Get Mystery Box with random crypto!

XOJAGON.UZ

Telegram kanalining logotibi xojagonuz — XOJAGON.UZ X
Kanaldagi mavzular:
Nocomment
Haj
Telegram kanalining logotibi xojagonuz — XOJAGON.UZ
Kanaldagi mavzular:
Nocomment
Haj
Kanal manzili: @xojagonuz
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 16.20K
Kanalning ta’rifi

BUXORO VILOYATI G'IJDUVON TUMANI ABDUXOLIQ GʻIJDUVONIY JOME‘ MASJIDI TELEGRAM RASMIY KANALI
MUROJAAT UCHUN: @Xojaijahon_bot

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 11

2023-05-12 09:48:18
Масжидга кирганда мобил қурулмангизни ўчириб, ибодатингизни хушу билан адо этинг.

Улашинг https://t.me/XojagonUz
3.5K views06:48
Ochish/sharhlash
2023-05-12 08:42:11 Маълумот учун: Каҳф сураси (арабча: سورة الكهف, номининг маъноси — Ғор) — Қуръоннинг 18-сураси. Маккий суралардан бири, 110 оятдан иборат. Бу сура Қуръоннинг 293–304-саҳифасида ва 15-16-жузида жойлашган. 69-бўлиб нозил бўлган.
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар:
Ким жума куни Каҳф сурасини ўқиса келаси жумагача ундан нур таралиб туради”.
(Байҳақий “Сунанул кубро”да (5996) ривоят қилган):

Яқинларингиз ва дўстларингизга улашинг. https://t.me/XojagonUz
3.5K views05:42
Ochish/sharhlash
2023-05-12 07:02:03 #Эслатма

ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

1. Жума учун ғусл қилиш.
2. Хушбўй нарсалар суртиш.
3. Чиройли кийимлар кийиш.
4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
9. Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.
10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.
12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф:

"Кифоя" китобидан.
Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/XojagonUz
3.7K views04:02
Ochish/sharhlash
2023-05-12 06:00:59 Жума куни янада кўпроқ салавот айтинг!

Абдуллоҳ ибн Абу Вафо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Жума куни менга салавотни кўпайтиринглар. Албатта, менга етказилади ва мен эшитаман”, - дедилар.
Имом Ибн Можа ривояти.

"Аллоҳумма солли ва саллим ъала Муҳаммадин ва ъала оли Муҳаммад".

Аллоҳ розилиги учун тарқатинг аввало амал билан! https://t.me/XojagonUz
3.7K views03:00
Ochish/sharhlash
2023-05-12 05:55:27
КИМНИНГ ДУОСИ АЛЛОҲ НАЗДИДА ҚАБУЛ

Отабек домла Авезов,
Бухоро шаҳар бош имом хатиби.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!! https://t.me/XojagonUz
3.7K views02:55
Ochish/sharhlash
2023-05-11 14:42:32
#ЯНГИ_НАШР

«ТАЪВИЛОТ АЛ-ҚУРЪОН» КИТОБИНИНГ 25 ВА 26-ЖУЗЛАРИ НАШР ҚИЛИНДИ!

Буюк ватандошимиз Абу Мансур Мотуридийнинг «Таъвилот ал-Қуръон» китобининг 25 ва 26-жузлари илк бор ўзбек тилига таржима қилиниб, нашр этилди.

Ушбу асар Имом Мотуридийнинг Қуръон тафсирига оид шоҳ асари ҳисобланади. Асар ўз йўналишида Мовароуннаҳрда яратилган илк тафсир манбаларидан бири саналади. Унда ўша даврда фаолияти кузатилган деярли барча адашган оқимларга илмий раддиялар берилган.

Таржима замонавий нашрлар ҳамда қўлёзмаларни ўзаро қиёсий солиштириш орқали мавжуд хато-камчиликларнинг тўғрилангани, атама ва ибораларга илмий изоҳлар берилгани билан ажралиб туради.

Маълумот учун, бундан аввал асарнинг 27-28 (битта китоб ҳолида), 29 ва 30-поралари ҳам чоп қилиниб, эътиборингизга ҳавола қилинган эди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | TikTok | moturidiy.uz
1.3K views11:42
Ochish/sharhlash
2023-05-11 09:38:19 #САВОЛ_ЖАВОБЛАР

ДАРДГА ЙЎЛИҚИШИМИЗ ГУНОҲЛАРИМИЗ КЎПЛИГИДАНМИ?

