Get Mystery Box with random crypto!

​​Кеча, 14 октябрь куни Ш.Мирзиёев Олий Евроосиё иқтисодий кен | Oqqo'rg'on TADBIRKORLARI

​​Кеча, 14 октябрь куни Ш.Мирзиёев Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг навбатдан ташқари мажлисида кузатувчи мақомида нутқ сўзлади

Давлатимиз раҳбари ўз нутқида глобал аҳамиятга эга долзарб масалаларни кўтариш билан бир қаторда, ЕОИИ билан амалий ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини белгилаб берди:
савдо-иқтисодий алоқаларни ошириш. Савдо тўсиқларини бартараф этиш, қоида ва стандартларни уйғунлаштириш бўйича йўл харитасини ишлаб чиқиш;
саноат кооперациясини чуқурлаштириш орқали минтақалараро қўшилган қиймат занжирларини яратиш бўйича ҳамкорликни кенгайтириш. “Иннопром” кўргазмаси ҳар йили ўтказилади;
транспорт коридорлари ва логистика инфратузилмасини такомиллаштириш;
озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ЕОИИ давлатларининг рақобатбардош устунликлари асосида бу соҳада ўзаро ҳамкорлик қилишнинг янги нуқталарини излаш.
тезлаштирилган рақамлаштириш ва электрон тижоратни кенгайтириш. Тажриба ва илғор технологиялар билан ўзароалмашиш.
Оролбўйида минтақасидаги қўшма лойиҳалар ва иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш соҳасидаги мувофиқлаштирув.

@xabarb