Get Mystery Box with random crypto!

Куни-кеча кун.узда эълон қилинган мақолада шифохонага фарзандл | Oqqo'rg'on TADBIRKORLARI

Куни-кеча кун.узда эълон қилинган мақолада шифохонага фарзандларини олиб келган оналар 3-4 соатлаб навбат кутишаётгани айтилган.

Дарҳақиқат бу муоммога деярли барча оналар дуч келади. Ишлайдиган ота-она учун фарзандини поликлиникага обориш ҳам бир ташвиш. Ота-она фарзандини поликлиникага обориш учун ишидан неча соатга жавоб сўрашини ҳам билмайди. Чунки поликлиникага бориш вақти аниқ бўлсада қачон чиқиши номаълум... Сабаби оддий узундан-узун тартибсиз навбатлар.
Албатта бу каби муоммолар ҳам давлат раҳбарининг эътиборидан четда қолгани йўқ.

Шавкат Мирзиёв жорий йил имзолаган “Соғлиқни сақлаш соҳасида рақамлаштириш ишларини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 5000-сонли қарорида:
Соғлиқни сақлаш соҳасини рақамлаштириш;
Ахборот тизимлари ягона комплексини жорий этиш;
Бошқарув жараёнидаги ортиқча тартиб-тамойилларни қисқартириш;
Аҳолига хизматлар кўрсатиш сифатини ошириш;
Тиббиёт ходимларининг иш самарадорлигини таъминлаш, шунингдек, ушбу йўналишда қабул қилинган рақамли трансформация қилиш дастурларини самарали амалга ошириш кўзда тутилган.

“Соғлиқни сақлаш соҳасини комплекс ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 5124-сонли Президент қарорига мувофиқ юқорида белгиланган вазифалар 2021-2023 йиллар мобайнида босқичма-босқич амалга ошириш режалаштирилган. Демак 2023 йилга келиб соғлиқни сақлаш соҳасида бу каби муоммолар тўлиқ бартараф этилади.

@xabarb