CАВОЛ: Аллоҳнинг амрисиз зарра тикон ҳам кирмайди дейишади. Турли хил дардга йўлиқишимиз гуноҳларимиз кўплигиданми ёки бошқа сабаби ҳам борми?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бугунги кунда мусулмон одам гирифтор бўлаётган ҳар қандай бало-офат, қийинчиликлар – улар умумий бўлсин, хос бўлсин – инсонларнинг зулми туфайли берилган илоҳий жазо деган тушунча пайдо бўлиб қолган. Кимдир бирор балога йўлиқса, у одам солиҳми, фосиқми, каттами, кичикми, балоғатга етганми, етмаганми, оқилми, мажнунми, масъулми, масъул эмасми, айбдорми, беайбми – фарқи йўқ, ҳаммаси қилган зулми ва гуноҳлари учун илоҳий жазо олибди, дейишади. Нимага бундай деяпсиз деб сўралса, Аллоҳ таолонинг “Сизга қайси бир мусибат етса, ўз қўлингиз қилган касбдандир”, деган ояти билан жавоб беришади (Шууро сураси, 30-оят).

Бошимизга тушган бало-мусибатларнинг сабаби ҳақиқатдан ҳам гуноҳларми? Бу оятнинг ягона тафсири шуми?

Муфассир Икрима ушбу оятнинг шарҳида “Банданинг қоқилиши ёки ундан қаттиқроқ нарсага учраши Аллоҳ унинг бирор гуноҳини мағфират қилиши ёки бирор даражага кўтариши учундир”, деган (Тафсири Бағовий).

Бало-офат ва қийинчиликлар одамнинг ўз қўли билан касб қилган иши учун жазо ўлароқ берилгани каби бошқа сабабларга кўра тушиши ҳам мумкин. Масалан, пайғамбарларга, солиҳларга тушадиган балолар ана шундай. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Одамларнинг энг оғир балога учрайдигани анбиёлардир, сўнг энг афзалларидир”, деганлар (Баззор, Аҳмад ва бошқалар ривоят қилишган).

Икрима айтганидек, бу каби балолар банданинг зулми туфайли берилган жазо эмас, балки унинг даражасини кўтаришдир.

Бу борада шайх Ибн Ошур шундай дейди: «Солиҳларнинг бошига тушган бало-офатлар, мусибат ва аламлар уларнинг ажри зиёда бўлишига ва Аллоҳдан ўзга ҳеч ким билмайдиган бошқа нарсаларга сабаб бўлади. Аллоҳ баъзан ҳаддидан ошганларга яхшиликлар, неъматлар ҳам беради, бу эса азобини кечиктириш ва бундан бошқа, Аллоҳдан ўзга ҳеч ким билмайдиган сабаблар учундир. У Зот махлуқотларининг барча сир-асрорларини, ниятларини, яхшилик ва ёмонликлардан иборат амалларининг миқдорини ҳамда нафслари ва ақлларининг турли яхшилик ва ёмонликларга бўлган истеъдодини билади».

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, Аллоҳ мўмин учун бирор нарсани тақдир қилса, унга албатта яхшилик бўлади ва мўминлардан бошқаларда бундай бўлмайди: агар унга хурсандчилик етса, шукр қилади ва бу унинг учун яхшилик бўлади; бирор зарар етса, сабр қилади ва бу ҳам унинг учун яхшилик бўлади», дедилар»
. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/XojagonUz
2.5K views06:38
Ochish/sharhlash
2023-05-11 08:15:21 ШАЙТОННИНГ ШЕРИКЛАРИ

