Get Mystery Box with random crypto!

XazonRezgi (Official Channel)

Telegram kanalining logotibi xazon_rezgi — XazonRezgi (Official Channel) X
Telegram kanalining logotibi xazon_rezgi — XazonRezgi (Official Channel)
Kanal manzili: @xazon_rezgi
Toifalar: Din , Maslahatlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 10.73K
Kanalning ta’rifi

Ассалому алайкум. Хазонрезгининг телеграмм каналига хуш келибсиз!
Каналдан пост улашганда муаллиф номини ўчирманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
t.me/Xazon_Rezgi

Ratings & Reviews

1.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 2

2022-08-29 17:59:02 ​#ТОКИ_ҲАЁТ_ЭКАНМАН...

    Унинг ўзи мендан шуни сўради. Мен эса Таҳминага йўқ дея олмадим. Биласанми нимага ? -Камрон қилт этиб ютинди . Унинг оғир-оғир нафас олишидан гапиришга жуда қийналаётганлиги билинарди,- Фотима...Туғилажак фарзандимизнинг ҳаёти хавф остида эмиш. Яқинда Таҳминанинг қонидан аллақандай инфекция топилибди. Бу инфекция айнан ҳомиланинг беш ойлик бўлган вақтдан бошлаб намоён бўла бошлар экан. У сабаб бола вақтидан аввал туғилиши мумкин экан, онанинг ҳам, боланинг ҳам ҳаётига бирдек хавф солар эмиш. Шифокорлар "Ҳомила қиз бола бўлганда бунчалик қўрқмаган бўлардик , бироқ ўғил ҳомила жуда нозик бўлади, бу ёғига барча умид  Аллоҳдан" дейишибди. Эртага Таҳмина яна касалхонага ётади. Ҳомила етти ойлик бўлганда уни туғдириб олишар экан...
    У ёғини эса билмадим...

   - Камрон ака! - ўгирилган Фотиманинг кўзлари жиққа ёш эди,- сиз қанақа одамсиз-а? Шунча гапни мендан қандай яширдингиз ?
    Нима мени шунчалар тошюрак деб ўйладингизми ? Сизни қаранг- у?
   - Мен ... Мен нотўғри тушунасан деб ...
   - Мени қандай тушунишимнинг нима фарқи бор ? Гап гўдак ҳақида кетмоқда ? Яна она ҳақида хам! Таҳмина шу вақтгача икки марта касалхонада ётиб даволанди. Наҳотки шифокорлар шу чоққача ҳеч нарсани билишмаган, тахмин ҳам қилишмаганми ?
   - Айтдим-ку, бу инфекция ўзини кеч маълум қиларкан. Гапнинг қисқаси  эртага эрталаб Таҳминани касалхонага ётқизиб келиш керак экан.
   - Мен ҳам бораман ! - Фотиманинг овози қатъият билан жаранглади,- мен Таҳминани ўз кўзим билан кўрмасам бўлмайди.
   - Майли , ўзинг биласан,- бўшашганча жавоб берди Камрон, - эртага бирга борамиз унда.

   

