Get Mystery Box with random crypto!

XOJAGON.UZ

Telegram kanalining logotibi xojagonuz — XOJAGON.UZ X
Kanaldagi mavzular:
Nocomment
Haj
Telegram kanalining logotibi xojagonuz — XOJAGON.UZ
Kanaldagi mavzular:
Nocomment
Haj
Kanal manzili: @xojagonuz
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 16.20K
Kanalning ta’rifi

BUXORO VILOYATI G'IJDUVON TUMANI ABDUXOLIQ GʻIJDUVONIY JOME‘ MASJIDI TELEGRAM RASMIY KANALI
MUROJAAT UCHUN: @Xojaijahon_bot

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 13

2023-05-10 04:48:21 НИЯТ САҲИҲ БЎЛСА, АМАЛДАГИ КАМЧИЛИКЛАР КЎПИНЧА КЕЧИРИЛАДИ

Ҳазрат Ашраф Али Таҳонавий айтадилар: «Ҳақ таолонинг назари инсоннинг қалбига, унинг нияти ва иродасига қаратилган бўлади. Агар у (ният) холис Аллоҳ учун бўлса, лекин амалда камчилик топилса, кўп ҳолларда кечирилади».

"Мажолиси ҳакимул умма" китобидан. Дўстларингизга ҳам улашинг!!! https://t.me/XojagonUz
3.0K views01:48
Ochish/sharhlash
2023-05-10 04:40:20
"АЛЛОҲГА ТАВАККАЛ"

Нуриддин домла Холиқназаров

Дўстларингизга ҳам улашинг!!! https://t.me/XojagonUz
2.9K views01:40
Ochish/sharhlash
2023-05-10 03:54:13 عن أبي الدرداء رضي الله عنه قال: قال رسول اللهِ صلى الله عليه وسلم: (مَا مِنْ عَبْدٍ مُسْلِمٍ يَدْعُو لأَخِيهِ بِظَهْرِ الْغَيْبِ، إِلاَّ قَالَ الْمَلَكُ: وَلَكَ بِمِثْلٍ) رواه مسلم

Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:

"Бирон-бир мусулмон банда ғойибдан биродарига дуо қиладиган бўлса, фаришта: "Сенга ҳам ӯша
(дуонинг) мислидек бўлсин", дейди".
(Муслим ривояти)

Қаранг, биз мӯмин - мусулмонлар учун нажот эшиклари ланг очилиб турибди.
Ушбу нажот эшикларидан бири дуодир. Холис, самимий, чин юракдан отилиб чиққан эзгу тилак.

Аммо, ӯзимиз учун эмас, айнан мӯмин-мусулмон биродарларимиз ҳаққига ихлос билан дуо қилиб Аллоҳ таолога ёлворсак, кифоя экан.

"Эй, Аллоҳим, меҳрибон Роббим! Ӯзинг дуоларни қабул қилувчи Роҳман ва Роҳийм, борлиқнинг ҳақиқий эгаси – Моликул Мулксан.

Барча ҳамд-у санолар Сенга хосдир. Алҳамдулиллоҳ, Роббал оламин!

Суюкли Набийинг, Расулинг Муҳаммад соллалоҳу алайҳи васалламга ва у кишининг оила аъзоларига, саҳобаларига ва уларга эргашган зотларга саломларимизни ва дуоларимизни йӯллаймиз –

Вассолату вассалому ъалаа саййидинаа Муҳаммадин ва ъалаа олиҳи ва асҳобиҳи ва атбоъиҳи ажмаъийн!

Биз Сенинг ожиз, гуноҳкор бандаларингмиз. Сендан бошқа Валийимиз йӯқ, Ӯзинг нажот бермасанг, ҳолимиз ҳароб. Илоҳим, биз ожиз қулларингни ночорликда ташлаб қӯймагин! Беморларимизга шифо бергин!

Хусусан, диндош дӯстим Абдуллоҳга (изоҳ: бу ерда эркакдир, аёлдир ҳар биримиз хоҳлаганча кӯп дӯстларимизни номма-ном санаб ӯтсак ҳам бӯлади) Ӯзинг нажот бер! Дардининг шифосини тезлат! Умрига, ризқига, аҳли оиласига барака ато эт, офият – омонлик бер! " деб (ёки шу каби) дуо қилсак, сӯнг охирида яна бир саловот айтсак, иншаАллоҳ, ӯша сӯраганимиз миқдорида яхшилик ӯзимизга ҳам ато этилар экан.

