Get Mystery Box with random crypto!

Аллоҳга тўрт марта ҳамд айтаман Қози Шурайҳ айтадилар: «Менга | XOJAGON.UZ

Аллоҳга тўрт марта ҳамд айтаман

Қози Шурайҳ айтадилар: «Менга битта мусибат етса, Аллоҳ азза ва жаллага тўрт маротаба ҳамд айтаман:
Биринчиси — бундан ҳам каттароқ мусибат етмагани учун ҳамд айтаман.
Иккинчиси — мусибатга сабр бергани учун ҳамд айтаман.
Учинчиси — мусибат етганда истиржо айтишга тавфиқ бергани учун ҳамд айтаман, чунки истиржо айтиб, савоб умид қиламан.
Тўртинчиси — бу мусибатни динимдаги мусибат қилмагани учун ҳамд айтаман».

"Солиҳлар гулшани" китобидан. Дўстларингизга ҳам улашинг, https://t.me/XojagonUz