   Кейинги кунларда Таҳминанинг анча ранги кетиб қолибди. Фотима уни кўриши билан юраги туз сепгандек ачиди :
   - Яхшимисиз ? Нималар бўляпти сизга? - деди у Таҳминанинг саломига алик олар экан.
     Таҳминанинг қош-киприклари рангсизланиб, оппоқ юзлари кўкимтир рангга кириб , лаблари пўрсиллаб шишиб кетибди.
    Фотима унга ҳомиладорлик чиндан ҳам қимматга тушаётганини , қорнидаги гўдак учун жонидан бурдалаб жон узиб улаётганини ҳис қилиб кўнгли орзиқиб кетди.
    Таҳмина хўрсинди.
     - Мен, - деди у кўзлари жиққа ёшга тўлиб ,- "Шундоқ ҳомиладор бўламан-у, тўлғоқ азобига чидасам  туғаман - қўяман" деб ўйлаган эканман. Аммо битта гўдакни дунёга келтириш осон иш эмас экан. Бувим доим "Одамдан одам бунёд бўлиши ҳазилми сенга ?!" дердилар-а.
    Фотима уни юпатишга бир сўз топа олмади. У кеча Камрондан Таҳминанинг аҳволини эшитгандан буён уни шу ишга кўндиргани учун ўзини айбдор ҳис қилар эди. "Ё Аллоҳ, - туни билан Яратганга илтижо қилиб чиқди Фотима ,- илойим икки жонни  соғ-у саломат кўрсатгин. Таҳмина эсон- омон қутилиб олсин. Гўдаккинанинг ҳам раҳмини ўзинг егин".
    Фотима тонгда Таҳминани  ҳомиладорлик рўйҳатига олган Муаззам Самадовнага қўнғироқ қилган , ундан ялиниб - ёлвориб бор ҳақиқатни айтишни ўтиниб сўраганди. Алал -оқибат Муаззам Самадовна ҳам Камрон айтган гапларни тасдиқлади.
    - Фотима опа ... Сизда гапим бор эди, - деди касалхонага йўлга тушиш олдидан Таҳмина ,- буни илтимос деса ҳам бўлади. Аммо бу илтимосига йўқ десангиз...- жувоннинг томоғига нимадир қадалди.
   - Гапираверинг тортинманг ,- Фотима Таҳмина билан учрашгач кечаги сурат билан боғлиқ гиналарнинг бари ҳозирги муаммо олдида арзимас , майда- чуйда муаммо бўлиб кўринаётган эди, шу сабаб у кундошининг дардига чин дилдан малҳам қўйишни истар эди.
    - Опа... Яна оз кунлардан кейин фарзандим туғилади. Шунга унинг туғилганлик гувоҳномасининг "отаси" деган жойи бўш қолмасин дегандим. Ўзимни ҳам "Мать одиночка" сифатида қайд этишлари жуда ҳунук ҳол бўлиши табиий.
    Фотима опа, келишув асосида шу жойгача етиб келдик. Аҳволни кўряпсиз. Мен ва гўдакнинг ҳаётимиз хавф остида. Опа , мен имкон қадар болани эсон- омон дунёга келиши учун ҳаракат қиламан . Аммо ўзимга бир гап бўлса ўғлимнинг туғилганлик гувоҳномасида "Нўъмонов  фалончи Камрон ўғли" деган ёзув туришини истар эдим.

- Яхши Тахмина... Бу масалани ҳозироқ ҳал қиламиз,- деди Фотима қатъият билан , - паспортингизни олиб чиқинг...

#давоми_бор       /66

   Муаллиф : Хазонрезги

@Xazon_Rezgi
6.2K views14:59
Ochish/sharhlash
2022-08-29 17:58:02 #ТОКИ_ҲАЁТ_ЭКАНМАН...

Улар билан келганларидан сўнг бафуржа гаплашиб олмасам бўлмайди.

Фотима , қани ўрнингдан тур ! Йўлларингга кўз тикиб кутадиган интизоринг бузрукворинг дийдорига пешвоз чиқ. Дадангни, аянгни тафтини ол. Унутма , бу дунёда нафақат жуфти-ҳалолсан , балки азизларинг учун азиз фарзанд ҳамдирсан.

Фотима оғир тин олди. Қаддини ростлади. Рўмолини тўғрилади-ю, дадил қадамлар билан хонани тарк этди.



Камрон Фотима ота- онасиникидан келганидан бир соатлар ўтиб уйга қайтди.

У Фотима ўзини кутиб олмаганига ҳайрон бўлиб ётоқхонага мўралади.

- Фотима , нима бўлди ? Туззукмисан ? - сўради Камрон аёлини ётокда ранги синиқиб , кайфиятсиз ҳолда ётганини кўриб .

- Ассалому алайкум,- аранг бош кўтариб беҳол шивирлади Фотима, - билмадим, нимагадир тобим йўқ.

- Дадамларни кўришга бораман дегандинг ? Бормадингми ?

- Бордим. Қайтишда Умаржон машинасида олиб келиб қўйди. У ерда яхши эдим. Уйга келиб тўсатдан тобим қочди.

- Ҳозир чой қўйиб юбораман. Қайноқ- қайноқ ичсанг ўзингга келиб қоласан,- деди куйинчаклик билан Камрон ,- сенга тоғнинг кўк мадор сомсасини олиб келдим. Униям иситиб бераман.

