Get Mystery Box with random crypto!

РАСМИЙ МУНОСАБАТ Жорий йилнинг 8 май куни “Телеграм” ижтимоий | ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИ УЧУН

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Жорий йилнинг 8 май куни “Телеграм” ижтимоий тармоғининг бир-неча каналлари орқали “Видеодаги аёл Бухоро вилояти, Қоракўл туманидаги 4-мактаб психологи экан” номли пост эълон қилинди.

Ушбу видеолавҳа юзасидан Қоракўл тумани ҳокимлиги ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилади:

Дастлабки ўрганишлар натижасида видеолавҳада тасвирланган аёл Қоракўл тумани 4-мактаб психологи эмаслиги аниқланди.

Мазкур ҳолатни батафсил ўрганиб чиқиш мақсадида тегишли соҳа вакилларидан иборат таркибда алоҳида ишчи гуруҳи тузилди. Мазкур ишчи гуруҳининг ўрганиш якунлари юзасидан қўшимча маълумот берилади

Шу ўринда ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан вазиятга аниқлик киритилгунига қадар видеодаги ҳолатни турлича талқин қилмасликларини сўраб қоламиз.

Қоракўл тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari