Get Mystery Box with random crypto!

Oqqo'rg'on TADBIRKORLARI

Telegram kanalining logotibi xabarb — Oqqo'rg'on TADBIRKORLARI O
Telegram kanalining logotibi xabarb — Oqqo'rg'on TADBIRKORLARI
Kanal manzili: @xabarb
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 2
Kanalning ta’rifi

Oqqo'rg'on TADBIRKORLARI

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 7

2021-10-18 14:28:46 Куни-кеча кун.узда эълон қилинган мақолада шифохонага фарзандларини олиб келган оналар 3-4 соатлаб навбат кутишаётгани айтилган.

Дарҳақиқат бу муоммога деярли барча оналар дуч келади. Ишлайдиган ота-она учун фарзандини поликлиникага обориш ҳам бир ташвиш. Ота-она фарзандини поликлиникага обориш учун ишидан неча соатга жавоб сўрашини ҳам билмайди. Чунки поликлиникага бориш вақти аниқ бўлсада қачон чиқиши номаълум... Сабаби оддий узундан-узун тартибсиз навбатлар.
Албатта бу каби муоммолар ҳам давлат раҳбарининг эътиборидан четда қолгани йўқ.

Шавкат Мирзиёв жорий йил имзолаган “Соғлиқни сақлаш соҳасида рақамлаштириш ишларини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 5000-сонли қарорида:
Соғлиқни сақлаш соҳасини рақамлаштириш;
Ахборот тизимлари ягона комплексини жорий этиш;
Бошқарув жараёнидаги ортиқча тартиб-тамойилларни қисқартириш;
Аҳолига хизматлар кўрсатиш сифатини ошириш;
Тиббиёт ходимларининг иш самарадорлигини таъминлаш, шунингдек, ушбу йўналишда қабул қилинган рақамли трансформация қилиш дастурларини самарали амалга ошириш кўзда тутилган.

“Соғлиқни сақлаш соҳасини комплекс ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 5124-сонли Президент қарорига мувофиқ юқорида белгиланган вазифалар 2021-2023 йиллар мобайнида босқичма-босқич амалга ошириш режалаштирилган. Демак 2023 йилга келиб соғлиқни сақлаш соҳасида бу каби муоммолар тўлиқ бартараф этилади.

@xabarb
4.6K viewsedited  11:28
Ochish/sharhlash
2021-10-15 15:58:17 ​​Кеча, 14 октябрь куни Ш.Мирзиёев Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг навбатдан ташқари мажлисида кузатувчи мақомида нутқ сўзлади

Давлатимиз раҳбари ўз нутқида глобал аҳамиятга эга долзарб масалаларни кўтариш билан бир қаторда, ЕОИИ билан амалий ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини белгилаб берди:
савдо-иқтисодий алоқаларни ошириш. Савдо тўсиқларини бартараф этиш, қоида ва стандартларни уйғунлаштириш бўйича йўл харитасини ишлаб чиқиш;
саноат кооперациясини чуқурлаштириш орқали минтақалараро қўшилган қиймат занжирларини яратиш бўйича ҳамкорликни кенгайтириш. “Иннопром” кўргазмаси ҳар йили ўтказилади;
транспорт коридорлари ва логистика инфратузилмасини такомиллаштириш;
озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ЕОИИ давлатларининг рақобатбардош устунликлари асосида бу соҳада ўзаро ҳамкорлик қилишнинг янги нуқталарини излаш.
тезлаштирилган рақамлаштириш ва электрон тижоратни кенгайтириш. Тажриба ва илғор технологиялар билан ўзароалмашиш.
Оролбўйида минтақасидаги қўшма лойиҳалар ва иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш соҳасидаги мувофиқлаштирув.

@xabarb
4.7K viewsedited  12:58
Ochish/sharhlash
2021-10-13 20:23:38
«Заковат»да тарихий лаҳзалар. Президент ва билимдонлар

«Заковат» ўйинларига ташриф буюрган Президентимиз Ўзбекистон тарихида илк бор жамоатчилик олдида фармонга имзо чекди. «Заковат» турнири ғолиблари шу жойнинг ўзида давлат мукофотлари билан тақдирланди.
4.5K views17:23
Ochish/sharhlash
2021-10-10 20:09:57
Расмларда чет элмас, ўзимизни Бухорода бўвотган Заковат суперфинали акс этган

Ҳар бир гуруҳга 10 миллион сўм миқдорида мукофот топширилган.

