Get Mystery Box with random crypto!

XOJAGON.UZ

Telegram kanalining logotibi xojagonuz — XOJAGON.UZ X
Kanaldagi mavzular:
Nocomment
Haj
Telegram kanalining logotibi xojagonuz — XOJAGON.UZ
Kanaldagi mavzular:
Nocomment
Haj
Kanal manzili: @xojagonuz
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 16.20K
Kanalning ta’rifi

BUXORO VILOYATI G'IJDUVON TUMANI ABDUXOLIQ GʻIJDUVONIY JOME‘ MASJIDI TELEGRAM RASMIY KANALI
MUROJAAT UCHUN: @Xojaijahon_bot

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 14

2023-05-04 03:26:41 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БОРОКАТУҲ!

Аллоҳ хонадонларингизга фақат қувонч ва шодлик меҳр-оқибат, рўзғорингизга барака, халол ризқ, барча яқинларингизга соғ-омонлик ва иймон зиёдалигини насиб қилиб, ҳамиша яхшиликлари устида қилсин!

Доимо ишингизга ривож, ўзингизга омад ёр бўлсин!

КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ БЎЛСИН!

Яқинларингиз ва дўстларингизга улашинг.
https://t.me/XojagonUz
2.3K views00:26
Ochish/sharhlash
2023-05-03 09:00:20 ОИЛА

Баро ибн Озимдан ривоят қилинди, у киши: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам нинг имом Ҳасанни елкаларига миндириб: “Эй, Раббим! Мен буни севаман, Сен ҳам уни севгин!”– деб келаётганларини кўрган эдим”, дедилар.
Ибн Умардан ривоят қилинади: “Аллоҳ уларни оталарига ва болаларига яхшилик қилганлари учунгина аброр (яхшилар) деб номлагандир. Худди ота-онангни сенда ҳаққи бўлганидек, болангни ҳам сенда ҳаққи бордир”.
Савбондан ривоят қилинди: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Динор (яъни пул)ларнинг энг афзали кишининг ўз аҳли аёлига, Аллоҳ йўлидаги биродарларига ва Аллоҳ учун атаган жонивор – ҳайвонларига сарфланган пулидир”.

#ШАРҲ: – Ота-она ҳаққини адо этгандан сўнг, киши ўз оиласига яхшилик қилиш учун масъулдир. Оила ота-она ва фарзандлардан иборат. Оила – ҳаётбахш гўшадир.
Инсоннинг бу ёруғ жаҳондаги жаннати оила дир. Руҳ ва тан ҳақиқий орам оладиган, ҳаёт машаққатларига қарши куч топа оладиган, муам моларни еча оладиган маскан оиладир. Оила – меҳр-оқибат ўчоғи, муҳаббат маёғи бўлиши керак.
Яхшилик қилмоқ ота-онадан бошланади ва оилада давом эттирилади. Ака-ука, опа -сингиллар меҳри оилада шаклланиши табиий. Ота-онанинг меҳр булоғидан ака-ука, опа-сингиллар тўйиб қониб ўсишлари керак. Меҳр-муҳаббат олийгоҳи оиладир. Аллоҳ таоло ака-ука, опа-сингил, модомки, ҳаёт эканлар, доимо силаи раҳм қилиб туришларига буюради ва уларни умрларини узун қилишга ризқларини мўл-кўл қилишга ваъда беради.
Билингки, тириклик оламида оиладан ҳам қулай ва роҳатбахш, савоблироқ бирон жой топа олмайсиз.
Эр-хотин ўзаро меҳр-муҳаббатли бўлишлари шарт.
Ҳайвонларга ҳам меҳрибон бўлишга буюрган Аллоҳ таоло, аввало, оилавий меҳр-оқибатга чақиради.
Мулойим-кечиримли бўлмоқ, одобга риоя қилиш ота-онадан бошланади. Фарзандлар меҳрни ота онасини ўзаро меҳрларини кўриб ўрганади.
Асвад ибн Язиддан ривоят қилинди, у киши айтдилар: “Мен Оиша розияллоҳу анҳодан:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам аҳллари уйларида нима иш билан шуғулланар эдилар?”, – деб сўрадим. Оиша розияллоҳу анҳо: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўз аёлларининг ҳамма хизматига қарашардилар ва намоз вақти бўлганда масжидга чиқиб кетардилар”, дедилар”.

#Мавзуга оид мақоллар:
Эрдан садоқат, хотиндан итоат.
Эринг суйди, элинг суйди.
Аёлнинг сариштаси, рўзғорнинг фариштаси.
Ота – билак, она – юрак.
Олис йўл отни синар, оғир кун – хотинни.