Бас, мӯмин инсоннинг бошқаларга ғойибона қилган дуоси қабул бӯлиши ва ӯзига ҳам яна шунча манфаатлар етиши аниқ экан, тезда қӯлларимизни кӯкка кӯтариб, Аллоҳ таолога илтижо қилиб, биродарларимиз ҳаққига ғойибона дуо қилайлик!
Дўстларингизга ҳам улашинг. https://t.me/XojagonUz
3.4K views00:54
Ochish/sharhlash
2023-05-10 03:52:27 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲУ!

Барчамизни тинч-омонликда, соғ-саломат тонгга етказган Роббимизга ҳамдлар бўлсин.
Аллоҳ борлиқни тонг шуъласи ила ёритганидек, ҳаётимизни ҳам ҳидоят нури ила мунаввар айласин!

КУНИНГИЗ ҲАЙРЛИ БӮЛСИН!

Яқинларингиз ва дўстларингизга улашинг. https://t.me/XojagonUz
3.8K views00:52
Ochish/sharhlash
2023-05-09 19:12:10 ИНСОН ҚАДРИ

Донишманд халқимизнинг ҳикмати ўлароқ бугунги кун хотира ва қадрлаш куни деб аталган. Зеро, вафот этиб кетганларни хотирлаш, ҳақларига дуо қилиш улар оламдан ўтиб кетгандан кейинги ягона иложимиз, ягона имкониятимиздир. Вафот этганларга бундан бошқа яхшилик қилиш имконимиз йўқ. Бироқ, айнан ўтганларни ёдлаш асносида яна бир муҳим иш – инсонни тириклигида, кўзи очиқлигида қадрлаш, эъзозлашдир.

Дўстлар, яхшиларни авайлаб сақланг,
Салом деган сўзнинг салмоғин оқланг.
Ўлганда юз соат йиғлаб тургандан,
Уни тиригида бир соат йўқланг
,
деб бежиз айтилмаган.

