Шавкат Мирзиёев Аманбай Орынбаевнинг тақдимотидаги таклифларни қўллаб-қувватладиПрезидент тақдимот юзасидан мутасадди вазирлик ва идоралар раҳбарларига Қорақалпоғистонда қўшимча имтиёз ва енгилликлар бериш бўйича аниқ топшириқлар берди.
Жумладан, Қорақалпоғистонда тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида:
- ҳудуд учун фойда солиғи ставкасини 15 фоиздан 7,5 фоизга тушириш;
- айланма солиқ ставкасини Нукус шаҳрида 4 фоиздан 2 фоизга, туманларда 2 фоиздан 1 фоизга, олис ҳудудларда эса 1 фоиздан 0,5 фоизга пасайтириш;
- мол-мулк ва ер солиғи ставкаларини 2 бараварга камайтириш бўйича қарор лойиҳасини киритиш топширилди.
Бундан ташқари, Президент 2022 йилда Қорақалпоғистонда оилавий тадбиркорлик дастурлари учун режадаги 650 миллиард сўмга қўшимча равишда 200 миллиард сўм ажратилишини таъкидлади.
Вазият24