- Керакмас ,- Камронга дарҳол эътироз билдирди Фотима ,- менга иссиқ чой эмас , иложи бўлса яхдек сув беринг. Юрагим куйиб кетяпти.

Фотима охирги сўзларини шунчалар дардга тўлиб айтди-ки , Камрон чиқиб кетаётган жойида тўхтади, ранги қув оқарди, аммо бир сўз демай ўйланганча йўлида давом этди. Кўп ўтмай у қўлида бир бокал илиқ гилос шарбати билан хонага қайтди :

- Буни ичгин- чи ? Жуда яхдек эмас . Хона ҳароратида ...- у бокални Фотимага тутар экан пешонасига кафт босди ,- иссиғинг йўқми ишқилиб ?

- Йўўўқ ...

- Пешонанг муздек . Менимча юрагинг безовта қилган шекилли ,- деди Камрон Фотимага ачинганча ,- шифокорга олиб борайми ?

Фотима бош чайқади :

- Юришга ҳолим йўқ. Бошим ҳам айланиб кетяпти.

- Ундай бўлса тез ёрдам чақираман,-деди Камрон ўрнидан чаққонлик билан қўзғалиб .

- Керакмас. Бироз ётсам туззук бўлиб қоламан, - хўрсинди Фотима ,- шарбат ичиб анча ўзимга келиб қолдим.

Камрон Фотиманинг қўлидан бўшаган бокални олиб дераза токчасига қўйди. Ўзи ўринга қайта чўзилган Фотиманинг ёнига чўкди. Фотима унга бир сўз демай орқасига ўгирилиб ётиб олди.

- Буни қаранг "Тоғда яхши дам олиб келдингизми ?" деб сўрамабман,- деди у ўша ётишда эрининг юзига қарамай,- оғайнилар билан дам олишга чиққаннинг гашти бошқача-да.

Камрон оғир хўрсинди:

- Фотима ... Сенга бир гап айтмоқчи эдим.

- Айтаверинг... - ўгирилмасдан шивирлади Фотима

- Биласанми , бу гапни қандай айтишни билмаяпман.

Фотима индамади. У Таҳминанинг бояги қилиғидан юраги пора- пора бўлиб кетган , бироқ ундан эмас ,балки Камрондан жуда қаттиқ хафа бўлган эди. "Ишонган тоғда кийик ётмас эканда" -дея изтироб билан ўйлар эди у,- ана Камрон аканинг айнишларига етти ой кифоя қилди . Ёлғончилик муборак бўлсин , Камрон ака !" Ана шундай хаёллар исканжаси Фотимани ҳолдан тойдирганди. У уйига кирар- кирмас базўр ётоғига етиб олган эди.

- Фотима... Мен ... Мен сени алдадим ,- Фотиманинг мижжаларига ёш қалқди . Камрон эса титроқ овоз билан сўзида давом этди,- мен тоққа оғайниларим билан чиқмаган эдим. Хуллас ... Мен у ерга Таҳминани олиб бордим...

- Яхши қилибсиз ... Аммо нега бу сўзларни менга айтяпсиз ? Таҳминани олиб боришга борибсиз ? Мароқли дам олиб келган бўлсангиз бўпти- да. Ёпиқли қозон ёпиқли қолаверсин эди,- алам билан шивирлади Фотима

- Фотима ... Мен шундай қилишга мажбур бўлдим. Аввалига изтироб чекмагин деб буни сенга айтмоқчи эмасдим. Бироқ айбдорлик ҳисси юрагимни эзиб юборди. Сен шундай аелсан- ки , босган ҳар бир қадамим , олаётган ҳар ютум нафасимдан ҳам менинг ичимда кечаётган ғалаёнлардан хабардор бўла оласан. Шу сабаб ҳам виждон азобида қийналмай деб , қолаверса кўнглим барибир ҳаммасини сотиб қўяди деб бўлган воқеани борича сенга ўзим тан олиб айтиб берай дегандим.
Хуллас мен Таҳминани тоғга олиб бордим.

