзи  гумонлар гуноҳга ҳам олиб боради;
Эркак киши уйига келганда сакина – хотиржамлик топиши учун аёл киши барча чора-тадбирларни кўриши. Чунки, эр уйида топмаган ҳаловатини "кўча"дан излаб қолиши мумкин;
Иложи борича фарзандлар олдида жанжаллашмаслик;
Оталар зинҳор болалари олдида уларнинг онасини сўкмаслиги ва
ҳақоратламаслиги, чунки бу фарзандлар ёдида бутун умр қолади;
Энг кераклиси,  оилани мустаҳкамлаш йўлида эру хотин бир-бирларига меҳр-муҳаббат сўраб кўп дуода бўлишлари.
Зеро, Аллоҳ таоло айтади:
«Ва сизларга сокинлик топишингиз учун ўзингиздан жуфтлар яратганлиги ва ораларингизда севги ва марҳаматни солиб қўйгани (ҳам) Унинг оят-белгиларидандир».  («Рум» сураси, 21-оят)
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
https://t.me/XojagonUz
Дониёр Файз
286 views04:14
Ochish/sharhlash
2023-05-21 05:30:35
"Оила - муқаддас қўрғондир"

Зариф домла Қудратов
Бухоро шаҳар "Волидаи Абдулазизхон"
жомеъ масжиди
имом - хатиби

Дўстларингизга ҳам улашинг!!! https://t.me/XojagonUz
1.1K views02:30
Ochish/sharhlash
2023-05-21 05:00:57 Ҳотимул Асом раҳматуллоҳи алайҳ айтади: Булар тилло суви билан ёзиб қўйиладиган сўзларлар:

1. Яхши маскан билан ғурурланма! Чунки жаннатдан кўра афзалроқ макон йўқ. Отамиз Одам алайҳис салом у ерда нимага йўлиққан бўлса, йўлиқди.

2. Кўп ибодат қилиш билан фахрланма! Шайтон узоқ ибодатидан кейин ҳам нимага йўлиққан бўлса, йўлиқди.

3. Илмнинг кўплигидан фахрланма! Чунки Балъам Аллоҳнинг исми Аъзамини яхши билар эди, лекин охир оқибат нима бўлганига қара!
(Балъам ибн Бауро Баний Исроилнинг катта олимларидан бўлиб, Мусо алайҳиссалом замонасида яшаган, Исми Аъзамдан хабардор бўлган дуоси ижобатли олим эди. Охир оқибат куфр келтириб залолатга кетган.)

4. Солиҳ кишилар билан учрашиб турганингга фахрланма! Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламдан кўра солиҳроқ ва улуғроқ шахс бўлмаган. Лекин қариндошларидан айримлари у зотдан фойдаланишмади, аксинча душман бўлишди.

"Ҳикматлар чашмаси"дан.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!! https://t.me/XojagonUz
1.3K views02:00
Ochish/sharhlash
2023-05-21 04:55:23
МУФТИЙ ҲАЗРАТ: ТИЛ ОДОБЛАРИ ВА МАСЪУЛИЯТИ
Дўстларингизга ҳам улашинг!!! https://t.me/XojagonUz
1.0K views01:55
Ochish/sharhlash
2023-05-21 04:23:25 Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:

“Поклик имоннинг ярмидир, “Алҳамду лиллаҳ” (калимаси) тарозини тўлдиради, “Субҳаналлоҳ валҳамду лиллаҳи” (калимаси) осмон ва ер оралиғини тўлдиради. Намоз нур, садақа бурҳон, сабр эса, зиёдир. Қуръон сизнинг фойдангизга ёки зарарингизга ҳужжат бўлиши мумкин. Ҳамма одам ҳам эрта тонгдан ишга боради ва ўзини қайсидир амалга алишади. Натижада, ўзини дўзахдан озод этади ёки дўзахга маҳкум этади” (Имом Муслим ривояти).
Дўстларингизга ҳам улашинг!!! https://t.me/XojagonUz
1.1K views01:23
Ochish/sharhlash
2023-05-21 04:20:32 ДУНЁ ҒАМ ЧЕКИШГА АРЗИМАС

«Эй Одам фарзанди!
Ким дунё сабабли хафалик билан тонг орттирса, Аллоҳдан фақат узоқлашибди. Унга дунёда қийинчилик, охиратда фақат машаққат бўлади. Аллоҳ таоло у кишининг қалбига ҳеч қачон тугамайдиган ғам солиб қўяди. Шундай машғулотга банд қиладики, ундан асло бўшай олмайди. Камбағаллик бериб қўядики, ҳеч бойликка етишаолмайди. Орзулар бериб қўядики, доимо ўша орзулар билан банд бўлиб қолади.

Эй Одам фарзанди!
Ҳар куни ўзинг билмаган ҳолда умрингдан қисқартирасан. Ҳар куни ризқингни келтиришади, сен эса ҳамд айтмайсан. На озига қаноат қиласан, на кўпига тўясан.

Эй Одам фарзанди!
Бирор кун йўқки, ҳузуримдан сенга ризқинг бориб турмаган бўлсин! Бирор кеча йўқки, фаришталар сен томондан бир бузуқ амални олиб келмаган бўлсин.
Ризқимни еб, Менга осийлик қиласан. Ҳолбуки, сен Менга дуо қилиб (сўраганингда) дуоларингни ижобат этаман. Яхшилигим сенга тушгувчидир, ёмонлигинг Менга етгувчи. Бас, Мен сенга қанчалар яхши Хожаман! Сен Менга қанчалар ёмон бандасан! Сенинг кетма-кет содир этган ёмон, шармандали ишларингни ёпаман. Мен сендан ҳаё қиламан, сен эса Мендан ҳаё қилмайсан. Мендан бошқасини эслайсан-у, Мени унутасан. Одамлардан қўрқасан-у, Мендан хотиржам юрасан. Одамларнинг нафратидан ҳайиқиб, Менинг ғазабимдан (гўё) омонлик топгансан».

"Қирқ ҳадиси қудсий" китобидан. Дўстларингизга ҳам улашинг!!! https://t.me/XojagonUz
1.2K views01:20
Ochish/sharhlash