Бугун ҳам ўйинлар давом этмоқда. Иккинчи ўринларни эгаллаган жамоаларга 20 миллион, биринчи ўрин учун 100 миллион сўмдан мукофот берилади.

Ласетти берилади, дган гапларам бор. Бунақада канални йиғиштириб, китоб ўқишни бошлаворамиз шекилли

@xabarb
6.3K views17:09
Ochish/sharhlash
2021-10-08 20:13:05
#Дахшат #ўқишкерак
Йил бошидан буён 1700га яқин одам авариялар қурбони бўлган. 1700та қабр қандай бўлишини видео орқали тасаввур қилинг. Даҳшат-а?!

Аслида бу муаммонинг ечимини топиш қийин эмас. Йўллар инфратузилмасини яхшилаш, ҳайдовчилик гувоҳномаси олишда коррупцияни йўқотиш (имтиҳонларни ўта қиммат, инсон омилисиз топшириш) ва йўллардаги қоидабузарликлар учун жарималар миқдорини кескин ошириш. Мана шу учта йўналиш қаттиқ назорат билан тўлиқ ижроси таъминланса ҳайдовчилар биринчи навбатда масъулиятли ва эҳтиёткор бўлишарди ва ўлимлар сони ҳам камайган бўлармиди...

@xabarb
5.8K viewsedited  17:13
Ochish/sharhlash
2021-10-07 09:59:48 Шавкат Мирзиёев Сирдарёдаги ҳал қилиниши лозим бўлган муаммоларни санаб ўтди.

«Бугунги кунда вилоятда 40 минг нафар аҳоли ишсиз. Бунга қўшимча равишда ҳар йили меҳнат бозорига 15 минг нафар ёшлар кириб келмоқда. 30 минг оила доимий даромад манбаига эга эмас.

Соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотларнинг янги даври Сирдарёдан бошланганидан хабарингиз бор. «Хонадонбай» ўтказилган хатловлар натижасида, вилоятда 282 минг нафар (33 фоиз) аҳолида сурункали касалликлар аниқланди. Шундан, 25 минг нафар аҳолида – юрак-қон томир, 17 мингида – эндокрин, 28 мингида – нафас йўллари, 20 мингида – ошқозон-ичак, 21 минг нафарида буйрак бўйича сурункали касалликлар бор.

Бугунги кунда вилоятдаги энг долзарб масалалардан бири – 5 мингдан зиёд оила уй-жойга муҳтож. Ҳар йили улар сафига яна минглаб янги оилалар қўшилмоқда. Шунингдек, 136 та маҳалладаги ичимлик суви таъминоти талаб даражасида эмас.

Йўл-транспорт, канализация ва бошқа инфратузилмалар бўйича ҳам, аҳолида кўплаб эътирозлар мавжуд.

Вилоятда 83 та мактаб қувватига нисбатан 1,5-2 баробар кўп юклама билан ишламоқда. 8 та маҳаллада боғча умуман йўқ.

@xabarb
2.4K views06:59
Ochish/sharhlash
2021-10-05 14:49:23
Smartfonlar brendi realme 3 ta C21Y telefonini sovgʻa qiladi!

Ustoz kuni munosabati bilan tanlov 1-oktabrda boshlanib 9-oktabrgacha davom etadi

Shartlar juda ham oson:
• @realmeuzbekistan akkauntiga obuna boʻling
• tanlov postini Storiesga joylashtiring va belgila @realmeuzbekistan belgilang
• izohlarda talabalik hayotingizdagi eng yorqin lahzalar haqida hikoyani yozib qoldiring

realme akkauntiga tezroq o‘ting va faol bo‘ling:
https://www.instagram.com/realmeuzbekistan/
2.4K views11:49
Ochish/sharhlash
2021-10-05 13:04:40
Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов Шавкат Мирзиёев ҳақида:

- Биз бир-биримиз билан 2007 йилдан бери танишмиз. У вақтда бошқа вазифаларда иш олиб борганмиз. Очиқ гапирсам, мен Шавкат Мирзиёевни масъулиятли раҳбар, ўз ишининг билимдони ва умуман инсон сифатида ҳурмат қиламан. У бизга кўп амалий ёрдам берган. Битта мисолни келтирмоқчиман, Шавкат Миромонович маслаҳатига кўра, пахта етиштиришга янгича ёндашиб, қишлоқ хўжалигида сезиларли ўсишга эришдик.

