Get Mystery Box with random crypto!

#ЯНГИ_НАШР «ТАЪВИЛОТ АЛ-ҚУРЪОН» КИТОБИНИНГ 25 ВА 26-ЖУЗЛАРИ Н | XOJAGON.UZ

#ЯНГИ_НАШР

«ТАЪВИЛОТ АЛ-ҚУРЪОН» КИТОБИНИНГ 25 ВА 26-ЖУЗЛАРИ НАШР ҚИЛИНДИ!

Буюк ватандошимиз Абу Мансур Мотуридийнинг «Таъвилот ал-Қуръон» китобининг 25 ва 26-жузлари илк бор ўзбек тилига таржима қилиниб, нашр этилди.

Ушбу асар Имом Мотуридийнинг Қуръон тафсирига оид шоҳ асари ҳисобланади. Асар ўз йўналишида Мовароуннаҳрда яратилган илк тафсир манбаларидан бири саналади. Унда ўша даврда фаолияти кузатилган деярли барча адашган оқимларга илмий раддиялар берилган.

Таржима замонавий нашрлар ҳамда қўлёзмаларни ўзаро қиёсий солиштириш орқали мавжуд хато-камчиликларнинг тўғрилангани, атама ва ибораларга илмий изоҳлар берилгани билан ажралиб туради.

Маълумот учун, бундан аввал асарнинг 27-28 (битта китоб ҳолида), 29 ва 30-поралари ҳам чоп қилиниб, эътиборингизга ҳавола қилинган эди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | TikTok | moturidiy.uz