@Xazon_Rezgi /65
5.8K views14:58
Ochish/sharhlash
2022-08-29 17:57:01 ​#ТОКИ_ҲАЁТ_ЭКАНМАН...     - Шундай дегин ? Майли , бу ёғига Аллоҳнинг ўзи  бир йўл кўрсатар. Сен-чи , анави жавондаги пулдан етарлича олиб ўғлингга бериб юбор. Бояги гап- гап.  Келинга туззукроқ қарасин .    - Хўп бўлади , Додаси . Айтганингиздек бўлади.…
5.9K views14:57
Ochish/sharhlash
2022-08-29 15:55:06
#ТОКИ_ҲАЁТ_ЭКАНМАН...

#Нилуфар_Абдукаримовадан

Раҳмат, Нилуфархон. Жуда чиройли клип чиқибди.

Каналга обуна бўлинг :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
6.1K views12:55
Ochish/sharhlash
2022-08-29 09:25:05

Обидова Гулнозахон 1997 йил 7 октябрда Андижон шахар туғилган. Хозир қизим Кореяда юрак клапини ялиғланиш оқибатида тез шошилинч тарзида операция қилинди, қизими суғуртаси йўқлиги сабабли операция пули ва шу кунгача касалхонадаги муолажаларига 35 минг $ хисоб чиқариб беришди, суғуртаси йўқлиги сабабли ўта қимматга тушяпти бу хисоб бугунгача қизим яна 1 ой касалхонда ётади .Касалхонага хар кунлик тўлови 1 ярим миллион Вон .

Бемор сизни  моддий  ёрдамизга  мухтож.
АЛЛОҲ розилиги  учун  ёрдам  беринг. Ажр савоби  АЛЛОҲДАН  ИНША  АЛЛОҲ  !!!

@SAXIYLAR_UZ
КАРТА    РАҚАМЛАР
Уз Кард Хамкор банк

8600 1204 2526 9142
Ашурова З.

Хамкор банк Узкард
  
5614 6818 2020 4620
Ашуроаа  З. номида

Агробанк  Хумо  "visa"  ўрнида
 
9860 0366 5502 6023
  S. Ashurov

  ПАЙНЕНТ РАКАМ
      
+998 99 430 24 50

   АДМИН  @Firdavs188

     Эхсон хисоботлар
        
    @Shifoiy_uz
   
    @Saxiylar_uz
    @AZAN_UZZ
6.2K views06:25
Ochish/sharhlash
2022-08-29 09:24:51 ​#РУҲШУНОС
(давоми)

яхши тарбия кўрган ва муҳаббати туфайли у ерларга бориб қолган. , барча далиллар шу хулосага олиб келади Руҳшунос бемажол сўради:
- Қайси олийгоҳни тугатгансиз?
Мен жавоб бердим.
-Техника йўналиши бўйича.
- Лекин... Ҳайрон бўлди у .
- Амалиётни ҳаётда ўтаганман, ҳалиям ўтаяпман.
Охирги юриш қолди :
- Мениям чизган расмимни бир кўриб бера оласизми?
У расмимни журъатсизланиб қўлига олди. Расмда фақат қора рангдан фойдалангандим.
Узоқда ғира -шира уй.Уни туманлар чулғаган. Тепада қора булут, ёғай- ёгай деб турибди. Расмни икки четини тиконли узун ниҳоллар ўраб олган... Бори шу.
У буни қандай тушунтиришни билмай довдиради. Кейин ҳужумга ўтди
- Сиз жудаям ..... У сўз тополмай қийналди.
- Қитмир десангиз мос келади
Унга ёрдамга шошилдим.
- Шундай расм чизгансизки, 99 та маъно чиқарса бўлади.
Ҳа , у ҳам анча яхши ўқиган кўринади. Майли , етар шунча қийнаганим.
- Буниси тўғри фақат кайфиятга қараб,- ён босдим мен. - бугун эса ҳаммани айтганини қилишга мажбур эмасман демоқчийдим.
Ҳа айтганча,"кўнглимга кириш жуда қийин, чиқиш эса ундан ҳам"-
бу иккинчи вариант. Ҳали нақд 97 таси бор...
Семинар яхши ўтди. Ҳамма бир дарс олиб кетди. Руҳшунос ҳам...

