Get Mystery Box with random crypto!

Oqqo'rg'on TADBIRKORLARI

Telegram kanalining logotibi xabarb — Oqqo'rg'on TADBIRKORLARI O
Telegram kanalining logotibi xabarb — Oqqo'rg'on TADBIRKORLARI
Kanal manzili: @xabarb
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 2
Kanalning ta’rifi

Oqqo'rg'on TADBIRKORLARI

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 3

2022-04-08 14:22:47
Қадрли ватандошлар!

"Ватандошлар" жамоат фонди Фонднинг веб-сайтини бугундан тест режимида ишга туширганини маълум қилади!

Энди сизда юртимиз ва хориждаги янгиликлар, Фонд томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар, жамоат бирлашмалари фаолияти ҳақидаги маълумотлардан баҳраманд бўлиш имконияти мавжуд.

Электрон порталга қуйидаги ҳавола орқали ўтишингиз мумкин.

https://vatandoshlarfondi.uz/

@xabarb
2.4K viewsedited  11:22
Ochish/sharhlash
2022-04-07 16:01:15
Президент таълим муассасалари агентлиги ҳузуридаги Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш маркази томонидан Professional development qualification - касбий ривожланиш дастурини жорий этиш бўйича ишчи гуруҳ ўз фаолиятини бошлади.

Тренинглар Cambridge Assessment International Education ташкилоти мутахассислари томонидан 15 апрелгача олиб борилади.

Президент мактаблари юртимизда таълим сифатини оширувчи локомотив вазифасини бажариши сир эмас. Шу нуқтаи назардан, PDQ келгусида таълим соҳасидаги ижобий ўзгаришлар учун пойдевор вазифасини ўташи шубҳасиз.

Дарвоқе, Ўзбекистон PDQ дастурини миллий даражада, яъни маҳаллийлаштирилган тарзда жорий этаётган биринчи мамлакатлардан ҳисобланади.

@xabarb
2.8K views13:01
Ochish/sharhlash
2022-04-01 19:27:04
Пойтахтдаги экологиянинг ҳолати, бўлаётган қурилишлардан кўтарилаётган чанглар ҳақида кўп гап бўлади. Ҳар не бўлганда ҳам дарахт биз учун нажот!

Бугун «Яшил замин» лойиҳаси доирасида «Zamin» фонди 4,5 гектар майдонга 2740 туп дарахт экибди. Зироат Мирзиёева «Zamin Education» ўқувчилари билан биргаликда дарахт экди.

Маълумот учун, мазкур лойиҳа бошланганидан буён Тошкент шаҳридаги дарахтлар экилган умумий майдон ҳажми 13 гектардан ошган.

Сиз ҳам дарахт экинг!

@xabarb
4.2K views16:27
Ochish/sharhlash
2022-03-01 18:54:42
1 мартдан бошлаб 20та компания Россияда автомобиллар нархини оширди

Citroen, Mazda, Hyundai, Infiniti, Opel, Peugeot, Renault ва Mercedes-Benz каби компаниялар Россияда автомобил нархларини оширди. Украинадаги ҳарбий операция туфайли рубл курсининг ўзгариши нархларнинг кескин кўтарилишига сабаб бўлди. Бундан ташқари, қатор авто ишлаб чиқарувчилар ўз машиналарини дилерларга етказиб беришни тўхтатиб қўйган.

Бу ҳолат Ўзбекистон автосаноатига қандай таъсир этиши борасида ҳозирча аниқ прогнозлар йўқ, аммо шу кунгача бир нечта хорижий автомобиллар нархлари ошганини қайд этиш жоиз.

@xabarb
1.2K viewsedited  15:54
Ochish/sharhlash
2022-02-25 19:01:26
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди.

Икки томонлама ҳамкорликнинг қатор долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Давлат раҳбарлари олий даражадаги мулоқотлар якунида эришилган келишувларни амалга оширишнинг боришини кўриб чиқдилар.
Халқаро ва минтақавий кун тартиби, шу жумладан Украина атрофида юзага келаётган вазият юзасидан ҳам фикр алмашилди.
1.1K views16:01
Ochish/sharhlash
2022-02-23 11:07:34
Кредитмисан, кредит экан-да!

Кам фоиздаги кредитлар-у, узоқ муддатда тўлаш имкониятлари бошқа банклар тарафидан ҳам берилган эди. Бироқ фақат ишлатган пулингиз учун фоиз тўлаганмисиз?! Албатта йўқ!

Энди Agrobank машинақа кредитли карточкалар ҳам беришни бошлабди. Так что "лишний расход"лардан узоқроқ юроврамиз!

Мурожаат учун: 1216

Батафсил
1.5K views08:07
Ochish/sharhlash
2022-02-23 08:47:10
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Орол денгизи бўйлаб экилган саксовуллар ҳудудини кўриш, ҳолат билан яқиндан танишиш мақсадида ташриф буюриши кутилмоқда.

Орол денгизи қуришининг хавфли таъсирини камайтириш, ҳудудда экологик барқарорликни таъминлаш учун 2018-2019-йил қиш баҳор мавсумида 500 минг гектарлик ўрмонзорлар вужудга келтирилди. 2021 ва 2022-йилларда яна 700 минг гектар ерга 100 миллиондан ортиқ саксовул экилади.

Шунингдек, мутасаддилар Оролнинг кейинги тақдири учун амалга оширилиши режалаштирилаётган лойиҳалар ҳақида давлат раҳбарига тақдимот қилишга тайёргарлик кўрмоқда.
1.7K views05:47
Ochish/sharhlash
2022-02-22 14:27:38
ТБС банк аввалига 23 фоизлик депозит очиб, клиентларни йиғволгач, энди тарифни 18 фоизгача тушириб қўйибди. Пул ўтказмаларидан ҳам комиссия ҳақини оширибди. Битта банкдан шунча алдов.

@xabarb
1.4K viewsedited  11:27
Ochish/sharhlash
2022-02-22 11:33:32
«Саодат Нарзиеванинг ҳисобрақамлари ҳақидаги маълумот ҳақиқатга тўғри келмайди» - Алишер Усмоновнинг матбуот хизмати

Саодат Нарзиеванинг Швейцариянинг Credit Suisse банкидаги пул маблағлари ва шахсий ҳисобрақамлари ҳақида тарқалган маълумот ҳақиқатга тўғри келмайди. Бу ҳақда тадбиркор Алишер Усмоновнинг матбуот хизмати баёнот берди.

Манба
1.7K viewsedited  08:33
Ochish/sharhlash
2022-02-20 09:58:32
Ўзбекистонда бир киши томонидан кейинчалик қайта сотиш учун 200 гача автомобиль олинган

«UzAuto Motors » мижозлар маълумотлар базасининг таҳлилига кўра, 2021 йилда кейинчалик қайта сотиш учун олиб сотарлар томонидан 40 мингдан ортиқ шартнома тузилган. Бир киши томонидан 200 гача автомобиль олинган. Бу кейинчалик қайта сотиш учун эканлиги яққол кўриниб турибди.

Бу биринчи навбатда, ўз эҳтиёжлари учун автомобиль сотиб олмоқчи бўлган виждонли истеъмолчиларга ноқулайлик туғдириб, ортиқча талабнинг шаклланиши ва турли коррупция схемаларининг пайдо бўлишига сабаб бўлган факторларнинг бирига айланди.

@xabarb
1.9K viewsedited  06:58
Ochish/sharhlash