Get Mystery Box with random crypto!

Шавкат Мирзиёев Сирдарёдаги ҳал қилиниши лозим бўлган муаммола | Oqqo'rg'on TADBIRKORLARI

Шавкат Мирзиёев Сирдарёдаги ҳал қилиниши лозим бўлган муаммоларни санаб ўтди.

«Бугунги кунда вилоятда 40 минг нафар аҳоли ишсиз. Бунга қўшимча равишда ҳар йили меҳнат бозорига 15 минг нафар ёшлар кириб келмоқда. 30 минг оила доимий даромад манбаига эга эмас.

Соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотларнинг янги даври Сирдарёдан бошланганидан хабарингиз бор. «Хонадонбай» ўтказилган хатловлар натижасида, вилоятда 282 минг нафар (33 фоиз) аҳолида сурункали касалликлар аниқланди. Шундан, 25 минг нафар аҳолида – юрак-қон томир, 17 мингида – эндокрин, 28 мингида – нафас йўллари, 20 мингида – ошқозон-ичак, 21 минг нафарида буйрак бўйича сурункали касалликлар бор.

Бугунги кунда вилоятдаги энг долзарб масалалардан бири – 5 мингдан зиёд оила уй-жойга муҳтож. Ҳар йили улар сафига яна минглаб янги оилалар қўшилмоқда. Шунингдек, 136 та маҳалладаги ичимлик суви таъминоти талаб даражасида эмас.

Йўл-транспорт, канализация ва бошқа инфратузилмалар бўйича ҳам, аҳолида кўплаб эътирозлар мавжуд.

Вилоятда 83 та мактаб қувватига нисбатан 1,5-2 баробар кўп юклама билан ишламоқда. 8 та маҳаллада боғча умуман йўқ.

@xabarb