Get Mystery Box with random crypto!

​#шукр Кимдан камим бор ... Қодир Эгам беназирим, Ўзгага қил | XazonRezgi (Official Channel)

​#шукр

Кимдан камим бор ...

Қодир Эгам беназирим,
Ўзгага қилмагинг зор,
Измингдадир гул тақдирим,
Кимдан камим бор?!

Банданг қилиб яратганим,
Лол қилганим, сайратганим,
Ҳақ йўлига қаратганим,
Кимдан камим бор?

Гоҳи ҳушҳол, гоҳи дардманд,
Гохи шабнам, гоҳи гардман,
Гоҳи ўксик, гоҳи мардман,
Кимдан камим бор?

Маҳзун ўзим, мафтун ўзим,
Забун ўзим, чарх-дун ўзим,
Ярим ўзим, бутун ўзим,
Кимдан камим бор?

Кулган менман, куйган менман.
Кечган менман, суйган менман,
Ёйган менман, уйган менман,
Кимдан камим бор?

Бирда қилдек толаман мен,
Бирда кўзда жоламан мен,
Сатрларда ноламан мен,
Кимдан камим бор?

Алҳамдиллоҳ -доим зикрим,
Нурли қилган онгим, фикрим,
То киёмат сенга шукрим,
Кимдан камим бор ?

Хазонрезги

Каналга обуна бўлинг :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g