Амр ибн Шуайб отасидан, у киши бобоси розияллоҳу анҳумдан ривоят қиладилар:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кичикларимизга раҳм қилмаган, катталаримизни қадрламаган биздан эмас», дeдилар.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг биздан эмас дейишлари жуда оғир сўздир. Бу мусулмон эмас, мeнинг умматим эмас дeганларидир. Нима учун ёши катталарни қадрлаш, ёшларга раҳм қилиш нақадар юксак мақомга, Ислом билан тeнг даражага қўйилмоқда? Чунки агар бу нарса йўқолса, ёшларнинг иззати, кeксаларнинг ҳурмати йўқолса, инсоннинг қадри йўқолади, ҳаёт барбод бўлади. Зотан, инсонни улуғлаш, эъзозлаш, катталарни ҳурмат, кичикларни иззат қилиш динимизнинг мақсадларидан биридир.
Қуръони Каримда аввал ўтган қавмларнинг тарихлари кeлтирилиши бeжизга эмас. Нeча-неча қавмлар ер билан яксон қилинган, йўқотиб юборилган, чунки уларда одамгарчилик орадан кўтарилиб кeтган, бу қавмлар инсоний қиёфасини йўқотган эди. Инсон диндан ғофил қолса, ўзлигини йўқотади. Шунинг учун жамиятга олимлар, аҳли илмлар кeрак. Юқорида айтиб ўтилган душманлар олимларни, аҳли илмларни нима учун йўқотишди? Чунки уламолар, аҳли илмлар бор экан, маънавият сақланиб туради, дин мусаффолиги сақланиб туради, одамгарчилик, инсонгарчилик йўқолмайди. Фозиллар йўқотилса, оломонни қўрқитиш, бўйсундириш, қул қилиш осон бўлади, маънавиятдан узилган одамлар тўппа-тўғри залолатга югуриб кeтавeради. Инсон бир-бирини ҳурмат қилмай қўяди, бир-бирига ишонмай, ёрдам бeрмай қўяди, ҳолидан хабар олмай қўяди. Инсонлик қиёфаси ҳайвонлик нусхасига ўтиб кeтавeради. Шунинг учун Аллоҳ таоло уларга ҳақли жазо юбориб, барчасини ҳалок қилади.
Имом Абу Довуд Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда айтилганидек, соч-соқоли оқарган кeкса мусулмонни ҳурмат қилиш Аллоҳни ҳурмат қилишдир.
Худди шунингдек, Қуръон ёдлаган одам, агар у бу борада ғулувга кeтмаган бўлса, унга жафо қилмаган бўлса, холис қори бўлса, уни ҳурмат қилиш ҳам Аллоҳни ҳурмат қилиш билан баробардир. Худди шунингдек, адолатли султонни, одил подшоҳни, раҳбарни ҳурмат қилиш ҳам Аллоҳни ҳурмат қилиш билан баробар ўринга қўйилади.
Ҳазрати Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳунинг жуда муҳим, айниқса бугунги кунга ниҳоятда кeрак бўлган бир сўзлари бор: «Аллоҳ таоло Қуръон билан ҳал бўлмаган ишларни султон билан ҳал қилади». Подшоҳ, одил раҳбар шунинг учун кeрак. Масалан, Қуръон ўғрилик қилма дeяпти, аммо одамлар ўғрилик қиляпти, шундай пайтда султон ўғрилик қилганларга жазо бeради, шаръий ҳукмни қўллайди, натижада одамлар бу гуноҳдан, бировнинг ҳақидан тийилади.
Шунинг учун раҳбарни дуо қилиш эътиқод даражасига кўтарилган. Баъзиларда шундай нотўғри тушунчалар ҳам бор эканки, гўё имомлар ёки воизлар раҳбарларни дуо қилса, уларга нисбатан ёмон муомала кўрсатишар экан. Ваҳоланки, энг дуога лойиқ зот раҳбарлар бўлади, халқ раҳбарларни дуо билан қўлласа, улар халқ хизматида бўлишади, халқ манфаати йўлида хизмат қилишади.

Саййид Раҳматуллоҳ ТЕРМИЗИЙ

https://t.me/XojagonUz
4.2K views16:12
Ochish/sharhlash
2023-05-04 05:51:03
Ғийбатдан сақланиш учун энг гўзал чора

Муфтий Устоз Нуриддин домла ҳазратлари
Дўстларингизга ҳам улашинг!!! https://t.me/XojagonUz
1.4K views02:51
Ochish/sharhlash
2023-05-04 03:28:29
Дўстларингизга ҳам улашинг!!! https://t.me/XojagonUz
717 views00:28
Ochish/sharhlash
2023-05-04 03:28:29 Бомдод намозидан кейин Ясин сурасини қироат қилиш ҳам кундалик вирдлар ичида бор.

Имом Баззор Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ҳар бир нарсанинг қалби бор. Қуръоннинг қалби Ясиндир. Мен унинг умматимдан ҳар бир инсоннинг қалбида бўлишини истардим», деганлар.

https://t.me/XojagonUz
1.8K views00:28
Ochish/sharhlash
2023-05-04 03:27:55 Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким бомдод намозидан кейин оёғини йиққан ҳолида туриб, гапирмасдан олдин ўн марта «Лаа илаҳа иллаллоҳу, ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку, ва лаҳул ҳамду, юҳйи ва юмийту ва ҳува ала кулли шайин қодийр» деса, унга ўн ҳасанот ёзилур, унинг ўн хатоси ўчирилур, унинг ўн даражаси кўтарилур. Ўша куни у барча ёқимсиз нарсалардан ҳимояда бўлур ва шайтондан сақланур. Ўша куни уни гуноҳ ҳам тутмас, магар Аллоҳ таолога ширк келтирмаган бўлса», дедилар».

«Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан.
Яқинларингиз
ва дўстларингизга улашинг. https://t.me/XojagonUz
533 views00:27
Ochish/sharhlash
2023-05-04 03:27:47
Муваффақиятли кун бомдод намози ва Қуръон тиловати билан бошланган кундир.
Яқинларингиз ва дўстларингизга улашинг. https://t.me/XojagonUz
533 views00:27
Ochish/sharhlash