Get Mystery Box with random crypto!

#РУҲШУНОС (ҳикоя) Бир куни вилоят миқёсида ўт | XazonRezgi (Official Channel)

#РУҲШУНОС
(ҳикоя)

Бир куни вилоят миқёсида ўтказиладиган семинар- тренингда қатнашишга тўғри келди. Ҳар хил бўлимлар билан ташкиллаштирилган тренингнинг охирида руҳшунос дарс ўта бошлади:
- Стол устига қўйилган қоғоз ва қаламлардан фойдаланиб, ўзингиз орзу қилган уйни расмини чизинг. Мен сизларни характерингиз ҳақида маълумот бераман.
Хамма қоғозга эгилди. Бир оздан кейин унинг столи атрофи семинар қатнашчилари
билан тўлди . Ҳамма ўзига таъриф эшитишга шошиларди. Навбат кўп. Ҳар доимги қиладиган ишим: кузат-и-и-иииб ўтирибман...
- Сизни орзулариз жуда кўп экан, келажакда уларга эриша оласиз, жаҳонда кечаётган сиёсий воқеалардан хабардорсиз, мехмоннавозсиз...
Мийиғимда кулиб ўтирибман. Тўғрида бунақа башоратни мен ҳам айта оламан.
Ўзига таъриф берилаётган йигитнинг оғзи қулоғида. Боя у чизган расмни кўрувдим, буни айтиш унча қийин эмас-ку. Нохос руҳшуноснинг кўзи менга тушди:
- СИЗГА қизиқмас шекилли?
- Аксинча,жудаям қизиқ!
- Ўхшамаяпти?!
- Нега унақа деб ўйлаяпсиз, биласизми, ҳозир СИЗ туфайли ўзимни руҳшунослигимни билиб қолдим, тўғрироғи кашф қилдим, бунинг учун СИЗГА катта раҳмат!
Рухшунос мени калака қилаяпти деб ўйлади шекилли ранги ўчди:
- Билсам бўладими бу тўхтамга қаердан келиб қолганингизни?
- Бажонидил,
Халиги йигитнинг қўлидаги қоғозга чўзилдим:
-Биринчидан, келажакда хамма орзусига эришади, буни қоғозга қарамай айта оламан, чунки олдин мақсад қўйилади, кейин харакат, тўғри айримлар эришмаслиги мумкин, лекин бу йигит эмас, уни шу семинарда қатнашаётганини ўзиям нимага қодирлигини кўрсатади. Жаҳон сиёсатини сири оддий, томида паробал турибди, меҳмон кутишни яхши кўришига келсак, биринчидан қайси ўзбек мехмон кутишни ёмон кўради, иккинчидан чизган уйининг эшигиям , деразалариям очиқ...
Руҳшуноснинг тоқати тоқ бўлди:
- Бу таҳлилни мен қилдим, қани шунақа зўр бўлсангиз буниям бир кўрингчи?
Ўхў, ўйин қизияпти-ку, менга бу ёқади! Руҳшунос атайдан мендан узоқроқда ўтирган аёлни чизган расмини столга ташлади. Мен аёлга бир назар ташладим ва расмга эгилдим:
- Хўш , бу аёл кўнгил одами (бу маълумотни аёлдан расмидан эмас кўринишидан олдим, чунки сочларини худди шоираларникига ўхшаб турмаклабди), ундан кейин ниҳоятда камсуқум ( кийимларида лоақал бирорта ҳашамат детали йўқ) , лекин вақтида жуда баланд доирада тарбия кўрган. ( кийимни ҳашаматсиз ва шунчалик келиштириб кийиш ҳаммани ҳам қўлидан келавермайди) , ўзларини аёл сифатида эмас ,мураббий сифатида кўришларини ҳоҳлайди ( сабаби бирортаям тилла тақинчоқ тақмаган, бу аёллик назокатини "бўрттирмаслик" қоидаси ), тажрибаси жуда катта( катта бўлади-да, шу ёшга кирганидан кейин).Энди расм бўйича ишлашни бошладим) кўнгли жудаям нозик ва хокисор , буни уйини олдидаги майда гуллардан ва чечаклардан билсак бўлади, мехмонларни огоҳлантиришсиз келишларини ёқтирмайди, деразалари очиқ ва эшиклари ёпиқ, кўп хаёл суришни ёқтиради, мусиқаниям, (ҳовлини бир четида мажнунтол расми чизилибди ), уйлари тоғ бағрида бўлиши керак ( икки, учта каттароқ тошларни йўл четида кўряпман), уйлари баландда, ҳовли пастроқда- у жойлар зах эканлигидан дарак, у ердан кўчмоқчи эмаслар, чунки уй атрофи жуда чиройли дизайнда безатилган Орзуларидаги уй халиям қишлоқнинг бир четида эканлига қараганда у ерда ширин ва армонли хотиралари бор, агар бу хотира қадрли бўлмаганда ёки бу хотирага боғлиқ одамни йўқотмаганларида роҳатда ўтказиладиган чоғларини шаҳар ёки туман марказида ташкил қилган бўлардилар.
Шу ерга келганда атрофимдаги нафас товушлари аниқроқ эшитила бошлади, бошимни кўтардим ва у аёлни кўзларидаги ифодани кўриб бир лаҳза тараддудланиб қолдим. Изтироб, айрилиқ, муҳаббат ... кўз ёшлари ортида мавжланарди лекин барибир охирги ҳукмни ўқишдан қайтаролмади:
- Бу аёлни кўнглини оғритган одам узоғи уч кунда жазосини олади, гарчи буни улар ҳоҳламасалар ҳам. Аёлга ўқ теккандек, бир учиб тушди. Бу гапимни тўғрилигидан дарак эди. ( Қаердан билдинг дедингизми, аёл буюк муҳаббат билан севган ва уни йўқотган, натижада у мазлумга айланган, мазлумнинг оҳи эса етти фалакни куйдиради, гуноҳкорни жазолаш нима бўлибди?)
- Умуман олганда бу аёл жуда