ОДОБЛАР САРЧАШМАСИ
китобидан
Дўстларингизга ҳам улашинг!!! https://t.me/XojagonUz
3.8K views06:00
Ochish/sharhlash
2023-05-03 06:40:37 #ТАФАККУР

Аллоҳ бир ишни ирода этса, (у хоҳиши амалга ошишига керак бўлса) ҳаёт қонунлари ҳам бузилиб кетади. Денгиз чўктирмайди, ўт ёндирмайди. Тоғ ҳам сақламайди, паноҳ бўлмайди, балиқ ҳам ҳазм қилмайди. Бокира ҳам фарзанд туғади, эмизикли гўдак ҳам тилга кириб гапиради. Уйқуга кетганлар уч юз йил ўтиб ҳам уйғонаверади, қуёш тутилади, ой ёрилади...

Бу бўлмайдиган, амалга ошмас ишдир, демагин. Балки Роббим осон қил, ва кўмак бер, дегин. Биз Аллоҳнинг мулкидамиз ва хайр, яхшилик Унинг қўлидадир, дегин. Дўстларингизга ҳам улашинг!!! https://t.me/XojagonUz
3.5K views03:40
Ochish/sharhlash
2023-05-03 06:18:26
#Раддия

"Ислом дини тинчлик тарафдори"

Бахтиёр домла Манзитов
Бухоро шаҳар "Мавлоно Шамсиддин Маҳбуби" жомеъ масжиди
имом-хатиби
.
3.1K views03:18
Ochish/sharhlash
2023-05-03 05:34:12 Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:

“Поклик имоннинг ярмидир, “Алҳамду лиллаҳ” (калимаси) тарозини тўлдиради, “Субҳаналлоҳ валҳамду лиллаҳи” (калимаси) осмон ва ер оралиғини тўлдиради. Намоз нур, садақа бурҳон, сабр эса, зиёдир. Қуръон сизнинг фойдангизга ёки зарарингизга ҳужжат бўлиши мумкин. Ҳамма одам ҳам эрта тонгдан ишга боради ва ўзини қайсидир амалга алишади. Натижада, ўзини дўзахдан озод этади ёки дўзахга маҳкум этади” (Имом Муслим ривояти).
Дўстларингизга ҳам улашинг!!! https://t.me/XojagonUz
3.2K views02:34
Ochish/sharhlash
2023-05-03 05:31:26
#Раддия

"Ақидада адашмайлик! Раддия суҳбат асносида"

Бухоро шаҳар “Файзобод” жомеъ масжиди имом - хатиби Отабек домла Авезов ва Ғиждувон тумани "Хожа Абдухолиқ Ғиждувоний" жомеъ масжиди имом-хатиби Ориф домло Амонов Дўстларингизга ҳам улашинг!!! https://t.me/XojagonUz
2.9K views02:31
Ochish/sharhlash
2023-05-03 03:27:17
Дўстларингизга ҳам улашинг!!! https://t.me/XojagonUz
1.3K views00:27
Ochish/sharhlash
2023-05-03 03:27:00 «ЯСИН СУРАСИ»
Тафсир ва маъноларини ўқиш учун киринг!

Яқинларингиз ва дўстларингизга улашинг. https://t.me/XojagonUz
2.9K views00:27
Ochish/sharhlash
2023-05-03 03:26:44 Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким бомдод намозидан кейин оёғини йиққан ҳолида туриб, гапирмасдан олдин ўн марта «Лаа илаҳа иллаллоҳу, ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку, ва лаҳул ҳамду, юҳйи ва юмийту ва ҳува ала кулли шайин қодийр» деса, унга ўн ҳасанот ёзилур, унинг ўн хатоси ўчирилур, унинг ўн даражаси кўтарилур. Ўша куни у барча ёқимсиз нарсалардан ҳимояда бўлур ва шайтондан сақланур. Ўша куни уни гуноҳ ҳам тутмас, магар Аллоҳ таолога ширк келтирмаган бўлса», дедилар».

«Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан.
Яқинларингиз
ва дўстларингизга улашинг. https://t.me/XojagonUz
1.1K views00:26
Ochish/sharhlash
2023-05-03 03:26:28
Муваффақиятли кун бомдод намози ва Қуръон тиловати билан бошланган кундир.
Яқинларингиз ва дўстларингизга улашинг. https://t.me/XojagonUz
1.1K views00:26
Ochish/sharhlash