Get Mystery Box with random crypto!

Қорақалпоғистонда фермерларга 200 миллиард сўм ажратилади — Ми | Вазият 24 — Ўзбекистон хабарлари

Қорақалпоғистонда фермерларга 200 миллиард сўм ажратилади — Мирзиёев

Ажратилган пул маблағлари экин экиш харажатларига сарфланади

Қорақалпоғистоннинг аграр соҳадаги масалаларини ҳал қилиш бўйича қатор имкониятлар яратилади. Бу ҳақда Президент сессия давомида айтиб ўтди.

Унга кўра, аграр соҳасидаги масалаларни ҳал қилиш учун:

- йил якунига қадар 6 минг 620 гектар, келгуси йилда 6 минг гектар пахта ва ғалла ерларини қисқартириб, аҳолига ижарага беришни йўлга қўйиш;

- экин экиш харажатлари учун фермерларга 200 миллиард сўм ва деҳқонларга 50 миллиард сўм ажратиш;

- сув таъминотини яхшилаш мақсадида ҳар бир қудуқни бурғилаш ва ишга тушириш учун 15 миллион сўмгача субсидия ажратиш ва бошқа молиявий кўмак бўйича топшириқлар берилди.

Вазият24