Get Mystery Box with random crypto!

​#РУҲШУНОС (давоми) яхши тарбия кўрган ва муҳаббати туфайли | XazonRezgi (Official Channel)

​#РУҲШУНОС
(давоми)

яхши тарбия кўрган ва муҳаббати туфайли у ерларга бориб қолган. , барча далиллар шу хулосага олиб келади Руҳшунос бемажол сўради:
- Қайси олийгоҳни тугатгансиз?
Мен жавоб бердим.
-Техника йўналиши бўйича.
- Лекин... Ҳайрон бўлди у .
- Амалиётни ҳаётда ўтаганман, ҳалиям ўтаяпман.
Охирги юриш қолди :
- Мениям чизган расмимни бир кўриб бера оласизми?
У расмимни журъатсизланиб қўлига олди. Расмда фақат қора рангдан фойдалангандим.
Узоқда ғира -шира уй.Уни туманлар чулғаган. Тепада қора булут, ёғай- ёгай деб турибди. Расмни икки четини тиконли узун ниҳоллар ўраб олган... Бори шу.
У буни қандай тушунтиришни билмай довдиради. Кейин ҳужумга ўтди
- Сиз жудаям ..... У сўз тополмай қийналди.
- Қитмир десангиз мос келади
Унга ёрдамга шошилдим.
- Шундай расм чизгансизки, 99 та маъно чиқарса бўлади.
Ҳа , у ҳам анча яхши ўқиган кўринади. Майли , етар шунча қийнаганим.
- Буниси тўғри фақат кайфиятга қараб,- ён босдим мен. - бугун эса ҳаммани айтганини қилишга мажбур эмасман демоқчийдим.
Ҳа айтганча,"кўнглимга кириш жуда қийин, чиқиш эса ундан ҳам"-
бу иккинчи вариант. Ҳали нақд 97 таси бор...
Семинар яхши ўтди. Ҳамма бир дарс олиб кетди. Руҳшунос ҳам...

Муаллиф: Хазонрезги

Каналимизга обуна бўлинг
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g