Get Mystery Box with random crypto!

XOJAGON.UZ

Telegram kanalining logotibi xojagonuz — XOJAGON.UZ X
Telegram kanalining logotibi xojagonuz — XOJAGON.UZ
Kanal manzili: @xojagonuz
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 14.46K
Kanalning ta’rifi

BUXORO VILOYATI G'IJDUVON TUMANI ABDUXOLIQ GʻIJDUVONIY JOME‘ MASJIDI TELEGRAM RASMIY KANALI
MUROJAAT UCHUN: @Xojaijahon_bot

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 9

2023-05-16 13:06:53
#ЙИЛ_ЎҚИТУВЧИСИ #ТАҚДИРЛАШ #САМАРҚАНД #ҲАДИС_ИЛМИ_МАКТАБИ #ФОТОЛАВҲАЛАР

"ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ АҚОИД ФАНИ ЎҚИТУВЧИСИ"
Республика танловининг тақдирлаш маросими.

1-ўрин Мир Араб олий мадрасаси Махмудов Асрорхон домла Юсуфхонович

t.me/muhaddisuzп
3.9K views10:06
Ochish/sharhlash
2023-05-16 09:34:07
“ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ АҚОИД ФАНИ ЎҚИТУВЧИСИ” ТАНЛОВИНИНГ РЕСПУБЛИКА БОСҚИЧИ БОШЛАНДИ

Бугун, 16 май куни Самарқанд вилоятидаги Ҳадис илми мактабида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний таълим муассасалари педагог-ўқитувчилари ўртасида “Йилнинг энг яхши Ақоид фани ўқитувчиси” кўрик-танловининг Республика босқичига старт берилди.

Тадбир анъанага кўра Куръони карим тиловати ва дуои-хайрлар билан бошланди. Шундан сўнг Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Уйғун домла Ғафуров кириш сўзи билан тадбирни очиб берди.

Мазкур кўрик-танловда 3 та олий, 10 та ўрта махсус диний таълим муассасаларидан бир нафардан жами 13 нафар педагог-ўқитувчи иштирок этмоқда. Танлов иштирокчилари 4 та шарт бўйича ўзаро беллашади.

Маълумот учун, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази ва Ўзбекистон халқаро ислом академияси Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказидан тажрибали мутахассислари иштирокчиларининг чиқишларини баҳолаб бориш учун ҳакамлар ҳайъати жалб қилинган. Шунингдек, Дин ишлари буйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Самарканд вилояти вакиллиги, Ҳадис илми мактабидан кузатувчилар жалб қилинган.

Танловни жонли эфирда кузатиб боринг:
1 -


2 -



Бизни кузатиб боринг, кун давомида танлов натижалари бўйича тезкор маълумот бериб борамиз.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz / @muslimuzportal / @Muftiy_Nuriddin_domla
@diniysavollar
3.8K views06:34
Ochish/sharhlash
2023-05-16 07:18:42 #Ҳадис

Солиҳа аёл сабабидан барака.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Кимки бирор аёлга унинг иззат-обрўси сабабли уйланса, Аллоҳ таъоло унга фақат хорликни зиёда қилади. Кимки бирор аёлга унинг мол-мулки сабабли уйланса, Аллоҳ таъоло унга фақат фақирликни зиёда қилади. Кимки бирор аёлга унинг ҳасаб-насаби сабабли уйланса, Аллоҳ таъоло унга фақат пастликни зиёда қилади. Кимки бирор аёлга кўзини тийишлик, фаржини сақлашлик ва силаи-раҳм қилишлик сабабли уйланса, Аллоҳ таъоло у эр учун аёлида ва у аёл учун эрида хайр-баракалар ато қилади", - дедилар.
Имом Табароний ривояти.

