Get Mystery Box with random crypto!

#Долзарб_мавзу ҚИМОР ЎЙНАШ – БУТЛАРГА СИҒИНИШ КАБИ ОҒИР ГУНОҲ | XOJAGON.UZ

#Долзарб_мавзу

ҚИМОР ЎЙНАШ – БУТЛАРГА СИҒИНИШ КАБИ ОҒИР ГУНОҲ

Афсуски, бугунги кунда баъзи ижтимоий тармоқларда айрим кишилар спорт ўйинларига пул тикиб, кимнинг жамоаси ютса, ўша одам нариги жамоага тикилган пулларни олиши билан боғлиқ ўйинлар тобора авж олмоқда. Бу каби нарсалар қимор ҳисобланади. Бошқача қилиб айтганда, ғолиб мағлубдан бирор нарса оладиган ҳар бир ўйин қимор бўлиб, динимизда бу амал қаттиқ қораланади ва бундан қайтарилади.

Аллоҳ таоло мўминларга қарата бундай хитоб қилади: “Эй иймон келтирганлар, хамр (маст қиладиган ичимлик ичиш), қимор (ўйнаш), тиклаб қўйилган бутлар (яъни уларга сиғиниш) ва чўплар (билан фолбинлик қилиш) шайтон амалидан бўлган нопок ишдир. Бас, ундан узоқ бўлингиз, шояд нажот топсангизлар! Хамр ва қимор сабабли шайтон ўрталарингизга бузғу адоват солишни ҳамда сизларни Аллоҳни зикр қилишдан ва намоз ўқишдан тўсишни истайди, холос! Энди тўхтарсизлар!” (Моида сураси, 90-91-оятлар).

Батафсил... Дўстларингизга ҳам улашинг, https://t.me/XojagonUz