Get Mystery Box with random crypto!

Вазият 24 — Ўзбекистон хабарлари

Telegram kanalining logotibi vaziyatuz24 — Вазият 24 — Ўзбекистон хабарлари В
Telegram kanalining logotibi vaziyatuz24 — Вазият 24 — Ўзбекистон хабарлари
Kanal manzili: @vaziyatuz24
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 1.35K
Kanalning ta’rifi

Ўзбекистон ва жаҳондаги энг сўнгги янгиликларни «Вазият24»да кузатинг

Ratings & Reviews

1.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 2

2022-08-26 12:16:01 Ўзбекистоннинг бир нечта ҳудудларида кредит маблағларини талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди

Департамент вилоятлардаги талон-торож қилинган ҳолатлар ҳақида маълумот берди

Ўзбекистонда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент органлари томонидан банкларнинг комплаенс-назорати тузилмалари билан ҳамкорлик доирасида пул маблағларининг талон-торож қилиниши бўйича қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида «П.А.» масъулияти чекланган жамияти раҳбари Л.Н. ва фуқаро Д.М. паррандачиликни ривожлантириш учун ажратилган 1,5 миллиард сўм кредит эвазига харид қилинган паррандаларни ва омухта ем маҳсулотларини нақд пулга сотиб, кредит маблағини ўзлаштиргани;

Андижон вилояти Булоқбоши туманида фуқаро А.О. ўзининг ва яқин қариндошларининг номига ташкил этилган шлакоблок ишлаб чиқариш ҳамда автомобилларга техник хизмат кўрсатиш дастгоҳларини сотиб олиш учун 1,4 миллиард сўм имтиёзли кредит ажратилишига эришиб, ушбу маблағларни талон-торож қилгани;

Наманган вилояти Поп туманида жойлашган «И.Я.» масъулияти чекланган жамияти раҳбари У.Х. масъулияти чекланган жамияти норасмий раҳбари А.Х. ҳамда «Е.» масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси А.Д. лар иссиқхона ташкил этиш учун ажратилган кредит ҳужжатларни қалбакилаштириб, 1 миллиард сўм кредит маблағини ўзлаштиргани;

Сурхондарё вилояти Термиз туманида «Т.А.» масъулияти чекланган жамияти раҳбари Н.Б. корхонага Каттақум маҳалласида жойлашган ер майдонида узумчилик боғини ташкил этиш учун ажратилган 300 миллион сўм имтиёзли кредит учун гаровга қўйилган мулкларни сотиб юбориб, кредит маблағини талон-торож қилгани аниқланган.

Шунингдек, мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилаётгани таъкидланган.

Аввалроқ Андижонда банкнинг собиқ ходимлари банкомат пулларини ўзлаштиргани, Самарқандда МЧЖ раҳбари 458 млн сўм кредит маблағани ўзлаштирган аниқлангани, Тошкентда катта миқдордаги пул маблағларини ўзлаштирган МЧЖ раҳбарларига жиноят иши қўзғатилгани тўғрисида хабар берилганди.

Вазият24
1.2K views09:16
Ochish/sharhlash
2022-08-26 11:17:09 Қорақалпоғистон инфратузилмаси янада ривожлантирилади

Президент бу бўйича масъулларга топшириқ берди

Қорақалпоғистон инфратузилмаси янада такомиллаштирилиб, уни тез суръатларда ривожланишига чора-тадбирлар кўрилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев айтиб ўтди.

Мавжуд муаммолардан келиб чиқиб, Президент мутасадди вазирлик ва идоралар раҳбарларига:

“Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу” автомобиль йўлининг Тўрткўл, Беруний ва Элликқалъа туманларидан ўтган қисмини реконструкция қилишга 160 миллион доллар жалб этиш;

таъмирталаб бўлган 1 минг 500 километр сув тармоқлари, 150 дан зиёд қудуқ, насос ва сув станцияларини таъмирлаш;

Нукус шаҳри, Тахиатош ва Хўжайли туманлари марказларида оқова сув тармоқларини қуриш;

128 та трансформатор, 7,5 мингта симёғоч устунларини алмаштириш;

Қорақалпоғистоннинг ҳар бир шаҳри ва туманида Ички йўлларни таъмирлаш участкалари ташкил этиш, уларга етарли штат, зарур маблағ ва техникалар ажратиш;

икки ой муддатда Қорақалпоғистонда халқаро ва ички автомобиль йўлларини ривожлантириш бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқишга топшириқ берди.

Вазият24
1.0K views08:17
Ochish/sharhlash
2022-08-26 11:02:58
Аманбай Тлеубаевич Оринбаев Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси лавозимига тасдиқланди.

Вазият24
990 viewsedited  08:02
Ochish/sharhlash
2022-08-26 10:57:58
Қорақалпоғистонда фермерларга 200 миллиард сўм ажратилади — Мирзиёев

Ажратилган пул маблағлари экин экиш харажатларига сарфланади

Қорақалпоғистоннинг аграр соҳадаги масалаларини ҳал қилиш бўйича қатор имкониятлар яратилади. Бу ҳақда Президент сессия давомида айтиб ўтди.