Муаллиф: Хазонрезги

Каналимизга обуна бўлинг
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
6.1K views06:24
Ochish/sharhlash
2022-08-29 09:24:37 #РУҲШУНОС
(ҳикоя)

Бир куни вилоят миқёсида ўтказиладиган семинар- тренингда қатнашишга тўғри келди. Ҳар хил бўлимлар билан ташкиллаштирилган тренингнинг охирида руҳшунос дарс ўта бошлади:
- Стол устига қўйилган қоғоз ва қаламлардан фойдаланиб, ўзингиз орзу қилган уйни расмини чизинг. Мен сизларни характерингиз ҳақида маълумот бераман.
Хамма қоғозга эгилди. Бир оздан кейин унинг столи атрофи семинар қатнашчилари
билан тўлди . Ҳамма ўзига таъриф эшитишга шошиларди. Навбат кўп. Ҳар доимги қиладиган ишим: кузат-и-и-иииб ўтирибман...
- Сизни орзулариз жуда кўп экан, келажакда уларга эриша оласиз, жаҳонда кечаётган сиёсий воқеалардан хабардорсиз, мехмоннавозсиз...
Мийиғимда кулиб ўтирибман. Тўғрида бунақа башоратни мен ҳам айта оламан.
Ўзига таъриф берилаётган йигитнинг оғзи қулоғида. Боя у чизган расмни кўрувдим, буни айтиш унча қийин эмас-ку. Нохос руҳшуноснинг кўзи менга тушди:
- СИЗГА қизиқмас шекилли?
- Аксинча,жудаям қизиқ!
- Ўхшамаяпти?!
- Нега унақа деб ўйлаяпсиз, биласизми, ҳозир СИЗ туфайли ўзимни руҳшунослигимни билиб қолдим, тўғрироғи кашф қилдим, бунинг учун СИЗГА катта раҳмат!
Рухшунос мени калака қилаяпти деб ўйлади шекилли ранги ўчди:
- Билсам бўладими бу тўхтамга қаердан келиб қолганингизни?
- Бажонидил,
Халиги йигитнинг қўлидаги қоғозга чўзилдим:
-Биринчидан, келажакда хамма орзусига эришади, буни қоғозга қарамай айта оламан, чунки олдин мақсад қўйилади, кейин харакат, тўғри айримлар эришмаслиги мумкин, лекин бу йигит эмас, уни шу семинарда қатнашаётганини ўзиям нимага қодирлигини кўрсатади. Жаҳон сиёсатини сири оддий, томида паробал турибди, меҳмон кутишни яхши кўришига келсак, биринчидан қайси ўзбек мехмон кутишни ёмон кўради, иккинчидан чизган уйининг эшигиям , деразалариям очиқ...
Руҳшуноснинг тоқати тоқ бўлди:
- Бу таҳлилни мен қилдим, қани шунақа зўр бўлсангиз буниям бир кўрингчи?
Ўхў, ўйин қизияпти-ку, менга бу ёқади! Руҳшунос атайдан мендан узоқроқда ўтирган аёлни чизган расмини столга ташлади. Мен аёлга бир назар ташладим ва расмга эгилдим:
- Хўш , бу аёл кўнгил одами (бу маълумотни аёлдан расмидан эмас кўринишидан олдим, чунки сочларини худди шоираларникига ўхшаб турмаклабди), ундан кейин ниҳоятда камсуқум ( кийимларида лоақал бирорта ҳашамат детали йўқ) , лекин вақтида жуда баланд доирада тарбия кўрган. ( кийимни ҳашаматсиз ва шунчалик келиштириб кийиш ҳаммани ҳам қўлидан келавермайди) , ўзларини аёл сифатида эмас ,мураббий сифатида кўришларини ҳоҳлайди ( сабаби бирортаям тилла тақинчоқ тақмаган, бу аёллик назокатини "бўрттирмаслик" қоидаси ), тажрибаси жуда катта( катта бўлади-да, шу ёшга кирганидан кейин).Энди расм бўйича ишлашни бошладим) кўнгли жудаям нозик ва хокисор , буни уйини олдидаги майда гуллардан ва чечаклардан билсак бўлади, мехмонларни огоҳлантиришсиз келишларини ёқтирмайди, деразалари очиқ ва эшиклари ёпиқ, кўп хаёл суришни ёқтиради, мусиқаниям, (ҳовлини бир четида мажнунтол расми чизилибди ), уйлари тоғ бағрида бўлиши керак ( икки, учта каттароқ тошларни йўл четида кўряпман), уйлари баландда, ҳовли пастроқда- у жойлар зах эканлигидан дарак, у ердан кўчмоқчи эмаслар, чунки уй атрофи жуда чиройли дизайнда безатилган Орзуларидаги уй халиям қишлоқнинг бир четида эканлига қараганда у ерда ширин ва армонли хотиралари бор, агар бу хотира қадрли бўлмаганда ёки бу хотирага боғлиқ одамни йўқотмаганларида роҳатда ўтказиладиган чоғларини шаҳар ёки туман марказида ташкил қилган бўлардилар.
Шу ерга келганда атрофимдаги нафас товушлари аниқроқ эшитила бошлади, бошимни кўтардим ва у аёлни кўзларидаги ифодани кўриб бир лаҳза тараддудланиб қолдим. Изтироб, айрилиқ, муҳаббат ... кўз ёшлари ортида мавжланарди лекин барибир охирги ҳукмни ўқишдан қайтаролмади:
- Бу аёлни кўнглини оғритган одам узоғи уч кунда жазосини олади, гарчи буни улар ҳоҳламасалар ҳам. Аёлга ўқ теккандек, бир учиб тушди. Бу гапимни тўғрилигидан дарак эди. ( Қаердан билдинг дедингизми, аёл буюк муҳаббат билан севган ва уни йўқотган, натижада у мазлумга айланган, мазлумнинг оҳи эса етти фалакни куйдиради, гуноҳкорни жазолаш нима бўлибди?)
- Умуман олганда бу аёл жуда
6.0K views06:24
Ochish/sharhlash
2022-08-29 09:24:16 ​#шукр