Шарҳ: Бошқа бир хадисда қуйидаги лафзлар нақл қилинган: "Аёлга унинг чиройи учун никоҳланма, эҳтимол, унинг чиройи уни ҳалок қилар. Аёлга унинг моли учун никоҳланма, эҳтимол, унинг моли уни туғёнга кеткизар. Аёлга дини учун никоҳлангин". (Имом Ибн Можа ривояти). Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг диндор аёлга уйланишга тарғиб қилишларининг сабаби, аёл эри учун диний нуқтаи назардан кўмакчи бўлади. Агар у диндор бўлмаса, у ҳолда ўзи ҳам залолатга кетади ва эрини ҳам тўғри йўлда юришига қўймайди.

Аллоҳ розилиги учун тарқатинг аввало амал билан! https://t.me/XojagonUz
3.5K views04:18
Ochish/sharhlash
2023-05-16 06:30:26
#Шукрона_кўрсатуви

ТИНЧЛИК-ЭНГ ОЛИЙ НЕЪМАТ

Отабек домла Авезов
Ориф домла Амонов
Дўстларингизга ҳам улашинг!!! https://t.me/XojagonUz
3.2K views03:30
Ochish/sharhlash
2023-05-13 12:05:49 БАХТНИНГ САБАБИ...

Сизларга бир савол билан мурожаат қилмоқчиман:

Расулуллоҳ алайҳиссалом бахтлимидилар!?

Ишончим комилки, барча ҳеч иккиланмай ҳа деб жавоб беради. Ҳаттоки йўқ деган жавоб ҳақида ўйлаб ҳам кўрмайдилар. Лекин шу бахтнинг сабаби нима эди? Бойлик десак, пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг хонадонларида бир неча кунлаб қозон қайнамасди, мансаб десак, у зотни кийимларидан одамлар орасида ажратиб бўлмасди, фарзандлар келажаги десак, бир неча фарзандларини ўз қўллари билан тупроққа қўйганлар, одамларнинг мақтови десак, неча-неча жоҳиллар томонидан эшитмаган ҳақоратлари қолмади, ота-она билан ўтган болалик давр десак, у зот етим ҳолда улғайдилар. Демак ҳақиқий бахт бу нарсаларда эмас. Ҳақиқий бахт Аллоҳдан рози қалбларда. Қачонки инсон тақво қилса, Аллоҳ ва Расулининг йўлидан юрса, қандай ҳолатда бўлса ҳам шу ҳолати учун Аллоҳга ҳамд айтиб шунга қалбидан қаноат қилса ана шундагина бахтли бўладилар.
Бахтни бошқа нарсалардан излаётганлар вақтларини бекор сарф қилмоқдалар ҳолос. Дўстларингизга ҳам улашинг!!! https://t.me/XojagonUz
1.2K views09:05
Ochish/sharhlash
2023-05-13 08:04:25 Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!! https://t.me/XojagonUz
2.1K views05:04
Ochish/sharhlash
2023-05-13 08:04:25 МАСЖИДУЛ-ҲАРОМДА ЎҚИЛГАН НАМОЗ
#Ҳаж_умра #намоз

1050-CАВОЛ: Маккаи мукаррамадаги ҳарам ҳудуди масжид ҳудудидан кўра анча кенгроқ ҳисобланади. Шунга кўра, масжидул ҳаром фазилати фақатгина ушбу масжиднинг ўзигагина хосми ёки бутун ҳарам ҳудудидаги ибодатларга ҳам тегишлими?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Масжидул-ҳаромда адо этилган намоз бошқа масжидлардаги намозлардан юз минг баробар афзал ҳисобланади. Бу борада Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган саҳиҳ ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

"صلاة في مسجدي هذا أفضل من ألف صلاة فيما سواه من المساجد إلا المسجد الحرام و صلاة في المسجد الحرام أفضل من مأة صلاة في هذا"