Унга кўра, аграр соҳасидаги масалаларни ҳал қилиш учун:

- йил якунига қадар 6 минг 620 гектар, келгуси йилда 6 минг гектар пахта ва ғалла ерларини қисқартириб, аҳолига ижарага беришни йўлга қўйиш;

- экин экиш харажатлари учун фермерларга 200 миллиард сўм ва деҳқонларга 50 миллиард сўм ажратиш;

- сув таъминотини яхшилаш мақсадида ҳар бир қудуқни бурғилаш ва ишга тушириш учун 15 миллион сўмгача субсидия ажратиш ва бошқа молиявий кўмак бўйича топшириқлар берилди.

Вазият24
964 views07:57
Ochish/sharhlash
2022-08-26 10:47:01
Шавкат Мирзиёев Аманбай Орынбаевнинг тақдимотидаги таклифларни қўллаб-қувватлади

Президент тақдимот юзасидан мутасадди вазирлик ва идоралар раҳбарларига Қорақалпоғистонда қўшимча имтиёз ва енгилликлар бериш бўйича аниқ топшириқлар берди.

Жумладан, Қорақалпоғистонда тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида:

- ҳудуд учун фойда солиғи ставкасини 15 фоиздан 7,5 фоизга тушириш;

- айланма солиқ ставкасини Нукус шаҳрида 4 фоиздан 2 фоизга, туманларда 2 фоиздан 1 фоизга, олис ҳудудларда эса 1 фоиздан 0,5 фоизга пасайтириш;

- мол-мулк ва ер солиғи ставкаларини 2 бараварга камайтириш бўйича қарор лойиҳасини киритиш топширилди.

Бундан ташқари, Президент 2022 йилда Қорақалпоғистонда оилавий тадбиркорлик дастурлари учун режадаги 650 миллиард сўмга қўшимча равишда 200 миллиард сўм ажратилишини таъкидлади.

Вазият24
960 views07:47
Ochish/sharhlash
2022-08-26 10:32:29
Жўқорғи Кенгес Раиси лавозимига Аманбай Орынбаев номзоди тавсия этилди

Оқсоқоллар кенгашининг қарорига мувофиқ Жўқорғи Кенгес Раиси лавозимига Аманбай Тлеубаевич Орынбаевнинг номзоди тавсия этилди.

У ҳозирда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг Экология ва Оролбўйи ҳудудларини ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари бўлиб ишламоқда.

Вазият24
989 views07:32
Ochish/sharhlash
2022-08-26 10:27:14
Мурат Камалов Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси лавозимидан озод этилди

Вазият24
941 viewsedited  07:27
Ochish/sharhlash
2022-08-26 10:13:39
Президент Қорақалпоғистондаги ишсизлик, нарх-наво ва ичимлик суви муаммоси ҳақида гапирди

Шавкат Мирзиёев саъй-ҳаракатларга, Қорақалпоғистонга ажратилаётган катта-катта маблағларга қарамай, аҳоли кайфиятига салбий таъсир қилаётган муаммолар сақланиб қолаётганини қайд этди.

«Чунки бу ердаги айрим адолатсиз, нопок раҳбарлар 'халқни рози қилиш' деган эзгу тушунчани ҳали англаб етмаган», — деди Президент.

Бугунги кунда ҳам аҳоли ўртасида ичимлик суви, ички йўллар, электр таъминоти, ишсизлик, нарх-наво каби муаммолар юзасидан билдирилаётган шикоятлар юқорилигича қолмоқда.

Аслида, 2 ой олдинги воқеалар негизида ҳам аҳолининг айрим ижтимоий-иқтисодий муаммоларга ечим топмасдан ётгани кўрсатиб ўтилди.

«Афсуски, айрим раҳбарлар халқимизга халол хизмат қилиш ўрнига фаровонлигини таъминлашга йўналтирилган маблағларни самарасиз сарфлаш, яратиб берилган имкониятларни ишга солмаслик, эл-юрт учун жонини бериб ишламаслик ҳолатларига йўл қўйиб келмоқда», — деди Мирзиёев.

Вазият24
894 viewsedited  07:13
Ochish/sharhlash
2022-08-26 10:02:34
Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорги Кенгесининг навбатдан ташқари 34-сессиясида иштирок этмоқда

Йиғилишда: «Мен Президент сифатида 6 йил давомида бошқа ҳудудларга нисбатан энг кўп, яъни 9 марта мана шу саховатли заминга келиб, бу ердаги оқсоқоллар, тадбиркорлар, ёшлар вакиллари билан кўп-кўп мулоқотлар қилдим.

Биргина жорий йил февралдаги ташриф доирасида ҳудудни ҳар тарафлама ривожлантириш учун 1,5 триллион сўм маблағ ажратдик» — деди Президент.

Шунингдек, Қорақалпоғистонда ичимлик сув таъминоти 40 фоиздан 68 фоизга, мактабгача таълим билан қамров даражаси 32 фоиздан 76 фоизга, аҳоли даромадлари жон бошига 2 баробарга ошишига эришилгани таъкидланди.

Вазият24
872 viewsedited  07:02
Ochish/sharhlash
2022-08-26 09:59:17
Тошкент вилоятидаги боғчада аёл бўғиб, калтакланди

Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ туманидаги боғчалардан бирида эркак хотинини рашк сабаб калтаклади.

Тарқалган видеолавҳада воқеа боғча болалар олдида содир этилгани акс этган.

Вазият24
933 viewsedited  06:59
Ochish/sharhlash