Кимдан камим бор ...

Қодир Эгам беназирим,
Ўзгага қилмагинг зор,
Измингдадир гул тақдирим,
Кимдан камим бор?!

Банданг қилиб яратганим,
Лол қилганим, сайратганим,
Ҳақ йўлига қаратганим,
Кимдан камим бор?

Гоҳи ҳушҳол, гоҳи дардманд,
Гохи шабнам, гоҳи гардман,
Гоҳи ўксик, гоҳи мардман,
Кимдан камим бор?

Маҳзун ўзим, мафтун ўзим,
Забун ўзим, чарх-дун ўзим,
Ярим ўзим, бутун ўзим,
Кимдан камим бор?

Кулган менман, куйган менман.
Кечган менман, суйган менман,
Ёйган менман, уйган менман,
Кимдан камим бор?

Бирда қилдек толаман мен,
Бирда кўзда жоламан мен,
Сатрларда ноламан мен,
Кимдан камим бор?

Алҳамдиллоҳ -доим зикрим,
Нурли қилган онгим, фикрим,
То киёмат сенга шукрим,
Кимдан камим бор ?

Хазонрезги

Каналга обуна бўлинг :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
6.0K views06:24
Ochish/sharhlash
2022-08-29 09:24:05 ​#кун_дуоси

Аллоҳим!
Ризқим осмонда бўлса, туширгин.
Ерда бўлса, чиқаргин.
Узоқда бўлса, яқин қил.
Яқинда бўлса, осон қил.
Оз бўлса, кўпайтиргин.
Кўп бўлса, баракотли қил.

"Саодатга етакловчи ҳикматлар"

Каналимизга обуна бўлинг
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
6.0K views06:24
Ochish/sharhlash
2022-08-28 19:21:48 #хайрли_оқшом

Мана умр китобимизнинг яна бир кун деб аталмиш гўзал саҳифасига имзо чекдик.

Ўйлайманки , бугунги кун бесамар кетмади .
Агар орамизда бугун кун бўйи кимгадир яхшилик қила олмадим деб ўкинган киши бўлса шуни билсинки , кун бўйи бировга ёмонлик қилмаган бўлса , бу ҳам катта яхшилик ...

Эртага эса ...

Эртага барини бошидан бошлаймиз .

Яна бир гўзал тонгни умримизнинг яна бир янги саҳифаси билан...

Оқшомингиз осуда ўтсин , қадрдон ...

Оппоқ субҳгача ...

Хазонрезги

Каналга обуна бўлинг :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
7.5K views16:21
Ochish/sharhlash