Яъни “Менинг масжидимдаги бир намоз бошқа масжидлардаги мингта намоздан афзалдир. Магар Масжидул-ҳаром бундан мустасно. Масжидул-ҳаромдаги бир намоз бу ердаги юзта намоздан афзалдир” (Имом Аҳмад, Баззор ва Ибн Хузаймалар ривоят қилган). Бу борада муҳаддислар томонидан бошқа лафз ва бошқа ривоятлар билан бир неча ҳадислар ривоят қилинган бўлиб, ушбу масалада уламолар ораларида ихтилоф йўқдир. Аммо мазкур афзаллик фақатгина масжид ҳудудига хос ёки бутун ҳарам ҳудудини ўз ичига олиши борасида уламоларнинг қарашлари фарқ қилади. Баъзи фақиҳлар бу фазилат фақатгина “Каъба аторфидаги жамоат намозигагина хосдир” деган бўлсалар, бошқа фуқаҳолар эса “Йўқ, балки бу афзаллик Ҳарамнинг барча ҳудудига тегишлидир” дейдилар. Биринчи қараш имом Моликнинг мазҳаблари бўлиб, шофеъийлардан имом Нававий ҳам ўзининг “Ал-Мажмуъ” ва “Ат-Таҳзиб” номли асарларида бу фатвони қўллаб қувватлаганлар. Шунингдек, буюк имомлардан Ал-Иснавий “Кучли гап шудир” деган ва Ибн Хажар ҳам “Туҳфа” номли китобида ушбу фатвони ихтиёр этган. Ал-Муҳиб ат-Табарий ҳам ушбу фазилат Масжидул-ҳаром ҳудудида жамоат билан адо этилган намозларгагина хослигига ишора бордир, деганлар. Ҳанафий мазҳабининг ҳаж ва умра арконларига доир машҳур манбаларидан бири ҳисобланмиш “Ал-Мансакул-кабир” китобида келтирилишича: "Ҳанафий фақиҳларининг энг мўътабар фатволари ҳам ҳудди шундайдир. Аммо иккинчи қавлга кўра: мазкур афзалият нафақат Масжидул-ҳаромнинг, балки Ҳарамнинг умумий ҳудудини ўз ичига олиб, унга кўра бир киши Ҳарамнинг исталган ҳудудида намоз ўқиса, бошқа ерда ўқилган юз мингта намоздан афзал ҳисобланади. Ушбу қавлни шофеъийлардан имом Мовардий ҳам қувватлаганлар".

“Раддул-муҳтор” китобида, шунингдек имом ал-Бийрий “Шарҳул-ашбоҳ” асарида қуйидагиларни айтган: “Ҳанафий уламоларимизга кўра, бу борадаги машҳур фатво шуки, намознинг юз минг баробардан ортиқлиги Макка шаҳри ва барча ҳарам ҳудудини ўз ичига олади. Шунингдек, мазкур фазилат нафақат намозгагина тегишли, балки бошқа барча савобли амалларни ҳам ўз ичига олади. Зотан, “Ҳарамдаги савобли амаллар юз минг баробарга кўпайтириб берилади” деган ҳадиси шарифни Мулло Синон “Қурратул-уйун” номли китобларида зикр қилганлар” ("Ғунятун носик" китоби). Юқорида зикр этилган далил ва фатволардан келиб чиқиб, уламоларимиз шундай хулосага келганларини кўришимиз мумкин:

1. Масжидул-ҳаромда жамоат билан ўқилган фарз намозлари ҳеч бир хилофсиз бошқа жой ёки масжидларда ўқилган юз мингта намоздан афзалдир.

2. Масжидул-ҳаромдан ташқари, лекин умумий Ҳарам ҳудуди ёки Макка шаҳри ҳудудида адо этилган намозларнинг ҳам бошқаларидан юз минг даража афзаллигини умид қилинади. Хусусан, жиддий узрга эга бўлган кекса ва бемор кишиларнинг истиқомат манзили Ҳарам ҳудудида жойлашган бўлса, ушбу манзилларида қилган ибодатлари учун Аллоҳ таолонинг фазли билан юз минг баробар ажр берилиши умид қилинади. Аммо жиддий узри бўлмаган ёш ва навқирон йигитлар ёки жамоатга боришга имкони бор кишилар имкон қадар фарз намозларини Масжидул-ҳаромда жамоат билан ўқишлари мақсадга мувофиқдир. Валлоҳу аълам.
2.0K views05:04
Ochish/sharhlash
2023-05-13 06:38:08 ЯХШИЛИК ҚИЛИШ ҲАҚИДА

