Get Mystery Box with random crypto!

Шавкат Мирзиёевнинг сайловчилар билан учрашувларда аҳамият бер | Oqqo'rg'on TADBIRKORLARI

Шавкат Мирзиёевнинг сайловчилар билан учрашувларда аҳамият берган бир жиҳатим — қаерга борса, ўша ерда яшаб ўтган ҳамда ўтирганлар учун умуман кутилмаган бирор тарихий шахс ҳақида эслаб ўтмоқда. Масалан, Андижон вилояти сайловчилари билан учрашув вақтида тилга олинган исм — Миркомилбой бўлди. Хўш, у ким бўлган?

Миркомил Мирмўминбоев XIX аср охири — XX аср бошларида Андижонда яшаб ўтган тадбиркор, маърифатпарвар, жадидларни фаол қўллаб қувватлаган инсон. Унинг шахсий бойлиги ўша вақтларда 15 млн рублга яқин бўлиб, савдо муомалаларини чет эллардаги йирик «Ака-ука Шлосберг», «Кноп», «Ака-ука Степпун», «Москва ҳисоб банки», «Рус-Хитой банки», «Рус-Осиё банки» ва бошқа савдо-сотиқ фирмалари билан олиб борган.

Миркомилбойнинг 380 минг сўм нархга эга 5 та йирик заводи, 500 минг сўмлик 3 та сарой-растаси (Андижонда 2 та, Қўқонда 1 та), Андижон бозорида нархи 1 000 000 сўм бўлган 300 та дўкони, ҳаммомлар, уйлар, йирик мевали боғлар, турли корхоналарнинг акциялари, қимматли қоғозлар ва нақд пуллари бўлган. Бир сўз билан айтганда у ўз замонасининг миллиардерларидан бири эди.

Аммо шунга қарамай, Миркомилбой маърифатпарвар инсон ҳам бўлган. У ўз ватани озодлигини кўришни орзу қилган ва ана шу йўлда курашган. Жадидларни фаол қўллаб-қувватлаган. Андижон шаҳрида 30 ўқувчига мўлжалланган мактаб-интернат, 100 талабага мўлжалланган мадраса, барча шароитлари бор касалхона, ҳаммом ҳамда ҳиёбонлар қурмоқчи бўлган. Ҳатто шаҳарга трамвай олиб келишга ҳаракат қилган. Туркистон ўлкасида хориждан енгил автомобил сотиб олган биринчи одам ҳам айнан Миркомилбой ҳисобланади.

Аммо ушбу халқпарвар инсоннинг қилаётган ишлари босқинчиларга ёқмаган. Натижада бир неча бор тухмат билан қамалиб чиққан ва охир-оқибат 1918 йилда болшевиклар томонидан отиб ташланган.

Шавкат Мирзиёев ушбу инсон ҳақида гапираркан, унинг ҳайр-саҳоват борасида бошқаларга ўрнак бўлганини, ўз хисобидан кўплаб қурилишлар қилганини, аммо мудхиш давр қурбони бўлганини афсус билан тилга олди.

@xabarb