"Дунёга бир марта келасан! Шундай экан, ўйнаб қол!" - дейдиганлар шайтоннинг шерикларидир. Шайтоннинг бундай қутқулари эса ҳар биримизни тўғри йўлдан оздиради. Инсон бир марта яшар экан, кайф-сафога берилмай, ибодатини гўзал қилгани афзал эмасми? Яхшилар, авлиёлар ҳаётидан ўрнак олинг. Қаноат туфайли қанчалик олий мақомга лойиқ кўрилишингизни билсангиз эди, ношукр бўлган кунларингиз учун ўзингизни лаънатлар эдингиз. Бошингизга ташвиш тушганида шайтоннинг алдовига учиб, қандай хатолар қилганингизни ўйлаб кўринг. Аслида, қаноат меваси - роҳат, камтарлик меваси - муҳаббатдир. Умрингиз охиригача тўйиб овқатланаман десангиз ҳам тўймайсиз. Зеро, кўп ейиш баданни оғирлаштиради, қалбни ўлдиради, зеҳнни ўтмас қилади ва кишини ибодат қилишга эринчоқ қилиб қўяди.
Ризқини ҳалол меҳнат қилиб топмаган, ундан бошқаларга инъом, эҳсон қилмаган ҳалол меҳнати билан ҳурмат қозонмаган кишида яхшилик йўқдир. Инсоннинг душмани учта эканлигини унутманг: дунёси, шайтон ва нафси. Поклик - фақирликнинг зийнати, шукроналик - мол дунёнинг зийнати. Агар нафсимизни жиловлай олмасак, биз комил мўмин ва комил иймон эгаси эмасмиз. Оқил киши дунёсидаги ризқига рози бўлади ва мол тўплашга ружу қўймайди. У охират ҳозирлигини кўриб қўяди. Чунки охират инсон учун сўнгги бекат ва неъматлар уйидир. Аллоҳ таоло Одам Ато ва Момо Ҳавони заминга туширганида, улар дунё ҳидини топишди ва жаннат бўйини йўқотишди. Шунда икковини қирқ кун дунёнинг сассиқ ҳиди ўраб олди. Дунё молини тўплашга ружу қўйганлар қаттиқ адашади. Ахир дунё молига ўч бўлмасангиз ҳам ризқланасиз-ку! Охират учун амал қилмайсиз. Ваҳоланки, савоб амаллмрингиз бўлмаса, охиратда ризқланмайсиз!

"Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)" китобидан.
Каналга уланиш учун линкни устига босинг! Дўстларингизга ҳам улашинг!!! https://t.me/XojagonUz
2.5K views05:15
Ochish/sharhlash
2023-05-11 06:24:20
Уларни айтиб юрсанг, Аллоҳ ғамингни кетказиб, қарзингдан халос этади...

#Ҳадис: Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир куни масжидга кирсалар, Абу Умома деган ансорий саҳоба ўтирган эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй Абу Умома, намоз вақтидан бошқа пайтда масжидда ўтирганинг боиси нима?» деб сўрадилар. «Эй Расулуллоҳ, мени ғам ва қарз шу аҳволга солиб қўйди», дедилар. Шунда у зот: «Сенга бир дуони ўргатайми? Уларни айтиб юрсанг, Аллоҳ ғамингни кетказиб, қарзингдан халос этади. Агар тонг отса ва кеч кирса:

اللهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الْهَمِّ وَالحَزَنِ وَأَعُوذُ بِكَ مِنَ العَجْزِ وَالكَسَلِ وَأَعُوذُ بِكَ مِنَ الْجُبْنِ وَالْبُخْلِ وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ غَلَبَةِ الدَّيْنِ وَقَهْرِ الرِّجَالِ

«Аллоҳумма инний аъузу бика минал ҳамми вал ҳазани ва аъузу бика минал ъажзи вал касали ва аъузу бика минал жубни вал бухли ва аъузу бика мин ғолабатид дайни ва қоҳрир рижал»ни айт»

(Аллоҳим, Сенинг номинг ила ғам-ташвишдан, ожизлик ва дангасаликдан, қўрқоқлик ва бахилликдан, қарз эзиб қўйиши ва кишиларнинг қаҳридан паноҳ тилайман), деб буюрдилар. Абу Умома: «Сўнг Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг айтганларига амал қилдим. Аллоҳ менинг ғам-ғуссамни кетказиб, қарздан халос этди», деб айтадилар».

Абу Довуд ривоятлари.

#дуо
Muslim.uz / @muslimuzportal / @Muftiy_Nuriddin_domla
@diniysavollar
2.6K views03:24
Ochish/sharhlash
2023-05-11 06:18:15
#Маъруза

"Солиҳа аёл қандай бўлади?"

Ҳикматуллоҳ домла Рўзиев
Жондор тумани "Дарвеши"
жомеъ масжиди
имом - хатиби

Дўстларингизга ҳам улашинг!!! https://t.me/XojagonUz
2.4K views03:18
Ochish/sharhlash