@xabarb
2.5K viewsedited  10:04
Ochish/sharhlash
2021-10-04 13:56:43 Шавкат Мирзиёевнинг сайловчилар билан учрашувларда аҳамият берган бир жиҳатим — қаерга борса, ўша ерда яшаб ўтган ҳамда ўтирганлар учун умуман кутилмаган бирор тарихий шахс ҳақида эслаб ўтмоқда. Масалан, Андижон вилояти сайловчилари билан учрашув вақтида тилга олинган исм — Миркомилбой бўлди. Хўш, у ким бўлган?

Миркомил Мирмўминбоев XIX аср охири — XX аср бошларида Андижонда яшаб ўтган тадбиркор, маърифатпарвар, жадидларни фаол қўллаб қувватлаган инсон. Унинг шахсий бойлиги ўша вақтларда 15 млн рублга яқин бўлиб, савдо муомалаларини чет эллардаги йирик «Ака-ука Шлосберг», «Кноп», «Ака-ука Степпун», «Москва ҳисоб банки», «Рус-Хитой банки», «Рус-Осиё банки» ва бошқа савдо-сотиқ фирмалари билан олиб борган.

Миркомилбойнинг 380 минг сўм нархга эга 5 та йирик заводи, 500 минг сўмлик 3 та сарой-растаси (Андижонда 2 та, Қўқонда 1 та), Андижон бозорида нархи 1 000 000 сўм бўлган 300 та дўкони, ҳаммомлар, уйлар, йирик мевали боғлар, турли корхоналарнинг акциялари, қимматли қоғозлар ва нақд пуллари бўлган. Бир сўз билан айтганда у ўз замонасининг миллиардерларидан бири эди.

Аммо шунга қарамай, Миркомилбой маърифатпарвар инсон ҳам бўлган. У ўз ватани озодлигини кўришни орзу қилган ва ана шу йўлда курашган. Жадидларни фаол қўллаб-қувватлаган. Андижон шаҳрида 30 ўқувчига мўлжалланган мактаб-интернат, 100 талабага мўлжалланган мадраса, барча шароитлари бор касалхона, ҳаммом ҳамда ҳиёбонлар қурмоқчи бўлган. Ҳатто шаҳарга трамвай олиб келишга ҳаракат қилган. Туркистон ўлкасида хориждан енгил автомобил сотиб олган биринчи одам ҳам айнан Миркомилбой ҳисобланади.

Аммо ушбу халқпарвар инсоннинг қилаётган ишлари босқинчиларга ёқмаган. Натижада бир неча бор тухмат билан қамалиб чиққан ва охир-оқибат 1918 йилда болшевиклар томонидан отиб ташланган.

Шавкат Мирзиёев ушбу инсон ҳақида гапираркан, унинг ҳайр-саҳоват борасида бошқаларга ўрнак бўлганини, ўз хисобидан кўплаб қурилишлар қилганини, аммо мудхиш давр қурбони бўлганини афсус билан тилга олди.

@xabarb
2.1K viewsedited  10:56
Ochish/sharhlash
2021-10-03 17:16:42
Сенат эксперти ҳамма биладиган лекин ҳамма кўз юмадиган нозик муаммони кўтарибтилар.
Тан олиб атрофга бир боқиб кўрайлик, бугунги кунда кўчадаги хайдовчиларни аксарияти (90% дир балки) ҳайдовчилик гувоҳномасини ёки пул бериб олган, ёки таниш-билиш қилиб. Ачинарли ҳолат.

@xabarb
3.2K viewsedited  14:16
Ochish/sharhlash