Ибн Умар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини ривоят қилди: “Кимки Аллоҳ номи билан паноҳ сўраса унга паноҳ беринглар. Кимки Аллоҳ учун бирон нима сўраса, унга беринг. Ким сизларга яхшилик қилса, сиз ҳам ўшандоқ яхшилик билан қайтаринг.
Агар яхшилик қилиш учун бирон нима топа билмасангиз, уни дуо қилингки, токи ўша одам қилган яхшилиги учун сиздан бирон мукофат олганини билсин”. Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади, у киши айтдилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Одамларнинг қилган яхшилиги учун ташаккур айтмайдиган киши Аллоҳга шукр қилмаган бўлади”, дедилар”.

#ШАРҲ: Ҳадиси шарифдаги “маъруф” сўзи яхшилик қилиш деб таржима қилинади. Яхшилик эса, шариатда яхшилик ҳисобланган барча ишлардир. Масалан, Аллоҳ таолони таниш, Пайғамбарга имон келтириш, адолатли бўлиш, ўзаро меҳр-муҳаббат, тинчликни сақлаш каби барча хайрли амаллар киради. Исломда муомала бобидаги асосий илм яхшилик қилмоқ илми ҳисобланади. Маъруф иш – совға бериш, қийналганга ёрдам бериш, обрўни ҳимоя қилиш каби беғубор фидойиликка асосланган одамгар чиликлардир. Яхшилик қилинган одам, албатта, мукофот берсин. Ҳадясига яхшироқ ҳадя билан жавоб берсин. Шунда ўртадаги ҳурмат ва меҳр йўқолмайди. Ҳеч нарса топа олмаса, дуо қилсин. Аллоҳ ўрнини тўлдиради. Яхшилик қилган одам кўнгли кўтарилади. Албатта, шукр қилиш билан неъмат зиёда бўлади,ташаккур айтиш билан меҳр узилмайди, оқибат давомли бўлади. Одамлар қилган яхшиликни қадрламаган, билмаган одам Аллоҳнинг ҳам неъматларига ҳамд ва шукр айта олмайди. Зеро, ёмонликни яхшиликдан ажрата олиш керак ва яхшиликни давом эттириш учун замин яратмоқ керак. Аллоҳ таоло: “Агар шукр қилсаларинг неъматимни зиёда қиламан”, деган.

ОДОБЛАР САРЧАШМАСИ китобидан Дўстларингизга ҳам улашинг!!! https://t.me/XojagonUz
2.1K views03:38
Ochish/sharhlash
2023-05-13 06:14:16
#Маъруза

"Ота-онага яхшилик қилиш ҳақида!"

Жалолитдин домло Сабуров
Когон туман "Саййид Амир Кулол"
жомеъ масжиди
имом-хатиби

Дўстларингизга ҳам улашинг!!! https://t.me/XojagonUz
2.0K views03:14
Ochish/sharhlash
2023-05-13 05:33:07 ТЎРТ НАРСАДАН САҚЛАНИНГ:

Тўрт нарса қашшоқ турмушни, заиф хотирани, тор қалбни мерос қолдиради:

1.Оллоҳнинг қазойи қадарига норозилик билдириш.

2.Гуноҳ қилиб, тавба қилмаслик.

3.Инсонларга гина сақлаш, улардан ўч олишга интилмоқ ҳамда Оллоҳ бошқаларга берган фазл-марҳаматга ҳасад қилмоқ
.

Ҳадис:
"Ҳасадчининг роҳати йўқдир".

4.Оллоҳнинг зикридан юз ўгирмоқ.
"Ким Менинг Эслатмамдан юз ўгирса, бас, албатта, унинг учун танг-бахтсиз ҳаёт бўлур ва Биз уни Қиёмат куни кўр ҳолда тирилтирурмиз".
(Тоҳа сураси, 124-оят).

"Маҳзун бўлма" китобидан.
Дўстларингизга ҳам улашинг, https://t.me/XojagonUz
2.1K views02:33
Ochish/sharhlash